70-sura (114 tadan) · Makkiy
Maorij surasi (Yuksalish yoʻllari)
سُورَةُ المَعَارِجِ
Maʼnolar tarjimasi: Alaauddin Mansour, QuranEnc.com, 1.0.0-versiya. Tarjima Qurʼon maʼnolarini yetkazadi. Qurʼonning oʻzi esa arabcha matndir.
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1
سَأَلَ سَآئِلٌۢ بِعَذَابٍۢ وَاقِعٍۢ
Бир сўрагувчи кимса тушгувчи азобни (ўз устига тушишини) сўради.
Havola
70:1
2
لِّلْكَـٰفِرِينَ لَيْسَ لَهُۥ دَافِعٌۭ
Кофирларга (тушгувчи) у (азоб)ни биров қайтара олмайди.
Havola
70:2
3
مِّنَ ٱللَّهِ ذِى ٱلْمَعَارِجِ
(У азоб, осмонларнинг барча) поғоналари — қаватлари соҳиби бўлмиш Аллоҳ томонидан (кофирлар устига тушгувчидир).[1]
Izohlar
[1]Бу оятлар мушриклардан Назр ибн Хорис ҳақида нозил бўлган. Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом кофирлар учун тайёрлаб қўйилган Аллоҳ таолонинг азоби бор эканлигини билдириб, уларни огоҳлантирганларида, Назр туриб: «Эй Худо, агар мана шу (Қуръон) Сенинг даргоҳингдан келган ҳақиқат бўлса, устимизга самодан тош ёғдиргин, ёки бизларга аламли азоб келтиргин», дейди. Мана шу тилакнинг ўзидан Назр ва у кабиларнинг ким эканликлари маълумдир. Чунки улар Ҳақ йўлга юришни истаган кишилар бўлганларида: «Эй Худо, агар мана шу Қуръон Сенинг даргоҳингдан келган ҳақиқат бўлса, бизларни ҳам унинг йўлига ҳидоят қилгин», деган бўлур эдилар. Энди қуйидаги оятда барча фаришталар Қиёмат Кунида осмон қаватларини босиб ўтишиб, Аллоҳ ҳузурига тўпланишлари зикр қилинади.
Havola
70:3
4
تَعْرُجُ ٱلْمَلَـٰٓئِكَةُ وَٱلرُّوحُ إِلَيْهِ فِى يَوْمٍۢ كَانَ مِقْدَارُهُۥ خَمْسِينَ أَلْفَ سَنَةٍۢ
Фаришталар ва Руҳ (яъни, Жаброил) миқдори-узунлиги эллик минг бўлган бир Кунда (яъни, Қиёмат Кунида) У зотнинг ҳузурига кўтарилурлар.
Havola
70:4
5
فَٱصْبِرْ صَبْرًۭا جَمِيلًا
Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, кофирларнинг озор-азийятларига) чиройли сабр билан сабр-тоқат қилинг!
Havola
70:5
6
7
8
9
10
11
يُبَصَّرُونَهُمْ ۚ يَوَدُّ ٱلْمُجْرِمُ لَوْ يَفْتَدِى مِنْ عَذَابِ يَوْمِئِذٍۭ بِبَنِيهِ
(Ҳолбуки) улар (бир-бирларига) кўрсатилурлар! Жиноятчи-кофир кимса у Куннинг азобидан (қутулиш учун) ўғилларини тўлов қилиб бериб юборишни,
Havola
70:11
12
13
14
وَمَن فِى ٱلْأَرْضِ جَمِيعًۭا ثُمَّ يُنجِيهِ
ва Ердаги барча кишиларини ҳам (тўлов қилиб бериб юборишни), сўнгра (бу тўлов) унга нажот беришини истар.
Havola
70:14
15
كَلَّآ ۖ إِنَّهَا لَظَىٰ
Йўқ, (ҳеч қандай тўлов уни азобдан қутқара олмас)! Албатта у бир оловдирки,
Havola
70:15
16
نَزَّاعَةًۭ لِّلشَّوَىٰ
(Кофирлар ташланадиган дўзах ўз ҳарорати билан) бош териларини сидириб олгувчи бир оловдир!
Havola
70:16
17
18
وَجَمَعَ فَأَوْعَىٰٓ
ва (пул-мол) йиғиб тўплаган (яъни, уни Аллоҳ буюрган жойларга сарфламаган) кимсаларни (ўзига) чорлаб турар!
Havola
70:18
19
20
إِذَا مَسَّهُ ٱلشَّرُّ جَزُوعًۭا
Қачон унга ёмонлик (камбағаллик-кулфат) етиб қолса, у ўта бесабрлик қилгувчидир.
Havola
70:20
21
وَإِذَا مَسَّهُ ٱلْخَيْرُ مَنُوعًا
Қачон унга яхшилик (бойлик, саломатлик) етса, у ўта манъ қилгувчи — бахилдир.
Havola
70:21
22
إِلَّا ٱلْمُصَلِّينَ
Фақат намоз ўқигувчи зотлар (яъни, мусулмонларгина ундоқ эмасдирлар)ки,
Havola
70:22
23
ٱلَّذِينَ هُمْ عَلَىٰ صَلَاتِهِمْ دَآئِمُونَ
Улар намозларида доим — барқарор бўлгувчи зотлардир.
Havola
70:23
24
وَٱلَّذِينَ فِىٓ أَمْوَٰلِهِمْ حَقٌّۭ مَّعْلُومٌۭ
Улар (топган) мол-мулкларида маълум ҳақ (яъни, закот) бўлган зотлардир.
Havola
70:24
25
لِّلسَّآئِلِ وَٱلْمَحْرُومِ
Сўрагувчи ва (мол-давлатдан) маҳрум кишилар учун (маълум ҳақ ажратган зотлардир).
Havola
70:25
26
وَٱلَّذِينَ يُصَدِّقُونَ بِيَوْمِ ٱلدِّينِ
Улар жазо — Қиёмат Кунини тасдиқ этадиган зотлардир.
Havola
70:26
27
وَٱلَّذِينَ هُم مِّنْ عَذَابِ رَبِّهِم مُّشْفِقُونَ
Улар Парвардигорларининг азобидан қўрқувчи бўлган зотлардир.
Havola
70:27
28
إِنَّ عَذَابَ رَبِّهِمْ غَيْرُ مَأْمُونٍۢ
Зотан, Парвардигорларининг азоби (ҳеч ким учун) бехатар эмасдир (яъни, ҳеч кимнинг «Менга Аллоҳнинг азоби тушмайди», деб хотиржам бўлишга ҳаққи йўқдир).
Havola
70:28
29
وَٱلَّذِينَ هُمْ لِفُرُوجِهِمْ حَـٰفِظُونَ
Улар авратларини (ҳаромдан — зинодан пок) сақлагувчи зотлардир.
Havola
70:29
30
إِلَّا عَلَىٰٓ أَزْوَٰجِهِمْ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَـٰنُهُمْ فَإِنَّهُمْ غَيْرُ مَلُومِينَ
Магар ўз жуфти ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдилар). Бас, улар маломат қилинмаслар.
Havola
70:30
31
فَمَنِ ٱبْتَغَىٰ وَرَآءَ ذَٰلِكَ فَأُو۟لَـٰٓئِكَ هُمُ ٱلْعَادُونَ
Энди ким бундан ўзгани (яъни, зино ва шу каби шариати исломийяда ҳаром қилинган бошқа нарсаларни) истаса, бас, ана ўшалар ҳаддан ошгувчи кимсалардир.
Havola
70:31
32
وَٱلَّذِينَ هُمْ لِأَمَـٰنَـٰتِهِمْ وَعَهْدِهِمْ رَٰعُونَ
Улар (яъни, мўмин-мусулмонлар) ўзларига ишонилган омонатларга ва (ўзгаларга) берган аҳд-паймонларига риоя қилгувчи зотлардир.
Havola
70:32
33
وَٱلَّذِينَ هُم بِشَهَـٰدَٰتِهِمْ قَآئِمُونَ
Улар ўз гувоҳликларини тўғри-холис адо қилгувчи зотлардир.
Havola
70:33
34
وَٱلَّذِينَ هُمْ عَلَىٰ صَلَاتِهِمْ يُحَافِظُونَ
Улар намозларини (вақтида адо этиб, қазо бўлишдан) сақлагувчи бўлган зотлардир.
Havola
70:34
35
أُو۟لَـٰٓئِكَ فِى جَنَّـٰتٍۢ مُّكْرَمُونَ
Ана ўшалар жаннатларда ҳурмат-иззат кўргувчидирлар.[2]
Izohlar
[2]Мазкур оятларда ҳақиқий мўмин-мусулмонларнинг сифат-фазилатлари баён қилинди ва ана ўшалар жаннат неъматларига сазовор бўлгувчи зотлар эканликлари уқтирилди. Энди қуйидаги оятларда Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом атрофларига келишиб, тўп-тўп бўлиб ўтиришиб олишиб, у зот айтган сўзларни масхара қиладиган ва бир-бирларига саҳобаларни кўрсатишиб: «Агар мана шулар Муҳаммад айтаётгандек, жаннатга кирадиган бўлсалар, бизлар ҳеч шак-шубҳасиз, улардан олдинроқ ўша жойга кирамиз», деб сафсатабозлик қиладиган мушриклар ҳақида сўзланиб, уларнинг бундай тамаълари бефойда эканлиги таъкидланади ва Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломни улардан юз ўгиришга амр этилади.
Havola
70:35
36
فَمَالِ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ قِبَلَكَ مُهْطِعِينَ
Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), бу кофир бўлган кимсаларга нима бўлдики, сиз томонга чопурлар?!
Havola
70:36
37
عَنِ ٱلْيَمِينِ وَعَنِ ٱلشِّمَالِ عِزِينَ
Улар ўнг ва сўлдан тўда-тўда бўлиб, (сиз томонга чопурлар?!)
Havola
70:37
38
أَيَطْمَعُ كُلُّ ٱمْرِئٍۢ مِّنْهُمْ أَن يُدْخَلَ جَنَّةَ نَعِيمٍۢ
Ё улардан ҳар бир кимса ноз-неъмат жаннатига киритилишни тамаъ қилурми?!
Havola
70:38
39
كَلَّآ ۖ إِنَّا خَلَقْنَـٰهُم مِّمَّا يَعْلَمُونَ
Йўқ, (улар ҳеч қачон жаннатга кирмаслар)! Албатта Биз уларни ўзлари биладиган нарсадан (яъни, бир томчи сувдан) яратдик.
Havola
70:39
40
فَلَآ أُقْسِمُ بِرَبِّ ٱلْمَشَـٰرِقِ وَٱلْمَغَـٰرِبِ إِنَّا لَقَـٰدِرُونَ
Бас, (шундоқ экан) машриқу мағрибларнинг Парвардигорига қасам ичурманки, шак-шубҳасиз, Биз қодирдирмиз,
Havola
70:40
41
عَلَىٰٓ أَن نُّبَدِّلَ خَيْرًۭا مِّنْهُمْ وَمَا نَحْنُ بِمَسْبُوقِينَ
(бу кофирларни ҳалок қилиб ўринларига), улардан яхшироқ (инсонларни) алмаштириб қўйишга ва Биз (бу ишга) ожиз эмасдирмиз.
Havola
70:41
42
فَذَرْهُمْ يَخُوضُوا۟ وَيَلْعَبُوا۟ حَتَّىٰ يُلَـٰقُوا۟ يَوْمَهُمُ ٱلَّذِى يُوعَدُونَ
Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз уларни тарк қилинг! Улар то ўзларига ваъда қилинаётган кунларига рўбарў бўлгунларича (ўз ботил-беҳуда хаёлларига) шўнғишиб, ўйнаб-кулиб юраверсинлар!
Havola
70:42
43
يَوْمَ يَخْرُجُونَ مِنَ ٱلْأَجْدَاثِ سِرَاعًۭا كَأَنَّهُمْ إِلَىٰ نُصُبٍۢ يُوفِضُونَ
У кунда улар гўё (ўзлари сиғинадиган) бутларга қараб чопишаётгандек шошилган ҳолларида қабрларидан чиқиб келурлар!
Havola
70:43
44
خَـٰشِعَةً أَبْصَـٰرُهُمْ تَرْهَقُهُمْ ذِلَّةٌۭ ۚ ذَٰلِكَ ٱلْيَوْمُ ٱلَّذِى كَانُوا۟ يُوعَدُونَ
Кўзлари (қуйига) эгилган, хорлик уларни ўраб-эгаллаб олган ҳолларида (қабрларидан чиқиб келурлар!) Мана шу (ҳаёти дунёда) уларга ваъда қилингувчи бўлган Кундир!
Havola
70:44