69-sura (114 tadan) · Makkiy
Hoqqa surasi (Haqiqat)
سُورَةُ الحَاقَّةِ
Maʼnolar tarjimasi: Alaauddin Mansour, QuranEnc.com, 1.0.0-versiya. Tarjima Qurʼon maʼnolarini yetkazadi. Qurʼonning oʻzi esa arabcha matndir.
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1
2
3
وَمَآ أَدْرَىٰكَ مَا ٱلْحَآقَّةُ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз Аниқ рўй бергувчининг нима эканлигини қаердан билурсиз?[1]
Izohlar
[1]Ушбу оятларда «Ал-Ҳааққа» (Қиёмат Кунининг номларидан бири), яъни Аниқ рўй бергувчи Қиёмат ибораси кетма-кет уч бор такрорланди. Бунга сабаб, у Куннинг Аллоҳ таоло наздида нақадар улуғ мақом тутишини таъкидлашдир. Шунинг учун ҳам сўнгги оятда Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга хитоб қилиниб, у куннинг қандай кун эканини, моҳият-ҳақиқатини сиз билмассиз, дейилди. Энди қуйидаги оятларда ўша Қиёмат Куни ҳақ эканлигини инкор этиб, ҳалокатга дучор бўлган қавмлар ҳақида хабарлар берилади.
Havola
69:3
4
كَذَّبَتْ ثَمُودُ وَعَادٌۢ بِٱلْقَارِعَةِ
Самуд ва Од (қабилалари ўз даҳшатлари билан қалбларни) қаттиқ қоқувчи (Қиёмат Куни)ни ёлғон, дедилар.
Havola
69:4
5
فَأَمَّا ثَمُودُ فَأُهْلِكُوا۟ بِٱلطَّاغِيَةِ
Энди Самуд (қабиласи)га келсак, бас, улар ҳаддан ташқари қаттиқ нарса (чақмоқ) билан ҳалок қилиндилар.
Havola
69:5
6
وَأَمَّا عَادٌۭ فَأُهْلِكُوا۟ بِرِيحٍۢ صَرْصَرٍ عَاتِيَةٍۢ
Энди Од (қабиласи)га келсак, бас, улар бир даҳшатли, қутурган бурон билан ҳалок қилиндилар.
Havola
69:6
7
سَخَّرَهَا عَلَيْهِمْ سَبْعَ لَيَالٍۢ وَثَمَـٰنِيَةَ أَيَّامٍ حُسُومًۭا فَتَرَى ٱلْقَوْمَ فِيهَا صَرْعَىٰ كَأَنَّهُمْ أَعْجَازُ نَخْلٍ خَاوِيَةٍۢ
У (бўронни Аллоҳ) уларнинг устига пайдар-пай етти кеча ва саккиз кундуз ҳоким қилиб қўйдики, энди у жойдаги қавмни худди чириб — ичи бўшаб қолган хурмо дарахтининг танасидек қулаб, ҳалок бўлиб ётганларини кўрурсиз.
Havola
69:7
8
فَهَلْ تَرَىٰ لَهُم مِّنۢ بَاقِيَةٍۢ
Бас, улардан бирон (омон) қолгувчини кўрармисиз? (Асло, уларнинг барчалари ҳалок бўлиб битдилар).
Havola
69:8
9
وَجَآءَ فِرْعَوْنُ وَمَن قَبْلَهُۥ وَٱلْمُؤْتَفِكَـٰتُ بِٱلْخَاطِئَةِ
Фиръавн ҳам, ундан аввал (ўтган динсиз) кимсалар ҳам, зеру забар бўлган қишлоқлар (яъни, Лут пайғамбар қавмининг қишлоқлари) ҳам хато ишлар қилдилар.
Havola
69:9
10
فَعَصَوْا۟ رَسُولَ رَبِّهِمْ فَأَخَذَهُمْ أَخْذَةًۭ رَّابِيَةً
Улар Парвардигорларининг Пайғамбарига итоатсизлик қилдилар. Бас, У зот уларни ортиқча қаттиқ ушлаш билан ушлади (яъни, мислсиз қаттиқ азоб билан азоблади).
Havola
69:10
11
إِنَّا لَمَّا طَغَا ٱلْمَآءُ حَمَلْنَـٰكُمْ فِى ٱلْجَارِيَةِ
Дарвоқеъ, Биз сув туғёнга тушган вақтида сизларни (Нуҳ пайғамбар ясаган) кемада кўтардик.
Havola
69:11
12
لِنَجْعَلَهَا لَكُمْ تَذْكِرَةًۭ وَتَعِيَهَآ أُذُنٌۭ وَٰعِيَةٌۭ
Биз у (ишни, яъни мўминларга нажот бериб, кофирларни сувга ғарқ қилиб юбориш)ни сизлар учун эслатма-ибрат қилиш учун ва англагувчи қулоқлар англаб-эшитиб олишлари учун (қилдик).
Havola
69:12
13
14
وَحُمِلَتِ ٱلْأَرْضُ وَٱلْجِبَالُ فَدُكَّتَا دَكَّةًۭ وَٰحِدَةًۭ
Ва Еру тоғлар (ўз жойларидан) кўтарилиб, (бир-бирларига) бир бор урилиб (чилпарчин бўлганида).
Havola
69:14
15
فَيَوْمَئِذٍۢ وَقَعَتِ ٱلْوَاقِعَةُ
Ана ўша Кунда воқеа воқеъ бўлур! (Яъни, Қиёмат қойим бўлур!)
Havola
69:15
16
وَٱنشَقَّتِ ٱلسَّمَآءُ فَهِىَ يَوْمَئِذٍۢ وَاهِيَةٌۭ
Ва осмон ёрилур! Чунки (осмон) у Кунда заиф бўлиб қолур!
Havola
69:16
17
وَٱلْمَلَكُ عَلَىٰٓ أَرْجَآئِهَا ۚ وَيَحْمِلُ عَرْشَ رَبِّكَ فَوْقَهُمْ يَوْمَئِذٍۢ ثَمَـٰنِيَةٌۭ
Ва фаришталар (осмоннинг) чор-атрофида (Аллоҳнинг амрига мунтазир бўлиб) турурлар. Уларнинг устида Парвардигорингизнинг аршини у Кунда саккиз (фаришта) кўтариб турур.
Havola
69:17
18
يَوْمَئِذٍۢ تُعْرَضُونَ لَا تَخْفَىٰ مِنكُمْ خَافِيَةٌۭ
Ўша Кунда сизлар (ҳисоб-китоб учун Аллоҳга) кўндаланг қилинурсизлар — сизларнинг бирон сирингиз махфий қолмас.
Havola
69:18
19
فَأَمَّا مَنْ أُوتِىَ كِتَـٰبَهُۥ بِيَمِينِهِۦ فَيَقُولُ هَآؤُمُ ٱقْرَءُوا۟ كِتَـٰبِيَهْ
Бас, энди ўз китоби — номаи аъмоли ўнг қўлидан берилган кишига келсак, бас, у: «Мана менинг китобимни ўқинглар.
Havola
69:19
20
إِنِّى ظَنَنتُ أَنِّى مُلَـٰقٍ حِسَابِيَهْ
Дарҳақиқат, мен ҳисоб-китобимга (яъни, Охиратдаги ажр-мукофотга) рўбарў бўлишимни билган эдим», дер.
Havola
69:20
21
22
23
24
كُلُوا۟ وَٱشْرَبُوا۟ هَنِيٓـًٔۢا بِمَآ أَسْلَفْتُمْ فِى ٱلْأَيَّامِ ٱلْخَالِيَةِ
(Жаннат аҳлига): «Ўтган кунларда (яъни, ҳаёти дунёда) қилиб ўтган (эзгу) амалларингиз сабабли (ушбу ноз-неъматларни) пок билиб еб-ичаверинглар», (дейилур).
Havola
69:24
25
وَأَمَّا مَنْ أُوتِىَ كِتَـٰبَهُۥ بِشِمَالِهِۦ فَيَقُولُ يَـٰلَيْتَنِى لَمْ أُوتَ كِتَـٰبِيَهْ
Энди ўз китоби чап қўлидан берилган кимсага келсак, бас, у дер: «Эҳ, қани энди, менга китобим берилмаса эди!
Havola
69:25
26
وَلَمْ أَدْرِ مَا حِسَابِيَهْ
Ва мен ҳисоб-китобим (яъни, оладиган жазойим) нима эканлигини билмасам эди!
Havola
69:26
27
يَـٰلَيْتَهَا كَانَتِ ٱلْقَاضِيَةَ
Эҳ қани энди, ўша (биринчи ўлим барча нарсани) тугатгувчи-узгувчи бўлса (ва Қиёматдаги мана бу қайта тирилиш бўлмаса) эди!
Havola
69:27
28
مَآ أَغْنَىٰ عَنِّى مَالِيَهْ ۜ
Менга (не машаққатлар билан топган) мол-дунёйим асқотмади-я!
Havola
69:28
29
30
31
32
ثُمَّ فِى سِلْسِلَةٍۢ ذَرْعُهَا سَبْعُونَ ذِرَاعًۭا فَٱسْلُكُوهُ
Сўнгра узунлиги етмиш газ бўлган занжирга солиб боғланглар!»
Havola
69:32
33
إِنَّهُۥ كَانَ لَا يُؤْمِنُ بِٱللَّهِ ٱلْعَظِيمِ
Чунки (ҳаёти дунёдалик пайтида) Улуғ Аллоҳга иймон келтирмас эди.
Havola
69:33
34
وَلَا يَحُضُّ عَلَىٰ طَعَامِ ٱلْمِسْكِينِ
Ва мискин-бечорага таом беришга (ўзини ҳам, ўзгаларни ҳам) тарғиб қилмас эди.
Havola
69:34
35
فَلَيْسَ لَهُ ٱلْيَوْمَ هَـٰهُنَا حَمِيمٌۭ
Бас, Бугун, бу ерда унинг учун бирон дўст-мададкор йўқдир!
Havola
69:35
36
وَلَا طَعَامٌ إِلَّا مِنْ غِسْلِينٍۢ
Ва бирон таом ҳам йўқдир! Фақат йирингдан бўлган (бир «таом» борки),
Havola
69:36
37
لَّا يَأْكُلُهُۥٓ إِلَّا ٱلْخَـٰطِـُٔونَ
Уни фақат (йўлдан адашган (кофир)ларгина ерлар!
Havola
69:37
38
39
40
إِنَّهُۥ لَقَوْلُ رَسُولٍۢ كَرِيمٍۢ
У (Қуръон) шак-шубҳасиз, улуғ Элчининг (Аллоҳ даргоҳидан келтирган) сўзидир!
Havola
69:40
41
وَمَا هُوَ بِقَوْلِ شَاعِرٍۢ ۚ قَلِيلًۭا مَّا تُؤْمِنُونَ
У бирон шоирнинг сўзи эмасдир! Сизлар (ушбу Қуръон Аллоҳнинг каломи эканлигига) камдан-кам иймон келтирурсизлар!
Havola
69:41
42
وَلَا بِقَوْلِ كَاهِنٍۢ ۚ قَلِيلًۭا مَّا تَذَكَّرُونَ
Ва бирон коҳин-фолбиннинг сўзи ҳам эмасдир. Сизлар камдан-кам панд-насиҳат олурсизлар!
Havola
69:42
43
تَنزِيلٌۭ مِّن رَّبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ
(У) барча оламлар Парвардигори томонидан нозил қилинган (Китобдир).
Havola
69:43
44
وَلَوْ تَقَوَّلَ عَلَيْنَا بَعْضَ ٱلْأَقَاوِيلِ
Агар (Пайғамбар) Бизнинг шаънимизга (Биз айтмаган) айрим сўзларни тўқиб олганида,
Havola
69:44
45
46
ثُمَّ لَقَطَعْنَا مِنْهُ ٱلْوَتِينَ
сўнгра албатта унинг шоҳтомирини узиб ташлаган бўлур эдик.
Havola
69:46
47
فَمَا مِنكُم مِّنْ أَحَدٍ عَنْهُ حَـٰجِزِينَ
У ҳолда сизлардан бирон киши ундан (яъни, пайғамбардан ҳалокатни) тўса олгувчи бўлмас эди. (Бас, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом Аллоҳнинг каломига ўз томонидан бирон сўз қўшмагани, балки зиммасидаги омонат-пайғамбарликни ҳалол адо қилиб келаётгани учун ҳам сизларнинг орангизда соғ-омон ҳаёт кечирмоқда, акс ҳолда Аллоҳ уни ҳалок қилган бўлур эди. Бу Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг ҳақ пайғамбар эканликларининг яна бир ёрқин далилидир).
Havola
69:47
48
وَإِنَّهُۥ لَتَذْكِرَةٌۭ لِّلْمُتَّقِينَ
Албатта у (Қуръон) тақводор зотлар учун панд-насиҳатдир.
Havola
69:48
49
وَإِنَّا لَنَعْلَمُ أَنَّ مِنكُم مُّكَذِّبِينَ
Шак-шубҳасиз, Биз сизларнинг орангизда (Қуръонни) ёлғон дегувчилар ҳам бор эканини аниқ билурмиз.
Havola
69:49
50
وَإِنَّهُۥ لَحَسْرَةٌ عَلَى ٱلْكَـٰفِرِينَ
Албатта у (Қуръон) кофирларга (улар Қиёмат Кунида Қуръонга иймон келтирган кишиларнинг савобга эга бўлганларини кўрган вақтларида) ҳасрат-надомат бўлур.
Havola
69:50
51
52
فَسَبِّحْ بِٱسْمِ رَبِّكَ ٱلْعَظِيمِ
Бас, улуғ Парвардигорингизнинг номини (мудом, барча айб-нуқсонлардан) пок тутинг!
Havola
69:52