80-sura (114 tadan) · Makkiy
Abasa surasi (Qovoq soldi)
سُورَةُ عَبَسَ
Maʼnolar tarjimasi: Alaauddin Mansour, QuranEnc.com, 1.0.0-versiya. Tarjima Qurʼon maʼnolarini yetkazadi. Qurʼonning oʻzi esa arabcha matndir.
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1
عَبَسَ وَتَوَلَّىٰٓ
У (Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом аъмо кишига) қош чимирди ва (ундан) юз ўгирди.
Havola
80:1
2
أَن جَآءَهُ ٱلْأَعْمَىٰ
Ўзининг олдига кўзи ожиз киши келгани учун (қош чимирди ва ундан юз ўгирди).[1]
Izohlar
[1]Ривоят қилинишича, бир куни Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом Қурайш зодагонларидан бир гуруҳини Исломга даъват қилиб турганларида, олдиларига Абдуллоҳ ибн Умми Мактум исмли кўзлари ожиз бир саҳоба келиб, бир неча бор: «Ё Расулуллоҳ, менга Аллоҳ сизга билдирган нарсалардан таълим беринг», деб такрорлади. Чунки у киши аъмо бўлганлари сабабли Пайғамбаримизнинг бошқалар билан банд эканликларини сезмаган эди. Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом ҳалиги Қурайш катталари Исломни қабул қилишса, уларга эргашиб орқаларидаги тобеълари ҳам мусулмон бўлиб қолади, деган умид билан берилиб сўзлаётганлари сабабли, мана шу пайтда Абдуллоҳ ибн Умми Мактум келиб сўзларини бўлганидан аччиғланиб, қовоқ солдилар ва у кишига орқа ўгириб, Қурайш катталари билан сўзлашишда давом этдилар. Шунда Пайғамбаримизга танбеҳ бўлиб мазкур ва қуйидаги оятлар нозил бўлди. Шу ўринда биз муҳтарам ўқувчи эътиборини мазкур оятлардаги икки ибратли нуқтага жалб этмоқчимиз. Биринчидан, Аллоҳ таоло Ўзининг ҳабиби ва сўнгги пайғамбарига танбеҳ берар экан, у кишига бевосита хитоб қилмади, балки гўё учинчи шахс ҳақида гапираётгандек танбеҳ бердики, бу Дўст Дўстга қиладиган муомаланинг беназир намунасидир. Иккинчидан, агар бизда Аллоҳ таолонинг Ўзи «шак-шубҳасиз, сиз улуғ Хулқ устидадирсиз», (Қалам сураси, 4-оят) деб таърифлаган Пайғамбаримиз мазкур воқеада бир аъмо кишига озор бердиларми, деган савол туғилса, бундай саволнинг жавоби ҳам ўша воқеанинг ўзида мавжуддир, яъни юқоридаги оятлар гувоҳлик беришича, Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом у кишининг дилига озор берадиган бирон қаттиқ сўз айтганлари йўқ, балки фақатгина қовоқларини уюб, юз ўгирдилар холоски, бундай ҳолатни кўзи ожиз одам кўра олмагани учун озор топмаслиги аниқдир. Аллоҳ таолонинг танбеҳидан сўнг Расулуллоҳ қачон Абдуллоҳ ибн Умми Мактумни кўриб қолсалар: «Марҳабо, эй менга Парвардигоримдан дашном олиб берган зот», деб у кишига пешвоз чиқадиган бўлган эканлар.
Havola
80:2
3
وَمَا يُدْرِيكَ لَعَلَّهُۥ يَزَّكَّىٰٓ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз қаердан билурсиз, эҳтимол у (сиздан ўрганадиган илму маърифати ёрдамида ўз гуноҳларидан) покланар.
Havola
80:3
4
أَوْ يَذَّكَّرُ فَتَنفَعَهُ ٱلذِّكْرَىٰٓ
Ёки панд-насиҳат олар-да, сўнг бу панд-насиҳат унга фойда берар?!
Havola
80:4
5
أَمَّا مَنِ ٱسْتَغْنَىٰ
Энди (ўз мол-мулки билан иймондан) истиғно қилиб турган кимсага келсак,
Havola
80:5
6
7
وَمَا عَلَيْكَ أَلَّا يَزَّكَّىٰ
Ҳолбуки, у (ўзининг куфридан) покланмаслиги сабабли сизга бирон зиён етмас!
Havola
80:7
8
9
10
11
كَلَّآ إِنَّهَا تَذْكِرَةٌۭ
Йўқ, (сиз асло бундай қилманг)! Албатта (Қуръон оятлари) бир панд-насиҳатдир.
Havola
80:11
12
13
14
15
16
كِرَامٍۭ بَرَرَةٍۢ
Улуғ, итоатли (мирзолар қўллари билан Лавҳул-Маҳфуздан кўчириб битилгандир).
Havola
80:16
17
18
19
مِن نُّطْفَةٍ خَلَقَهُۥ فَقَدَّرَهُۥ
Уни бир (ҳақир) нутфадан яратиб, сўнг уни(нг она қорнидаги ривожини ва ой-кунини) белгилаб қўйди-ку!
Havola
80:19
20
21
ثُمَّ أَمَاتَهُۥ فَأَقْبَرَهُۥ
Сўнгра унга ўлим бериб, қабрга киритди (яъни, бошқа ҳайвонлар сингари унинг жасадини Ер юзида қолдириб, йиртқичларга ем қилиб қўйгани йўқ).
Havola
80:21
22
23
كَلَّا لَمَّا يَقْضِ مَآ أَمَرَهُۥ
Йўқ, у (кофир кимса Аллоҳ) ўзига буюрган бирон нарсани адо қилмади.
Havola
80:23
24
فَلْيَنظُرِ ٱلْإِنسَـٰنُ إِلَىٰ طَعَامِهِۦٓ
Энди инсон ўзининг таомига (ибрат кўзи билан бир) қараб кўрсин-чи!
Havola
80:24
25
26
27
28
29
30
31
32
مَّتَـٰعًۭا لَّكُمْ وَلِأَنْعَـٰمِكُمْ
Сизлар учун ва чорва ҳайвонларингиз учун манфаат бўлсин (деб ундириб-ўстириб қўйдик-ку!)
Havola
80:32
33
فَإِذَا جَآءَتِ ٱلصَّآخَّةُ
Бас, қачон (қулоқларни) кар қилгувчи (даҳшатли қичқириқ) келганда (яъни, сур иккинчи марта чалиниб, барча халойиққа қайтадан жон ато этилганда, ҳар бир инсон ўзи билан ўзи бўлиб қолур)!
Havola
80:33
34
35
36
37
لِكُلِّ ٱمْرِئٍۢ مِّنْهُمْ يَوْمَئِذٍۢ شَأْنٌۭ يُغْنِيهِ
(Чунки) улардан ҳар бир киши учун у Кунда ўзига етарли ташвиш бўлур!
Havola
80:37
38
39
40
وَوُجُوهٌۭ يَوْمَئِذٍ عَلَيْهَا غَبَرَةٌۭ
Ва у Кунда (кофирларнинг) юзлари устида чанг-ғубор бўлиб,
Havola
80:40
41
42
أُو۟لَـٰٓئِكَ هُمُ ٱلْكَفَرَةُ ٱلْفَجَرَةُ
Ана ўшалар фисқу фужур қилгувчи кофирларнинг ўзидир!
Havola
80:42