79-sura (114 tadan) · Makkiy
Noziot surasi (Sugʻurib oluvchilar)
سُورَةُ النَّازِعَاتِ
Maʼnolar tarjimasi: Alaauddin Mansour, QuranEnc.com, 1.0.0-versiya. Tarjima Qurʼon maʼnolarini yetkazadi. Qurʼonning oʻzi esa arabcha matndir.
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1
وَٱلنَّـٰزِعَـٰتِ غَرْقًۭا
(Кофирларнинг жонларини баданларининг) ич-ичидан қаттиқ суғуриб оладиган (фаришта)ларга қасам,
Havola
79:1
2
وَٱلنَّـٰشِطَـٰتِ نَشْطًۭا
(Мўминларнинг жонларини осонлик билан) илдам тортиб оладиган (фаришта)ларга қасам,
Havola
79:2
3
وَٱلسَّـٰبِحَـٰتِ سَبْحًۭا
(Осмонлар билан Ер ўртасида) силлиқ сузадиган (фаришта)ларга қасам,
Havola
79:3
4
فَٱلسَّـٰبِقَـٰتِ سَبْقًۭا
(Ўз зиммаларидаги вазифаларни адо этишда) шошиб-ўзадиган (фаришта)ларга қасам,
Havola
79:4
5
فَٱلْمُدَبِّرَٰتِ أَمْرًۭا
(Аллоҳ буюрган барча) ишнинг тадбирини тузиб турадиган (фаришта)ларга қасамки, (сизлар албатта қайта тирилиб, ҳисоб-китоб қилинурсизлар)![1]
Izohlar
[1]Мазкур оятларда Аллоҳ таоло Ўз фаришталарининг номига қасам билан ўлгандан кейин қайта тирилиш ва бу дунёда қилиб ўтилган ҳар бир иш учун ҳисоб бериш бор эканининг хабарини берди. Дарвоқеъ, Аллоҳнинг лашкарлари ҳисобланмиш, сон-саноғини ёлғиз Яратгандан ўзга ҳеч ким билмайдиган фаришталар Аллоҳ таоло амр этган ҳар бир ишни адо қилишга ҳозиру нозир бўлиб турар эканлар. Хусусан, ўлим фариштаси ва унинг ёрдамчилари томонидан бандаларнинг жонларини олиш соати ибратлидир: Ҳадиси шарифда айтилишича, улар кофирнинг жонини олишда худди баданининг ҳар бир аъзосидан мих суғургандек азоблаб олар эканлар, мўминнинг жони эса унинг танасидан гўё боғлиқ қўл арқондан бўшатилгандек осон ва роҳат билан чиқиб кетар экан. Шунинг учун ҳам Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом доим намозларидан кейин: «Парвардигоро, бизларга ўлим мастлигини (яъни, жон чиқар соатидаги машаққатни) осон қилгил», деб дуо қилар эдилар. Энди қуйидаги оятларда юқорида зикр қилинган қайта тирилиш соатидаги аҳвол тасвирланади.
Havola
79:5
6
يَوْمَ تَرْجُفُ ٱلرَّاجِفَةُ
У Кунда (Сур биринчи марта чалиниши билан) титрагувчи (ер) титраб (устидаги бор жонзот ҳалок қилинади);
Havola
79:6
7
تَتْبَعُهَا ٱلرَّادِفَةُ
Унга эргашувчи эргашур (яъни, орадан қирқ сана ўтгач, Сур иккинчи марта чалиниб барча нарсага қайтадан ҳаёт ато этилади ва Қиёмат Куни бошланади).
Havola
79:7
8
9
10
يَقُولُونَ أَءِنَّا لَمَرْدُودُونَ فِى ٱلْحَافِرَةِ
Улар (бу дунёда) дерлар: «Ҳақиқатан ҳам бизлар (ўлганимиздан кейин яна қайта тирилиб) аввалги ҳолатимизга қайтарилгувчимизми?
Havola
79:10
11
12
قَالُوا۟ تِلْكَ إِذًۭا كَرَّةٌ خَاسِرَةٌۭ
Улар (истеҳзо билан): «Ундоқ бўлса бу (бизлар учун) зиён қилгувчи қайтиш-ку!», дедилар.
Havola
79:12
13
فَإِنَّمَا هِىَ زَجْرَةٌۭ وَٰحِدَةٌۭ
Бас, у (қайтиш) фақат биргина даҳшатли қичқириқдир (яъни, Сурнинг иккинчи марта чалинишидир).
Havola
79:13
14
15
هَلْ أَتَىٰكَ حَدِيثُ مُوسَىٰٓ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сизга Мусонинг хабари келдими?
Havola
79:15
16
إِذْ نَادَىٰهُ رَبُّهُۥ بِٱلْوَادِ ٱلْمُقَدَّسِ طُوًى
Эсланг, Парвардигори унга муқаддас Туво водийсида (шундай) нидо қилган эди:
Havola
79:16
17
ٱذْهَبْ إِلَىٰ فِرْعَوْنَ إِنَّهُۥ طَغَىٰ
«(Эй Мусо), сен Фиръавннинг олдига боргин, чунки у (куфру исён билан) ҳаддидан ошди.
Havola
79:17
18
فَقُلْ هَل لَّكَ إِلَىٰٓ أَن تَزَكَّىٰ
Бас, (унга) айтинг: «Сенинг (куфр иллатидан) покланишга рағбат-хоҳишинг борми?
Havola
79:18
19
وَأَهْدِيَكَ إِلَىٰ رَبِّكَ فَتَخْشَىٰ
Мен сени Парвардигоринг (йўли)га ҳидоят қилсам, бас, сен (У зотдан) қўрқсанг».
Havola
79:19
20
21
فَكَذَّبَ وَعَصَىٰ
(Фиръавн) уни ёлғончи қилди (яъни, Мусога: «Сен сеҳргарсан», деб туҳмат қилди) ва (Аллоҳ таолога) осий-итоатсиз бўлди.
Havola
79:21
22
ثُمَّ أَدْبَرَ يَسْعَىٰ
Сўнгра (фисқу фасодни ёйиш йўлида) саъй-ҳаракат қилган ҳолида (Мусодан) юз ўгириб кетди.
Havola
79:22
23
24
فَقَالَ أَنَا۠ رَبُّكُمُ ٱلْأَعْلَىٰ
«Мен сизларнинг энг устун Парвардигорингиздирман», деди.
Havola
79:24
25
فَأَخَذَهُ ٱللَّهُ نَكَالَ ٱلْـَٔاخِرَةِ وَٱلْأُولَىٰٓ
Бас, Аллоҳ уни ҳам Охират, ҳам дунё азоби билан ушлади (яъни, дунёда у денгизга ғарқ қилиб юборилди, Охиратда эса дўзах азобига дучор бўлур).
Havola
79:25
26
إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَعِبْرَةًۭ لِّمَن يَخْشَىٰٓ
Албатта бу (қисса)да (Аллоҳдан) қўрқадиган кишилар учун ибрат бордир.[2]
Izohlar
[2]Юқоридаги оятларда Мусо алайҳиссалом қилган даъватни қабул қилмасдан, унга қарши фитна-фасод тарқатиб юргани сабабли дунё ва Охират азобига гирифтор қилинган Фиръавн қиссаси зикр қилингач, бу қиссадан фақат Аллоҳдан қўрқадиган кишиларгина ибрат ва панд-насиҳат олишлари таъкидланди. Бинобарин, Яратгандан қўрқмайдиган эътиқодсиз кимсаларга ҳеч қандай мўъжиза ёки ваъз-насиҳат кор қилмаслиги аниқ экан. Энди қуйида Аллоҳ таоло Қиёмат Кунида барча халойиқни қайта тирилтириб, уларни ҳаёти-дунёда қилиб ўтган амалларига яраша жазолашига шак келтиргувчи кимсаларга хитоб қилинади.
Havola
79:26
27
ءَأَنتُمْ أَشَدُّ خَلْقًا أَمِ ٱلسَّمَآءُ ۚ بَنَىٰهَا
(Эй мушриклар), сизларни яратиш қийинроқми ёки осмонними?! (Яъни, бутун Ер куррасининг атрофини ўзга сайёралардан бирон зиён етмаслиги учун том — осмон билан қоплаб қўйишга қодир бўлган Зот учун сизларни яратиш ёки қайта тирилтириш ҳеч гап эмас-ку!) (Аллоҳ) уни бино қилди;
Havola
79:27
28
29
وَأَغْطَشَ لَيْلَهَا وَأَخْرَجَ ضُحَىٰهَا
Ва У ўша (осмон)нинг тунини қоронғу қилиб, (ундан) кундузини чиқарди.
Havola
79:29
30
31
32
33
مَتَـٰعًۭا لَّكُمْ وَلِأَنْعَـٰمِكُمْ
(Буларнинг барчаси) сизлар учун ва чорва ҳайвонларингиз учун манфаат бўлсин деб (қилингандир).
Havola
79:33
34
فَإِذَا جَآءَتِ ٱلطَّآمَّةُ ٱلْكُبْرَىٰ
Бас, қачон катта бало (яъни, Қиёмат) келганида
Havola
79:34
35
36
وَبُرِّزَتِ ٱلْجَحِيمُ لِمَن يَرَىٰ
Ва дўзах кўрадиган (ҳар бир) кишига кўрсатиб қўйилганида.
Havola
79:36
37
فَأَمَّا مَن طَغَىٰ
Бас, ана ўшанда ким (ҳаёти дунёда куфру исён билан) туғёнга тушган,
Havola
79:37
38
39
40
وَأَمَّا مَنْ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِۦ وَنَهَى ٱلنَّفْسَ عَنِ ٱلْهَوَىٰ
Энди ким (ҳаёти дунёдалик пайтида Қиёмат Куни маҳшаргоҳда) Парвардигорининг (ҳузурида) туриши (ва У зотга ҳисоб-китоб бериши)дан қўрққан ва нафсини ҳавойи хоҳишлардан қайтарган бўлса,
Havola
79:40
41
42
يَسْـَٔلُونَكَ عَنِ ٱلسَّاعَةِ أَيَّانَ مُرْسَىٰهَا
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, мушриклар) сиздан (ўша Қиёмат) соатини қачон воқеъ бўлиши ҳақида сўрарлар.
Havola
79:42
43
فِيمَ أَنتَ مِن ذِكْرَىٰهَآ
Сиз қаердасиз-у, уни (яъни, Қиёмат қачон бўлишини) зикр қилиб-эслаш (қаерда)? (Яъни, сиз ҳеч қачон у Куннинг вақтини айтиб бера олмайсиз).
Havola
79:43
44
45
إِنَّمَآ أَنتَ مُنذِرُ مَن يَخْشَىٰهَا
Сиз фақат ўша (Қиёмат)дан қўрқадиган кишиларни огоҳлантиргувчисиз, холос. (Аммо у Куннинг қачон воқеъ бўлишини айтиб бериш сизнинг вазифангиз эмасдир).
Havola
79:45
46
كَأَنَّهُمْ يَوْمَ يَرَوْنَهَا لَمْ يَلْبَثُوٓا۟ إِلَّا عَشِيَّةً أَوْ ضُحَىٰهَا
Улар у (Қиёмат соати)ни кўрадиган Кунда (бу дунёда) гўё биргина пешиндан сўнг ёки чошгоҳ пайтида тургандек (яъни, бир кун ҳам яшамагандек) бўлиб қолурлар!
Havola
79:46