82-sura (114 tadan) · Makkiy
Infitor surasi (Yorilish)
سُورَةُ الانفِطَارِ
Maʼnolar tarjimasi: Alaauddin Mansour, QuranEnc.com, 1.0.0-versiya. Tarjima Qurʼon maʼnolarini yetkazadi. Qurʼonning oʻzi esa arabcha matndir.
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1
2
3
4
وَإِذَا ٱلْقُبُورُ بُعْثِرَتْ
Қабрлар тўнкариб қўйилганида (яъни, уларнинг ичидаги инсонларга жон ато этилиб Ер юзига чиқарилганларида);
Havola
82:4
5
عَلِمَتْ نَفْسٌۭ مَّا قَدَّمَتْ وَأَخَّرَتْ
(Ана ўша Кунда ҳар бир) жон ўзи (ҳаёти дунёдалик чоғида) қилиб ўтган ва (ўзидан кейин) қолдирган (барча) нарсаларни (яъни, яхши-ёмон амалларини) билур!
Havola
82:5
6
يَـٰٓأَيُّهَا ٱلْإِنسَـٰنُ مَا غَرَّكَ بِرَبِّكَ ٱلْكَرِيمِ
Эй инсон, нима сени улуғ Парвардигоринг ҳақида (Унга ибодат қилмасанг ҳам бўлаверади, деб) алдаб қўйди?!
Havola
82:6
7
ٱلَّذِى خَلَقَكَ فَسَوَّىٰكَ فَعَدَلَكَ
У сени яратиб, сўнг (барча аъзоларингни) тиклаб, сўнг (қоматингни ҳам) расо қилиб, қўйган Зот-ку!
Havola
82:7
8
فِىٓ أَىِّ صُورَةٍۢ مَّا شَآءَ رَكَّبَكَ
У сени Ўзи қай суратни хоҳлаган бўлса, (ўша сурат — шаклда) таркиб топтирди — ижод қилди-ку![1]
Izohlar
[1]Ушбу оятларда Аллоҳ таоло инсонга ўзининг ким томонидан яратилиб, бундай ақл-ҳуш, мавзун қомат ва гўзал суратга эга бўлганини уқтирмоқда ва ундан ўзини бошқа барча махлуқотлардан ажратиб шундай азизу мукаррам қилиб яратган улуғ Парвардигорига нега қуллуқ — ибодат қилмаётганини сўраб танбеҳ бермоқда. Дарҳақиқат, инсон вужудидаги қай бир аъзога ибрат кўзи билан қаралса — ундаги мукаммалликни кўриб, Яратганнинг буюк қудратига, билим ва ҳикматига қуллуқ қилмасдан илож қолмайди. Энди қуйидаги оятларда динсиз кимсалар Аллоҳ таолонинг амрига итоат этмасликларининг сабаби нима эканлиги зикр қилинади.
Havola
82:8
9
كَلَّا بَلْ تُكَذِّبُونَ بِٱلدِّينِ
Йўқ, балки сизлар жазо (Қиёмат Кунини) ёлғон дерсизлар (шунинг учун ҳам Аллоҳ буюрган эзгу амалларни қилмайсизлар ва У зот қайтарган ёмон амаллардан қайтмайсизлар)!
Havola
82:9
10
وَإِنَّ عَلَيْكُمْ لَحَـٰفِظِينَ
Ҳолбуки, шак-шубҳасиз, сизларнинг устингизда (қилган ҳар бир амалингизни) ёд олиб,
Havola
82:10
11
12
13
إِنَّ ٱلْأَبْرَارَ لَفِى نَعِيمٍۢ
Шак-шубҳасиз, яхшилар (яъни, мўминлар) жаннат неъматларидадирлар.
Havola
82:13
14
وَإِنَّ ٱلْفُجَّارَ لَفِى جَحِيمٍۢ
Шак-шубҳасиз, фисқ-фужур қилгувчи кимсалар (яъни, Қуръон ва пайғамбарни ёлғончи қилгувчи, жазо Куни ва қайта тирилишни инкор қилгувчи кимсалар) дўзахдадирлар!
Havola
82:14
15
16
وَمَا هُمْ عَنْهَا بِغَآئِبِينَ
Ва улар (дўзахдан) ғойиб бўлгувчи (яъни, халос бўлгувчи эмасдирлар!
Havola
82:16
17
وَمَآ أَدْرَىٰكَ مَا يَوْمُ ٱلدِّينِ
(Эй инсон), сен жазо Куни нима эканини қаердан ҳам билурсан?!
Havola
82:17
18
ثُمَّ مَآ أَدْرَىٰكَ مَا يَوْمُ ٱلدِّينِ
Сўнгра (яна такрор айтаманки), сен жазо Куни нима эканини қаердан ҳам билурсан?!
Havola
82:18
19
يَوْمَ لَا تَمْلِكُ نَفْسٌۭ لِّنَفْسٍۢ شَيْـًۭٔا ۖ وَٱلْأَمْرُ يَوْمَئِذٍۢ لِّلَّهِ
У Кунда ҳеч бир жон (бошқа) бир жонга бирон нарса қилишга (яъни, бирон фойда етказишга ёки ундан бирон зиённи кетказишга) эга бўлмас! У Кунда барча иш ёлғиз Аллоҳники бўлур!
Havola
82:19