91-sura (114 tadan) · Makkiy
Shams surasi (Quyosh)
سُورَةُ الشَّمۡسِ
Maʼnolar tarjimasi: Alaauddin Mansour, QuranEnc.com, 1.0.0-versiya. Tarjima Qurʼon maʼnolarini yetkazadi. Qurʼonning oʻzi esa arabcha matndir.
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1
2
3
4
5
6
7
8
فَأَلْهَمَهَا فُجُورَهَا وَتَقْوَىٰهَا
Унга фисқ-фужурини ҳам, тақвосини ҳам илҳом қилиб-ўргатиб қўйган Зотга қасамки,
Havola
91:8
9
قَدْ أَفْلَحَ مَن زَكَّىٰهَا
Дарҳақиқат, уни (яъни, ўз нафсини-жонини иймон ва тақво билан) поклаган киши нажот топди.
Havola
91:9
10
وَقَدْ خَابَ مَن دَسَّىٰهَا
Ва у (жонни фисқ-фужур билан) кўмиб хорлаган кимса номурод бўлди.[1]
Izohlar
[1]Саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Аббос томонидан (Аллоҳ у кишилардан рози бўлсин) ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом қачон юқоридаги оятларни тиловат қилсалар, бир тўхтаб Аллоҳ таолога бундай дуо қилар эканлар: «Аллоҳим, Ўзинг нафсимга — жонимга тақво ато этгин, Ўзинг унинг Эгаси — Хожасисан ва Ўзинг уни энг яхши поклагувчисан». Энди қуйидаги оятларда Самуд қабиласининг кирдикорлари баён қилинади. Улар ўзларига юборилган Пайғамбар Солиҳ алайҳиссаломни ёлғончи қилишиб, у зотдан мўъжиза талаб қилганларида Солиҳ алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг қудрати билан бир харсанг тошни тирик туяга айлантириб қўядилар ва Самуд қабиласининг одамларига у туяга бирон зиён-заҳмат етказмасдан, навбати келганда, суғориб туришни буюрадилар ва акс ҳолда ҳалокатга учрашлари ҳақида огоҳлантирадилар. Лекин у кофирлар пайғамбарнинг устидан кулишиб, туяни сўйиб ташлайдилар ва оқибатда барчалари ҳалок бўладилар. (Биз бу ҳодиса ҳақида аввалги сураларнинг изоҳларида ҳам айтиб ўтган эдик).
Havola
91:10
11
كَذَّبَتْ ثَمُودُ بِطَغْوَىٰهَآ
Самуд (қабиласи) ҳаддан ошганлари сабабли (ўз пайғамбарларини) ёлғончи қилишди.
Havola
91:11
12
إِذِ ٱنۢبَعَثَ أَشْقَىٰهَا
Эсланг, уларнинг энг бадбахтлари (туяни сўйиш учун) қўзғалганларида,
Havola
91:12
13
فَقَالَ لَهُمْ رَسُولُ ٱللَّهِ نَاقَةَ ٱللَّهِ وَسُقْيَـٰهَا
Аллоҳнинг пайғамбари (Солиҳ алайҳиссалом) уларга: «Аллоҳнинг туяси(ни сўйиб юбориш)дан ва уни суғориш(га тўсиқ бўлиш)дан сақланинглар!», деди.
Havola
91:13
14
فَكَذَّبُوهُ فَعَقَرُوهَا فَدَمْدَمَ عَلَيْهِمْ رَبُّهُم بِذَنۢبِهِمْ فَسَوَّىٰهَا
Бас, улар (Пайғамбарни) ёлғончи қилишиб, у (туя)ни сўйиб юборган эдилар, Парвардигорлари ўзларининг гуноҳлари сабабли устларига қирғин юбориб, уни (қирғинни барчаларига) баробар қилди.
Havola
91:14
15
وَلَا يَخَافُ عُقْبَـٰهَا
(Зотан, Аллоҳ таоло бу ишининг) оқибатидан қўрқмас![2]
Izohlar
[2]Яъни Еру осмонлардаги барча мавжудот Аллоҳ таолонинг Ўз мулки бўлгани сабабли У зот Ўз мулкини ўзи хоҳлагандек тасарруф қилади ва бу тасарруфи хусусида ҳеч кимнинг олдида ҳисоб-китоб бермайди. Аксинча, бутун борлиқ У зотнинг ҳузурида ҳисоб-китоб беради.
Havola
91:15