74-sura (114 tadan) · Makkiy

Muddassir surasi (Oʻranib olgan)

سُورَةُ المُدَّثِّرِ
56 oyat

Maʼnolar tarjimasi: Alaauddin Mansour, QuranEnc.com, 1.0.0-versiya. Tarjima Qurʼon maʼnolarini yetkazadi. Qurʼonning oʻzi esa arabcha matndir.

بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1
يَـٰٓأَيُّهَا ٱلْمُدَّثِّرُ
Эй (либосларига) бурканиб олган зот,[1]
Izohlar[1]Саҳобалардан Жобир ибн Абдуллоҳ (Аллоҳ ундан рози бўлсин) ривоят қилишларича, Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом юқоридаги оятлар нозил бўлиши хусусида шундай деганлар: «Мен бир куни йўлда кетаётиб осмондан бир овоз эшитдим. Бошимни кўтариб қарасам, баногоҳ мен Ҳиро ғорида эканлигимда олдимга келган фаришта осмон билан Ернинг ўртасида муаллақ бўлган бир курсида ўтирибди. Бу ҳолни кўриб қўрққанимдан ерга йиқилдим ва қалтираб-титраган ҳолимда уйга етиб келиб, «Мени ўраб қўйинглар, мени ўраб қўйинглар», дедим. Энди кўрпага бурканиб ётганимда, менга «Эй (либосларига) бурканиб олган зот», деб бошланган оятлар нозил бўлди».
Havola 74:1
2
قُمْ فَأَنذِرْ
Туринг-да, (инсонларни Охират азобидан) огоҳлантиринг!
Havola 74:2
3
وَرَبَّكَ فَكَبِّرْ
Ёлғиз Парвардигорингизни улуғланг!
Havola 74:3
4
وَثِيَابَكَ فَطَهِّرْ
Либосларингизни пок тутинг!
Havola 74:4
5
وَٱلرُّجْزَ فَٱهْجُرْ
Бутлардан йироқ бўлинг!
Havola 74:5
6
وَلَا تَمْنُن تَسْتَكْثِرُ
(Бераётган нарсангизни) кўп санаган ҳолингизда эҳсон қилманг!
Havola 74:6
7
وَلِرَبِّكَ فَٱصْبِرْ
Ёлғиз Парвардигорингиз (Юзи) учун (кофирлар томонидан етадиган озорларга) сабр қилинг!
Havola 74:7
8
فَإِذَا نُقِرَ فِى ٱلنَّاقُورِ
Чунки қачон (Қиёмат қойим бўлгани ҳақида хабар бериб) бурғу чалинганида,
Havola 74:8
9
فَذَٰلِكَ يَوْمَئِذٍۢ يَوْمٌ عَسِيرٌ
ана ўша Кун қийин Кундир!
Havola 74:9
10
عَلَى ٱلْكَـٰفِرِينَ غَيْرُ يَسِيرٍۢ
Кофирларга осон бўлмаган (Кундир)![2]
Izohlar[2]Ушбу оятларда Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарини зиммасидаги пайғамбарлик вазифасини сабр-тоқат билан адо этишга чорлаб, у зотга яқинда дин йўлига ғов бўлган кимсалар учун қийин бир Кун — Қиёмат келиши тўғрисида хабар берди. Энди қуйидаги оятларда ўша кофирлардан бири бўлган Валид ибн Муғийранинг Қуръон ва Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга қарши қилган кирдикори ва у топажак оқибат ҳақида сўз боради.
Havola 74:10
11
ذَرْنِى وَمَنْ خَلَقْتُ وَحِيدًۭا
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Мен сўққабош ҳолида яратган кимсани Ўзимга қўйиб беринг!
Havola 74:11
12
وَجَعَلْتُ لَهُۥ مَالًۭا مَّمْدُودًۭا
Мен унга кенг-мўл мол-давлат,
Havola 74:12
13
وَبَنِينَ شُهُودًۭا
ва (доимо ёнида) ҳозиру нозир ўғилларни (ато) қилдим.
Havola 74:13
14
وَمَهَّدتُّ لَهُۥ تَمْهِيدًۭا
Яна унга (ҳаётнинг барча неъматларини) қулай-осон қилиб қўйдим.
Havola 74:14
15
ثُمَّ يَطْمَعُ أَنْ أَزِيدَ
Сўнгра у яна зиёда қилишимни тамаъ қилур.
Havola 74:15
16
كَلَّآ ۖ إِنَّهُۥ كَانَ لِـَٔايَـٰتِنَا عَنِيدًۭا
Йўқ, (унинг тамаъси беҳудадир)! Чунки у Бизнинг оятларимизга қаршилик қилгувчидир.
Havola 74:16
17
سَأُرْهِقُهُۥ صَعُودًا
Яқинда Мен уни бир харсанг тошга (яъни, ўтиб бўлмас тўсиққа) дучор қилажакман!
Havola 74:17
18
إِنَّهُۥ فَكَّرَ وَقَدَّرَ
Чунки у (Қуръонни эшитгач, бу илоҳий Китобга қандай туҳмат қилиш тўғрисида) ўйлади, режа тузди.
Havola 74:18
19
فَقُتِلَ كَيْفَ قَدَّرَ
Ҳалок қилингур, қандай режа тузди-я?!
Havola 74:19
20
ثُمَّ قُتِلَ كَيْفَ قَدَّرَ
Яна ҳалок қилингур, қандай режа тузди-я?!
Havola 74:20
21
ثُمَّ نَظَرَ
Сўнгра у (ўйлаган режаларига) қаради.
Havola 74:21
22
ثُمَّ عَبَسَ وَبَسَرَ
Сўнгра (Қуръондан бирон айб топа олмагач, пешонасини) тириштирди ва (афтини) буриштирди.
Havola 74:22
23
ثُمَّ أَدْبَرَ وَٱسْتَكْبَرَ
Сўнгра (Ҳақдан) юз ўгирди ва кибр-ҳаво қилди.
Havola 74:23
24
فَقَالَ إِنْ هَـٰذَآ إِلَّا سِحْرٌۭ يُؤْثَرُ
Бас, у: «Бу (Қуръон Аллоҳнинг сўзи эмас, балки) фақат (аввалгилардан нақл қилинаётган бир сеҳрдир.
Havola 74:24
25
إِنْ هَـٰذَآ إِلَّا قَوْلُ ٱلْبَشَرِ
Бу фақат башарнинг сўзидир», деди.
Havola 74:25
26
سَأُصْلِيهِ سَقَرَ
Яқинда Мен уни Сақарга (жаҳаннамга) киритажакман!
Havola 74:26
27
وَمَآ أَدْرَىٰكَ مَا سَقَرُ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Сақарнинг нима эканлигини сиз қаердан ҳам билар эдингиз.
Havola 74:27
28
لَا تُبْقِى وَلَا تَذَرُ
У (бирон кофирни) қолдирмас — қўймас (балки куйдириб ҳалок қилур)!
Havola 74:28
29
لَوَّاحَةٌۭ لِّلْبَشَرِ
(У беш юз йиллик масофадан) инсонларга яққол кўриниб тургувчидир.
Havola 74:29
30
عَلَيْهَا تِسْعَةَ عَشَرَ
Унинг устида ўн тўққиз (фаришта қўриқчилик-эгалик қилур).
Havola 74:30
31
وَمَا جَعَلْنَآ أَصْحَـٰبَ ٱلنَّارِ إِلَّا مَلَـٰٓئِكَةًۭ ۙ وَمَا جَعَلْنَا عِدَّتَهُمْ إِلَّا فِتْنَةًۭ لِّلَّذِينَ كَفَرُوا۟ لِيَسْتَيْقِنَ ٱلَّذِينَ أُوتُوا۟ ٱلْكِتَـٰبَ وَيَزْدَادَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِيمَـٰنًۭا ۙ وَلَا يَرْتَابَ ٱلَّذِينَ أُوتُوا۟ ٱلْكِتَـٰبَ وَٱلْمُؤْمِنُونَ ۙ وَلِيَقُولَ ٱلَّذِينَ فِى قُلُوبِهِم مَّرَضٌۭ وَٱلْكَـٰفِرُونَ مَاذَآ أَرَادَ ٱللَّهُ بِهَـٰذَا مَثَلًۭا ۚ كَذَٰلِكَ يُضِلُّ ٱللَّهُ مَن يَشَآءُ وَيَهْدِى مَن يَشَآءُ ۚ وَمَا يَعْلَمُ جُنُودَ رَبِّكَ إِلَّا هُوَ ۚ وَمَا هِىَ إِلَّا ذِكْرَىٰ لِلْبَشَرِ
Биз фақат фаришталарни дўзах эгалари-қўриқчилари қилдик ва Биз фақат кофир бўлган кимсаларни синаш учун у (фаришта)ларнинг саноғини (ўн тўққизта) қилдик. Токи китоб берилган кимсалар (яъни, яҳудий ва насронийлар ўзларининг илоҳий китоблари бўлмиш Таврот ва Инжилда ҳам дўзах қўриқчилари бўлган фаришталар саноғи ўн тўққизта экани айтилганини кўриб Қуръоннинг Аллоҳ томонидан нозил қилинган Ҳақ Китоб эканлигини) аниқ билгайлар ва иймон келтирган зотларнинг иймонлари эса янада зиёда бўлгай ҳамда китоб берилган кимсалар ҳам, мўминлар ҳам (дўзах қўриқчиларининг саноғи тўғрисида) шак-шубҳа қилмагайлар. Ва токи дилларида мараз (мунофиқлик) бўлган кимсалар ва кофирлар: «Буни мисол қилиш билан (яъни, фаришталар саноғини ўн тўққизта қилиш билан) Аллоҳ нима демоқчи?», дегайлар. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсаларни мана шундай йўлдан оздириб қўюр ва Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Парвардигорингизнинг қўшинларини (яъни, фаришталарнинг қанча ададда ва қандай сифатда эканликларини) ёлғиз Унинг Ўзигина билур. У (яъни, ушбу оятларда таърифланган жаҳаннам) фақат инсонлар (панд-насиҳат олишлари) учун бир эслатмадир.
Havola 74:31
32
كَلَّا وَٱلْقَمَرِ
Дарҳақиқат, Ойга қасам,
Havola 74:32
33
وَٱلَّيْلِ إِذْ أَدْبَرَ
Ўтиб кетган тунга қасам,
Havola 74:33
34
وَٱلصُّبْحِ إِذَآ أَسْفَرَ
Ёришиб келаётган тонгга қасамки,
Havola 74:34
35
إِنَّهَا لَإِحْدَى ٱلْكُبَرِ
Албатта у (жаҳаннам) чўнг (бало)лардан биридир.
Havola 74:35
36
نَذِيرًۭا لِّلْبَشَرِ
(Барча) инсонлар учун огоҳлантиргувчи (бўлган чўнг балолардан биридир).
Havola 74:36
37
لِمَن شَآءَ مِنكُمْ أَن يَتَقَدَّمَ أَوْ يَتَأَخَّرَ
— Сизларнинг орангизда (яхшилик ва тоат-ибодат томонга) илгарилаётган ёки (куфру исён томонига) чекинаётган кишилар учун (огоҳлантиргувчи бўлган чўнг балолардан биридир).
Havola 74:37
38
كُلُّ نَفْسٍۭ بِمَا كَسَبَتْ رَهِينَةٌ
Ҳар бир жон ўзи (ҳаёти-дунёда) касб қилган амали сабабли (дўзахда) ушлангувчидир.
Havola 74:38
39
إِلَّآ أَصْحَـٰبَ ٱلْيَمِينِ
Фақат ўнг қўл эгаларигина (яъни, ҳаёти-дунёда иймон келтирганлари ва эзгу амаллар қилганлари сабабли Қиёмат Кунида номаи аъмоллари ўнг қўлларидан берилган саодатманд зотларгина дўзахдан) нажот топгувчидирлар.
Havola 74:39
40
فِى جَنَّـٰتٍۢ يَتَسَآءَلُونَ
Улар жаннатларда бир-бирлари билан савол-жавоб қилишурлар.
Havola 74:40
41
عَنِ ٱلْمُجْرِمِينَ
(Дўзахга ташланган) жиноятчи-кофир ҳақида.
Havola 74:41
42
مَا سَلَكَكُمْ فِى سَقَرَ
(Улар дўзах аҳлига): «Сизларни нима Сақарга киритди?», (деганларида),
Havola 74:42
43
قَالُوا۟ لَمْ نَكُ مِنَ ٱلْمُصَلِّينَ
Улар айтурлар: «Бизлар намоз ўқигувчилардан бўлмадик.
Havola 74:43
44
وَلَمْ نَكُ نُطْعِمُ ٱلْمِسْكِينَ
Мискин-бечорага таом бергувчи ҳам бўлмадик.
Havola 74:44
45
وَكُنَّا نَخُوضُ مَعَ ٱلْخَآئِضِينَ
Бизлар (ботил-беҳуда сўзларга) шўнғигувчи кимсалар билан бирга шўнғир эдик (яъни, Қуръон ва пайғамбар хусусида туҳмат-ёлғонлар тўқир эдик).
Havola 74:45
46
وَكُنَّا نُكَذِّبُ بِيَوْمِ ٱلدِّينِ
Бизлар Жазо — Қиёмат Кунини ёлғон дер эдик.
Havola 74:46
47
حَتَّىٰٓ أَتَىٰنَا ٱلْيَقِينُ
То бизларга аниқ (ўлим) келгунича».
Havola 74:47
48
فَمَا تَنفَعُهُمْ شَفَـٰعَةُ ٱلشَّـٰفِعِينَ
Энди оқловчиларнинг оқлови уларга фойда бермас![3]
Izohlar[3]Яъни Қиёмат Кунида ҳаёти-дунёдан кофир бўлиб ўтган кимсалар ўзлари учун бирон оқловчи топа олмаслар ва агар фаразан Ер юзидаги барча одамлар уларни оқлаган тақдирда ҳам бу оқлов уларга фойда бермас! Юқоридаги оятларда кофирлар топадиган оқибат зикр қилинди. Энди қуйидаги оятларда уларнинг Ҳақдан юз ўгиришлари тўғрисида бир ибратли мисол келтирилади:
Havola 74:48
49
فَمَا لَهُمْ عَنِ ٱلتَّذْكِرَةِ مُعْرِضِينَ
Нега улар бу Эслатмадан — Қуръондан юз ўгирадилар-а?!
Havola 74:49
50
كَأَنَّهُمْ حُمُرٌۭ مُّسْتَنفِرَةٌۭ
Худди ёввойи эшакларга,
Havola 74:50
51
فَرَّتْ مِن قَسْوَرَةٍۭ
Шердан қочган (ёввойи эшакларга ўхшаб Қуръондан юз ўгирадилар-а?!)
Havola 74:51
52
بَلْ يُرِيدُ كُلُّ ٱمْرِئٍۢ مِّنْهُمْ أَن يُؤْتَىٰ صُحُفًۭا مُّنَشَّرَةًۭ
Йўқ, (улар ҳеч қачон Қуръон оятларига қулоқ тутмаслар, балки) улардан ҳар бир кимса ўзига очиқ саҳифалар берилишини истар![4]
Izohlar[4]Макка мушриклари Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга: «Токи сен бизларнинг ҳар биримизга осмондан алоҳида саҳифа келтирмагунингча ва бу саҳифада ҳар биримизга Аллоҳ томонидан сенга эргашиш буюрилганини ўқиб кўрмагунимизча, сенга иймон келтирмаймиз», деганларида, ушбу ояти карима нозил бўлди.
Havola 74:52
53
كَلَّا ۖ بَل لَّا يَخَافُونَ ٱلْـَٔاخِرَةَ
Йўқ, (уларнинг кофир бўлишларига сабаб, асло уларга очиқ саҳифалар берилмагани эмас), балки улар Охират(га иймон келтирмайдилар ва унда бўладиган азоб-уқубат)дан қўрқмаслар (ва шу сабабдан Қуръондан юз ўгирурлар).
Havola 74:53
54
كَلَّآ إِنَّهُۥ تَذْكِرَةٌۭ
Ҳа, албатта у (Қуръон) бир эслатмадир.
Havola 74:54
55
فَمَن شَآءَ ذَكَرَهُۥ
Бас, хоҳлаган киши ундан эслатма-ибрат олур.
Havola 74:55
56
وَمَا يَذْكُرُونَ إِلَّآ أَن يَشَآءَ ٱللَّهُ ۚ هُوَ أَهْلُ ٱلتَّقْوَىٰ وَأَهْلُ ٱلْمَغْفِرَةِ
Улар ёлғиз Аллоҳ хоҳлаганидагина (Қуръондан) эслатма-ибрат олурлар. У (Аллоҳ) тақво эгасидир (яъни, бандалари Ундан тақво қилишлари — қўрқишлари лозимдир) ва (У Аллоҳ тақво қилгувчи бандалари учун) мағфират Эгасидир.
Havola 74:56

Niyat ilovasida har kuni oʻqing va tinglang: namoz vaqtlari, qibla va qolgan joyingiz saqlanadi.

Niyatni bepul oling