53-sura (114 tadan) · Makkiy
Najm surasi (Yulduz)
سُورَةُ النَّجۡمِ
Maʼnolar tarjimasi: Alaauddin Mansour, QuranEnc.com, 1.0.0-versiya. Tarjima Qurʼon maʼnolarini yetkazadi. Qurʼonning oʻzi esa arabcha matndir.
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1
2
مَا ضَلَّ صَاحِبُكُمْ وَمَا غَوَىٰ
Сизларнинг соҳибингиз (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) залолатга ҳам кетгани йўқ, йўлдан ҳам озгани йўқ!
Havola
53:2
3
وَمَا يَنطِقُ عَنِ ٱلْهَوَىٰٓ
Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас.
Havola
53:3
4
إِنْ هُوَ إِلَّا وَحْىٌۭ يُوحَىٰ
У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир.
Havola
53:4
5
عَلَّمَهُۥ شَدِيدُ ٱلْقُوَىٰ
Унга (бу ваҳийни) бир кучга тўлган зот (яъни, Жаброил алайҳиссалом) таълим бермишдир.
Havola
53:5
6
7
8
9
فَكَانَ قَابَ قَوْسَيْنِ أَوْ أَدْنَىٰ
Бас, (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга) икки камон оралиғида ё (ундан-да) яқинроқ бўлиб;
Havola
53:9
10
فَأَوْحَىٰٓ إِلَىٰ عَبْدِهِۦ مَآ أَوْحَىٰ
(Аллоҳ) ўз бандаси (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом)га туширган ваҳийни келтиради.
Havola
53:10
11
مَا كَذَبَ ٱلْفُؤَادُ مَا رَأَىٰٓ
(Пайғамбарнинг) кўнгли кўрган нарсасини инкор этмади. (Яъни, Жаброил фариштанинг суратини кўриб, пайғамбарнинг кўнгли ҳам қаноатланди ва унинг Аллоҳ таоло томонидаи фаришта эканлигига иймон келтирди).
Havola
53:11
12
أَفَتُمَـٰرُونَهُۥ عَلَىٰ مَا يَرَىٰ
Энди сизлар, (эй мушриклар, пайғамбар) кўриб турган нарсаси устида у билан тортишурмисизлар?!
Havola
53:12
13
وَلَقَدْ رَءَاهُ نَزْلَةً أُخْرَىٰ
Қасамки, (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом Жаброил фариштани ўзининг аслий суратида) иккинчи бор кўрди.
Havola
53:13
14
عِندَ سِدْرَةِ ٱلْمُنتَهَىٰ
(Жаннат) четидаги Нилуфар олдида (кўрди).[1]
Izohlar
[1]Бу кўриш Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом Жаброил фаришта билан бирга Меърожга кўтарилганларида рўй берган эди. Энди қуйидаги оятларда Расулуллоҳнинг ўша меърожда кўрган — гувоҳ бўлган манзаралари тасвирланади.
Havola
53:14
15
16
إِذْ يَغْشَى ٱلسِّدْرَةَ مَا يَغْشَىٰ
Ўшанда Нилуфарни ўраган нарса (яъни, Аллоҳ таолонинг файзи илоҳийси) ўраб олган эди.
Havola
53:16
17
مَا زَاغَ ٱلْبَصَرُ وَمَا طَغَىٰ
(Пайғамбарнинг) кўзи (ўнгу сўлга) оғгани ҳам йўқ, ўз ҳаддидан ошгани ҳам йўқ.
Havola
53:17
18
لَقَدْ رَأَىٰ مِنْ ءَايَـٰتِ رَبِّهِ ٱلْكُبْرَىٰٓ
Дарҳақиқат, у (ўша соатда) Парвардигорининг буюк оятларини (яъни, У зотнинг қудрати илоҳийсига далолат қиладиган жуда кўп аломатларни) кўрди.
Havola
53:18
19
أَفَرَءَيْتُمُ ٱللَّـٰتَ وَٱلْعُزَّىٰ
(Эй мушриклар, ўзларингизча сиғинаётган санамларингиз) — «Лот», «Уззо» ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?!
Havola
53:19
20
21
أَلَكُمُ ٱلذَّكَرُ وَلَهُ ٱلْأُنثَىٰ
(Сизлар ўша бут-санамларни ва фаришталарни «Аллоҳнинг қизлари», дейсизлар, демак) эркак (жинси) сизларники-ю, аёл (жинси) У зотникими?!
Havola
53:21
22
23
إِنْ هِىَ إِلَّآ أَسْمَآءٌۭ سَمَّيْتُمُوهَآ أَنتُمْ وَءَابَآؤُكُم مَّآ أَنزَلَ ٱللَّهُ بِهَا مِن سُلْطَـٰنٍ ۚ إِن يَتَّبِعُونَ إِلَّا ٱلظَّنَّ وَمَا تَهْوَى ٱلْأَنفُسُ ۖ وَلَقَدْ جَآءَهُم مِّن رَّبِّهِمُ ٱلْهُدَىٰٓ
У (ном)лар фақат сизлар ўзларингиз ва ота-боболарингиз қўйиб олган номлардир. Аллоҳ улар(га ибодат қилиш) ҳақида бирон ҳужжат туширган эмас. У (мушрик)ларга (Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом воситаларида) Парвардигор томонидан ҳидоят (Қуръон) келиб турган ҳолда улар фақат гумонга ва ҳавойи нафсларигагина эргашадилар-а!
Havola
53:23
24
أَمْ لِلْإِنسَـٰنِ مَا تَمَنَّىٰ
Ёки инсон учун ўзи орзу қилган нарса бўлаверарми?! (Ҳаргиз бўлмас!)[2]
Izohlar
[2]Мушриклар ўзлари ясаб кейин «Лот, Уззо ва Манот» деб ном қўйиб олган бутлари ҳақида «Булар Аллоҳнинг қизларидир. Мана шулар Қиёмат Кунида бизларни шафоат қилишади», деб хомхаёл қилиб юрар эдилар. Юқоридаги оят уларнинг бу хомхаёллари ҳеч қачон амалга ошмаслигини таъкидлади.
Havola
53:24
25
26
۞ وَكَم مِّن مَّلَكٍۢ فِى ٱلسَّمَـٰوَٰتِ لَا تُغْنِى شَفَـٰعَتُهُمْ شَيْـًٔا إِلَّا مِنۢ بَعْدِ أَن يَأْذَنَ ٱللَّهُ لِمَن يَشَآءُ وَيَرْضَىٰٓ
Осмонларда қанчадан-қанча фаришталар бўлиб, ўшаларнинг шафоатлари ҳам бирон фойда бермас, магар Аллоҳ Ўзи хоҳлаган рози бўлган кишилар учун (шафоатга) изн берганидан кейингина (у шафоатнинг фойдаси тегур).
Havola
53:26
27
إِنَّ ٱلَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِٱلْـَٔاخِرَةِ لَيُسَمُّونَ ٱلْمَلَـٰٓئِكَةَ تَسْمِيَةَ ٱلْأُنثَىٰ
Дарвоқеъ, Охиратга иймон келтирмайдиган кимсалар фаришталарни аёллар номи билан атайдилар.
Havola
53:27
28
وَمَا لَهُم بِهِۦ مِنْ عِلْمٍ ۖ إِن يَتَّبِعُونَ إِلَّا ٱلظَّنَّ ۖ وَإِنَّ ٱلظَّنَّ لَا يُغْنِى مِنَ ٱلْحَقِّ شَيْـًۭٔا
Ҳолбуки, улар учун бу ҳақда (яъни, фаришталарнинг қайси жинсдан эканлиги ҳақида) бирон билим-ҳужжат йўқдир. Улар фақат гумон-тахминга эргашурлар, холос. Аниқки, гумон ҳақиқатдан бирон нарсанинг ўрнига ўтмас!
Havola
53:28
29
فَأَعْرِضْ عَن مَّن تَوَلَّىٰ عَن ذِكْرِنَا وَلَمْ يُرِدْ إِلَّا ٱلْحَيَوٰةَ ٱلدُّنْيَا
Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз Бизнинг эслатмамиздан орқа ўгириб кетган ва фақат ҳаёти дунёнигина истаган кимсалардан юз ўгиринг!
Havola
53:29
30
ذَٰلِكَ مَبْلَغُهُم مِّنَ ٱلْعِلْمِ ۚ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِيلِهِۦ وَهُوَ أَعْلَمُ بِمَنِ ٱهْتَدَىٰ
Уларнинг «илм»дан етган жойлари мана шу (ҳаёти дунё матоларинигина исташ)дир. Албатта Парвардигорингизнинг Ўзи Унинг йўлидан озган кимсаларни жуда яхши билгувчидир ва У ҳидоят топган зотларни ҳам жуда яхши билгувчидир.
Havola
53:30
31
وَلِلَّهِ مَا فِى ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَمَا فِى ٱلْأَرْضِ لِيَجْزِىَ ٱلَّذِينَ أَسَـٰٓـُٔوا۟ بِمَا عَمِلُوا۟ وَيَجْزِىَ ٱلَّذِينَ أَحْسَنُوا۟ بِٱلْحُسْنَى
Осмонлардаги ва Ердаги бор нарсалар ёлғиз Аллоҳникидир. У зотнинг Ўзи ёмонлик-гуноҳ қилиб ўтган кимсаларни қилган амаллари билан жазолагай ва чиройли амал қилган зотларни гўзал (савоб-жаннат) билан мукофотлагай!
Havola
53:31
32
ٱلَّذِينَ يَجْتَنِبُونَ كَبَـٰٓئِرَ ٱلْإِثْمِ وَٱلْفَوَٰحِشَ إِلَّا ٱللَّمَمَ ۚ إِنَّ رَبَّكَ وَٰسِعُ ٱلْمَغْفِرَةِ ۚ هُوَ أَعْلَمُ بِكُمْ إِذْ أَنشَأَكُم مِّنَ ٱلْأَرْضِ وَإِذْ أَنتُمْ أَجِنَّةٌۭ فِى بُطُونِ أُمَّهَـٰتِكُمْ ۖ فَلَا تُزَكُّوٓا۟ أَنفُسَكُمْ ۖ هُوَ أَعْلَمُ بِمَنِ ٱتَّقَىٰٓ
Улар (яъни, жаннатга сазовор бўлганлар) кичик хатолардан бошқа катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан йироқ бўладиган зотлардир. Албатта Парвардигорингиз мағфирати кенг Зотдир. У сизларни (яъни, оталарингиз Одамни) Ердан — тупроқдан пайдо қилган пайтиданоқ ва сизлар оналарингизнинг қорнида ҳомила бўлган пайтингизданоқ жуда яхши билгувчидир. Бас, сизлар ўзларингизни покламай қўя қолинглар! У тақводор бўлган кишиларни жуда яхши билгувчидир.
Havola
53:32
33
أَفَرَءَيْتَ ٱلَّذِى تَوَلَّىٰ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, иймондан) юз ўгириб кетган
Havola
53:33
34
وَأَعْطَىٰ قَلِيلًۭا وَأَكْدَىٰٓ
ва озгина (мол) бериб, (кейин шарт қилинган молни беришни) тўхтатган кимсани кўрдингизми?[3]
Izohlar
[3]Бу оятларнинг нозил бўлишига бир воқеа сабаб бўлган. Валид ибн Муғийра деган бир киши Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом ҳузурларида ўтириб, у зотнинг панд-насиҳатларини эшитгач, таъсирланиб, Ислом динига кирмоқчи бўлади. Шунда мушриклардан бири унга «Сен ота-боболарингни йўлдан озган кимсалар деб уларнинг динини тарк қилиб, Муҳаммаднинг динига кирмоқчимисан?», деб қутқу солади. Иккиланиб қолган Валид: «Ахир мен Исломга кирмасам, Аллоҳнинг азобига гирифтор бўламан-ку?» деганида, ҳалиги мушрик унга: «Агар сен менга фалон миқдорда мол-пул берсанг, сенинг барча гуноҳларингни Охиратда ўз бўйнимга оламан», дейди. Унинг васвасасига учган Валид диндан юз ўгиради ва ўзаро шартлашган молларидан бир қисмини ҳалиги мушрикка беради, аммо қолганини бахиллик қилиб бермай қўяди. Шунда юқоридаги ояти карималар нозил бўлади ва шу мавзу қуйидаги оятларда ҳам давом этади.
Havola
53:34
35
أَعِندَهُۥ عِلْمُ ٱلْغَيْبِ فَهُوَ يَرَىٰٓ
Унинг ҳузурида ғайб илми бормидики, у (келажакда бошқа биров ўзининг гуноҳини зиммасига олишини) билиб олса?!
Havola
53:35
36
أَمْ لَمْ يُنَبَّأْ بِمَا فِى صُحُفِ مُوسَىٰ
Ёки унга Мусонинг саҳифаларидаги сўзлар хабари берилмаганмиди?!
Havola
53:36
37
وَإِبْرَٰهِيمَ ٱلَّذِى وَفَّىٰٓ
Ва (аҳдига) вафодор зот бўлган Иброҳимнинг саҳифаларидаги сўзлар (хабари берилмаганмиди?!)
Havola
53:37
38
أَلَّا تَزِرُ وَازِرَةٌۭ وِزْرَ أُخْرَىٰ
Ҳеч бир кўтаргувчи (яъни, гуноҳкор жон) ўзга жоннинг юкини (яъни, гуноҳини) кўтармас!
Havola
53:38
39
وَأَن لَّيْسَ لِلْإِنسَـٰنِ إِلَّا مَا سَعَىٰ
Инсон учун фақат ўзи қилган ҳаракатигина бўлур (яъни, ўзгаларнинг қилган яхши амалларидан унга бирон фойда етмас).
Havola
53:39
40
وَأَنَّ سَعْيَهُۥ سَوْفَ يُرَىٰ
Унинг қилган саъй-ҳаракати эса яқинда (Қиёмат Кунида) кўринур.
Havola
53:40
41
ثُمَّ يُجْزَىٰهُ ٱلْجَزَآءَ ٱلْأَوْفَىٰ
Сўнгра у (ўша саъй-ҳаракати учун) тўла-тўкис жазо-мукофот олур.
Havola
53:41
42
وَأَنَّ إِلَىٰ رَبِّكَ ٱلْمُنتَهَىٰ
Албатта охирги чегара ёлғиз Парвардигорингиз олдига (бормоқлик)дир.
Havola
53:42
43
44
45
وَأَنَّهُۥ خَلَقَ ٱلزَّوْجَيْنِ ٱلذَّكَرَ وَٱلْأُنثَىٰ
Ва албатта У зот эркак-аёл жуфтларни яратгандир.
Havola
53:45
46
47
وَأَنَّ عَلَيْهِ ٱلنَّشْأَةَ ٱلْأُخْرَىٰ
Албатта (барча халойиқни ўлганидан сўнг) иккинчи бор пайдо қилиш ҳам ёлғиз Унинг зиммасидадир.
Havola
53:47
48
وَأَنَّهُۥ هُوَ أَغْنَىٰ وَأَقْنَىٰ
Албатта бой қилган ҳам, бадавлат қилган ҳам Унинг Ўзидир.
Havola
53:48
49
وَأَنَّهُۥ هُوَ رَبُّ ٱلشِّعْرَىٰ
Албатта Шеъро (юлдузи)нинг Парвардигори ҳам Унинг Ўзидир.[4]
Izohlar
[4]Мушрикларнинг бир тоифаси ёзнинг иссиқ кечаларида кўринадиган Шеъро (Сириус) номли юлдузга сиғинар эдилар. Мазкур ояти карима Аллоҳ таоло улар сиғинаётган Шеъронинг ҳам Парвардигори эканлигини уқтиради.
Havola
53:49
50
وَأَنَّهُۥٓ أَهْلَكَ عَادًا ٱلْأُولَىٰ
Албатта У зот аввалги Од (қабиласи)ни ҳалок қилди;
Havola
53:50
51
وَثَمُودَا۟ فَمَآ أَبْقَىٰ
Ва Самуд (қабиласи)ни ҳам (ҳалок қилди), бас (улардан бирон кишини тирик) қолдирмади.
Havola
53:51
52
وَقَوْمَ نُوحٍۢ مِّن قَبْلُ ۖ إِنَّهُمْ كَانُوا۟ هُمْ أَظْلَمَ وَأَطْغَىٰ
Яна У зот илгари Нуҳ қавмини ҳам (ҳалок қилгандир). Чунки уларнинг ўзлари жуда золим ва туғёнга тушган кимсалар эдилар.
Havola
53:52
53
وَٱلْمُؤْتَفِكَةَ أَهْوَىٰ
Яна У зот зеру-забар бўлган қишлоқни (яъни, Лут пайғамбар қавмини) ҳам қулатиб,
Havola
53:53
54
فَغَشَّىٰهَا مَا غَشَّىٰ
уни ўраган нарса (яъни, осмонда ёғилган тошлар) билан ўраб кўмиб ташлади.
Havola
53:54
55
فَبِأَىِّ ءَالَآءِ رَبِّكَ تَتَمَارَىٰ
Бас, (эй инсон) Парвардигорингнинг қайси неъматлари ҳақида шак-шубҳа қилурсан?!
Havola
53:55
56
هَـٰذَا نَذِيرٌۭ مِّنَ ٱلنُّذُرِ ٱلْأُولَىٰٓ
Бу (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом ҳам) аввалги огоҳлантиргувчилар (пайғамбарлар жумласи)дан бир огоҳлантиргувчидир.
Havola
53:56
57
58
لَيْسَ لَهَا مِن دُونِ ٱللَّهِ كَاشِفَةٌ
Унинг учун Аллоҳдан ўзга бирон очгувчи (қачон бўлишини билдиргувчи) йўқдир.
Havola
53:58
59
أَفَمِنْ هَـٰذَا ٱلْحَدِيثِ تَعْجَبُونَ
(Эй мушриклар), ҳали сизлар мана шу Сўздан (Қуръондан) ажабланурсизларми?!
Havola
53:59
60
وَتَضْحَكُونَ وَلَا تَبْكُونَ
(Ундаги оятларнинг беназир ва бемисл ўгит-насиҳатларидан таъсирланиб) йиғламасдан, кулурсизларми?
Havola
53:60
61
62
فَٱسْجُدُوا۟ لِلَّهِ وَٱعْبُدُوا۟ ۩
Бас, сизлар ёлғиз Аллоҳга сажда ва ибодат қилинглар![5]
Izohlar
[5]Ушбу ояти карима навбатдаги сажда ояти бўлиб, уни ўқиган ва тинглаган ҳар бир киши учун бир бор сажда лозим бўлур.
Havola
53:62