84-sura (114 tadan) · Makkiy

Inshiqoq surasi (Yorilish)

سُورَةُ الانشِقَاقِ
25 oyat

Maʼnolar tarjimasi: Alaauddin Mansour, QuranEnc.com, 1.0.0-versiya. Tarjima Qurʼon maʼnolarini yetkazadi. Qurʼonning oʻzi esa arabcha matndir.

بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1
إِذَا ٱلسَّمَآءُ ٱنشَقَّتْ
Осмон ёрилган вақт;
Havola 84:1
2
وَأَذِنَتْ لِرَبِّهَا وَحُقَّتْ
Ва у Парвардигори(нинг ёрилиш тўғрисидаги амри)га қулоқ тутган — (мана шу амрга) лойиқ топилган вақтда;
Havola 84:2
3
وَإِذَا ٱلْأَرْضُ مُدَّتْ
Ер ёйилган (теп-текис бўлган) вақт;
Havola 84:3
4
وَأَلْقَتْ مَا فِيهَا وَتَخَلَّتْ
Ва ўз ичидаги (жасадларни устига) чиқариб ташлаб, бўшаниб олган вақт;
Havola 84:4
5
وَأَذِنَتْ لِرَبِّهَا وَحُقَّتْ
Ва у Парвардигори(нинг ёйилиб, теп-текис бўлиш тўғрисидаги амри)га қулоқ тутган — (мана шу амрга) лойиқ топилган вақтда (ана ўша Қиёмат Кунида ҳар бир инсон ўзи қилиб ўтган амалларига рўбарў бўлур)!
Havola 84:5
6
يَـٰٓأَيُّهَا ٱلْإِنسَـٰنُ إِنَّكَ كَادِحٌ إِلَىٰ رَبِّكَ كَدْحًۭا فَمُلَـٰقِيهِ
Эй инсон, албатта сен меҳнат-машаққат чекиб Парвардигорингга (яъни, Унинг мукофот ёки жазосига) боргувчисан, бас, (бу ҳаёти дунёдан ўтганингдан сўнг) У зотга йўлиққувчисан.
Havola 84:6
7
فَأَمَّا مَنْ أُوتِىَ كِتَـٰبَهُۥ بِيَمِينِهِۦ
Ана энди кимнинг номаи аъмоли ўнг томонидан берилса.
Havola 84:7
8
فَسَوْفَ يُحَاسَبُ حِسَابًۭا يَسِيرًۭا
Бас, у осон ҳисоб билан ҳисоб-китоб қилинажак,
Havola 84:8
9
وَيَنقَلِبُ إِلَىٰٓ أَهْلِهِۦ مَسْرُورًۭا
Ва ўз(ининг жаннатдаги) аҳли-оиласига шоду хуррам ҳолда қайтажак.
Havola 84:9
10
وَأَمَّا مَنْ أُوتِىَ كِتَـٰبَهُۥ وَرَآءَ ظَهْرِهِۦ
Энди кимнинг номаи аъмоли орқа томонидан берилса,
Havola 84:10
11
فَسَوْفَ يَدْعُوا۟ ثُبُورًۭا
Бас, у ўлимини чақириб қолажак.
Havola 84:11
12
وَيَصْلَىٰ سَعِيرًا
Ва дўзахга киражак!
Havola 84:12
13
إِنَّهُۥ كَانَ فِىٓ أَهْلِهِۦ مَسْرُورًا
Дарвоқеъ, у (ҳаёти-дунёдалик пайтида) аҳли оиласида (ўз куфру исёни билан) шоду хуррам эди.
Havola 84:13
14
إِنَّهُۥ ظَنَّ أَن لَّن يَحُورَ
Албатта у ўзининг ҳеч қачон (Парвардигори ҳузурига) қайтмаслигига ишонар эди.
Havola 84:14
15
بَلَىٰٓ إِنَّ رَبَّهُۥ كَانَ بِهِۦ بَصِيرًۭا
Йўқ, Парвардигори уни шубҳасиз кўриб тургувчи эди.
Havola 84:15
16
فَلَآ أُقْسِمُ بِٱلشَّفَقِ
Бас, Мен (қуёш ботаётган пайтда бутун уфқни қоплаб оладиган) шафаққа қасам;
Havola 84:16
17
وَٱلَّيْلِ وَمَا وَسَقَ
Кеча ва у қамраб олган (барча) нарсага қасам;
Havola 84:17
18
وَٱلْقَمَرِ إِذَا ٱتَّسَقَ
Ҳамда тўла бўлган вақтидаги ойга (яъни, тўлин ойга) қасам ичурманки,
Havola 84:18
19
لَتَرْكَبُنَّ طَبَقًا عَن طَبَقٍۢ
Албатта сизлар (эй инсонлар), табақадан табақага минурсизлар (яъни, бир ҳолдан иккинчи ҳолга кўчиб турурсизлар).[1]
Izohlar[1]Ушбу оятларда Аллоҳ таолонинг илоҳий қалами билан ҳар бир инсоннинг ҳаёт-мамотидаги бир ҳолдан иккинчи ҳолга кўчиши тўғрисида бетакрор манзара чизиб берилди. Дарҳақиқат, худди уфқни қон йиғлатиб кун ботиб, сўнг атрофни тун зулмати қоплаб, кейин самога балқиб чиққан тўлин ой кечани бамисоли кундузга айлантириб, агар ерга игна тушса топилгудек ёруғ қилиб юборгани каби ҳар бир инсон ҳам ўз ҳаётининг шомида устида турган яқинларини қон йиғлатиб, ўлим деб аталган остонадан ҳатлайди. Энди у ёш тамоман бошқа бир ҳолат — худди тун қоронғулиги янглиғ қабр зулмати. Лекин бу асло сўнгги ҳолат эмас, балки киши бошидаги ҳолатлар занжирининг бир ҳалқаси холос. Навдатдаги ҳолат Қиёмат қойим бўлган Кунда рўй беради. У Кунда худди тўлин ой тун қоронғулигида яшириниб ётган барча нарсани ошкор қилганидек, ҳар бир кишининг қоронғу ўтмиши ибтидосидан интиҳосигача, ипидан-игнасигача ёритилиб, ҳисоб-китоб қилинади ва навбат кейинги ҳолатларга келади. Улар энди абадий саодат ёки мангу азобдир! Шундоқ экан...
Havola 84:19
20
فَمَا لَهُمْ لَا يُؤْمِنُونَ
Бас, нега улар иймон келтирмайдилар?!
Havola 84:20
21
وَإِذَا قُرِئَ عَلَيْهِمُ ٱلْقُرْءَانُ لَا يَسْجُدُونَ ۩
Уларга Қуръон қироат қилинган вақтида эса (унга иймон келтиришиб, Яратганга) сажда қилмайдилар?![2]
Izohlar[2]Бу ояти карима навбатдаги сажда ояти бўлиб, у тиловат қилинганида ўқувчига ҳам, тингловчига ҳам бир марта Аллоҳга сажда қилиш вожиб бўлади.
Havola 84:21
22
بَلِ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ يُكَذِّبُونَ
Йўқ, улар (Қуръонни ҳам, Қиёмат Куни қайта тирилишни ҳам) ёлғон дерлар!
Havola 84:22
23
وَٱللَّهُ أَعْلَمُ بِمَا يُوعُونَ
Аллоҳ эса улар ичларига солиб яшираётган нарсаларини (яъни, куфрларини, иймонсизликларини) жуда яхши билгувчидир!
Havola 84:23
24
فَبَشِّرْهُم بِعَذَابٍ أَلِيمٍ
Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз уларга аламли азоб «хушхабари»ни беринг!
Havola 84:24
25
إِلَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ لَهُمْ أَجْرٌ غَيْرُ مَمْنُونٍۭ
Фақатгина иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун битмас-туганмас ажр-мукофот бордир.
Havola 84:25

Niyat ilovasida har kuni oʻqing va tinglang: namoz vaqtlari, qibla va qolgan joyingiz saqlanadi.

Niyatni bepul oling