37-sura (114 tadan) · Makkiy
Soffot surasi (Saf tortganlar)
سُورَةُ الصَّافَّاتِ
Maʼnolar tarjimasi: Alaauddin Mansour, QuranEnc.com, 1.0.0-versiya. Tarjima Qurʼon maʼnolarini yetkazadi. Qurʼonning oʻzi esa arabcha matndir.
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1
2
3
فَٱلتَّـٰلِيَـٰتِ ذِكْرًا
(Аллоҳнинг каломини) доимо тиловат қиладиган (инсонлар ва фаришталардан иборат барча) зотларга қасамки,
Havola
37:3
4
5
رَّبُّ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا وَرَبُّ ٱلْمَشَـٰرِقِ
(У зот) осмонлар, Ер ва уларнинг ўртасидаги бор нарсаларнинг Парвардигоридир. (У зот) бор кунчиқар жойларнинг (ва бор кунботар жойларнинг) Парвардигоридир.
Havola
37:5
6
إِنَّا زَيَّنَّا ٱلسَّمَآءَ ٱلدُّنْيَا بِزِينَةٍ ٱلْكَوَاكِبِ
Дарҳақиқат, Биз энг яқин осмонни юлдузлар билан зийнатладик.
Havola
37:6
7
وَحِفْظًۭا مِّن كُلِّ شَيْطَـٰنٍۢ مَّارِدٍۢ
Ва (уни) ҳар бир итоатсиз шайтондан — жиндан сақладик.
Havola
37:7
8
لَّا يَسَّمَّعُونَ إِلَى ٱلْمَلَإِ ٱلْأَعْلَىٰ وَيُقْذَفُونَ مِن كُلِّ جَانِبٍۢ
У (жин)лар энг юксак мавжудотларни (яъни, фаришталарнинг сўзларини) ҳаргиз эшита олмаслар ва уларга ҳар томондан (юлдузлар) отилур.
Havola
37:8
9
دُحُورًۭا ۖ وَلَهُمْ عَذَابٌۭ وَاصِبٌ
(Уларни) ҳайдаш учун. Улар учун (Охиратда) доимий азоб бордир.
Havola
37:9
10
إِلَّا مَنْ خَطِفَ ٱلْخَطْفَةَ فَأَتْبَعَهُۥ شِهَابٌۭ ثَاقِبٌۭ
Магар бирон марта (бирон сўзни) илиб олган кимса (яъни, жин) бўлса, уни ҳам учар юлдуз қувиб етар (ва ҳалок этар).
Havola
37:10
11
فَٱسْتَفْتِهِمْ أَهُمْ أَشَدُّ خَلْقًا أَم مَّنْ خَلَقْنَآ ۚ إِنَّا خَلَقْنَـٰهُم مِّن طِينٍۢ لَّازِبٍۭ
Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, Макка кофирларидан) сўранг-чи, улар(ни) яратиш қийинроқмикан ёки Биз яратган зотларними?! (Яъни, фаришталар ва Еру осмондаги барча мавжудотни яратиш одамзотни яратишдан оғирроқ эмасми?!) Зотан, Биз (инсонларнинг асли-аввали бўлмиш Одам алайҳиссаломни) ёпишқоқ бир лойдан яратгандирмиз.
Havola
37:11
12
بَلْ عَجِبْتَ وَيَسْخَرُونَ
Балки сиз (уларнинг қайта тирилишини инкор қилаётганларидан) таажжубдадирсиз, (аммо) улар (сизнинг Охират ҳаёти ҳақидаги сўзларингизни) масхара қилурлар.
Havola
37:12
13
وَإِذَا ذُكِّرُوا۟ لَا يَذْكُرُونَ
Уларга (Қуръон билан) панд-насиҳат қилинса, панд-насиҳатни олмаслар.
Havola
37:13
14
وَإِذَا رَأَوْا۟ ءَايَةًۭ يَسْتَسْخِرُونَ
(Сизнинг ҳақ пайғамбар эканлигингизга далолат қиладиган) бирон оят-мўъжизани кўрсалар, (дарҳол иймон келтириш ўрнига) янада зиёдароқ масхара қилурлар.
Havola
37:14
15
وَقَالُوٓا۟ إِنْ هَـٰذَآ إِلَّا سِحْرٌۭ مُّبِينٌ
Ва дерлар: «Бу фақат очиқ-равшан сеҳрдир.
Havola
37:15
16
أَءِذَا مِتْنَا وَكُنَّا تُرَابًۭا وَعِظَـٰمًا أَءِنَّا لَمَبْعُوثُونَ
Бизлар ўлиб тупроқ ва суякларга айланиб кетган чоғимизда ростдан ҳам яна қайта тирилгувчи эканмизми?!
Havola
37:16
17
18
قُلْ نَعَمْ وَأَنتُمْ دَٰخِرُونَ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, сиз уларга) айтинг: «Ҳа! Сизлар хор-зор бўлган ҳолингизда (албатта қайта тирилурсизлар)».
Havola
37:18
19
فَإِنَّمَا هِىَ زَجْرَةٌۭ وَٰحِدَةٌۭ فَإِذَا هُمْ يَنظُرُونَ
У (яъни, қайта тирилиш) фақатгина фаришта Исрофилнинг сури билан чалинган бир қичқириқдир, холос, бас, баногоҳ улар (қайта тирилиб, «кунларини») кўрурлар.
Havola
37:19
20
وَقَالُوا۟ يَـٰوَيْلَنَا هَـٰذَا يَوْمُ ٱلدِّينِ
Ва «Эй, ўлим бўлсин бизларга! Бу жазо-Қиёмат Куни-ку!», деб қолурлар.
Havola
37:20
21
هَـٰذَا يَوْمُ ٱلْفَصْلِ ٱلَّذِى كُنتُم بِهِۦ تُكَذِّبُونَ
Мана шу сизлар ёлғон деб ўтган (ҳақ билан ботил) ажратиладиган Кундир.
Havola
37:21
22
۞ ٱحْشُرُوا۟ ٱلَّذِينَ ظَلَمُوا۟ وَأَزْوَٰجَهُمْ وَمَا كَانُوا۟ يَعْبُدُونَ
(Эй фаришталар, сизлар) золим-кофир бўлган кимсалар ва уларнинг ҳамтовоқларини ҳамда улар ибодат қилиб ўтган нарсаларини тўпланглар!
Havola
37:22
23
مِن دُونِ ٱللَّهِ فَٱهْدُوهُمْ إِلَىٰ صِرَٰطِ ٱلْجَحِيمِ
Аллоҳни қўйиб (ибодат қилиб ўтган нарсаларини тўпланглар) ва дўзах йўлига бошланглар.
Havola
37:23
24
وَقِفُوهُمْ ۖ إِنَّهُم مَّسْـُٔولُونَ
(Аммо то Менинг фармоним бўлмагунча) уларни тўхтатиб (дўзахга ташламай) туринглар! Чунки улар (аввал ҳаёти дунёда қилиб ўтган куфру исёнлари тўғрисида) сўралгувчидирлар.
Havola
37:24
25
مَا لَكُمْ لَا تَنَاصَرُونَ
(У Кунда кофирларга дейилар): «Нега бир-бирларингизга ёрдам бермаяпсизлар?!»
Havola
37:25
26
بَلْ هُمُ ٱلْيَوْمَ مُسْتَسْلِمُونَ
Йўқ, улар бу Кунда (ҳеч нарса қила олмаслар, (балки фақат Бизнинг ҳукмимизга) бўйинсунгувчидирлар.
Havola
37:26
27
وَأَقْبَلَ بَعْضُهُمْ عَلَىٰ بَعْضٍۢ يَتَسَآءَلُونَ
Уларнинг бировлари бировларига қараб савол-жавоб қилурлар:
Havola
37:27
28
قَالُوٓا۟ إِنَّكُمْ كُنتُمْ تَأْتُونَنَا عَنِ ٱلْيَمِينِ
(Эргашувчилар ўзларини йўлдан урган пешволарига): «Ҳақиқатан, сизлар бизларга ўнг томондан (яъни, бизлар ишониб яхшилик кутадиган томондан) келар эдинглар», деганларида.
Havola
37:28
29
قَالُوا۟ بَل لَّمْ تَكُونُوا۟ مُؤْمِنِينَ
(Пешволар) айтурлар: «Йўқ, сизлар ўзларингиз мўмин бўлмаган эдинглар.
Havola
37:29
30
وَمَا كَانَ لَنَا عَلَيْكُم مِّن سُلْطَـٰنٍۭ ۖ بَلْ كُنتُمْ قَوْمًۭا طَـٰغِينَ
Ахир бизлар учун сизларнинг устингизда бирон салтанат — ҳукмронлик йўқ эди-ку! Йўқ, сизлар ўзларингиз ҳаддан ошгувчи қавм эдинглар.
Havola
37:30
31
فَحَقَّ عَلَيْنَا قَوْلُ رَبِّنَآ ۖ إِنَّا لَذَآئِقُونَ
Бас, энди (бизларга ҳам, сизларга ҳам) Парвардигоримизнинг Сўзи — азоби ҳақ бўлди. Шак-шубҳасиз, бизлар (уни) тотгувчидирмиз.
Havola
37:31
32
فَأَغْوَيْنَـٰكُمْ إِنَّا كُنَّا غَـٰوِينَ
Чунки бизлар йўлдан озгувчи бўлганимиз сабабли сизларни ҳам йўлдан урдик».
Havola
37:32
33
فَإِنَّهُمْ يَوْمَئِذٍۢ فِى ٱلْعَذَابِ مُشْتَرِكُونَ
Бас, албатта улар (яъни, Аллоҳ йўлидан озган кимсалар ва уларни йўлдан урган пешволари) ўша Кунда азобда шерик бўлгувчидирлар.
Havola
37:33
34
إِنَّا كَذَٰلِكَ نَفْعَلُ بِٱلْمُجْرِمِينَ
Дарҳақиқат, Биз жиноятчи кимсаларни (мана шундай) азобга дучор қилурмиз.
Havola
37:34
35
إِنَّهُمْ كَانُوٓا۟ إِذَا قِيلَ لَهُمْ لَآ إِلَـٰهَ إِلَّا ٱللَّهُ يَسْتَكْبِرُونَ
Чунки улар ўзларича: «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар ёлғиз Аллоҳгина бордир», дейилган вақтда кибр-ҳаво қилган эдилар.
Havola
37:35
36
وَيَقُولُونَ أَئِنَّا لَتَارِكُوٓا۟ ءَالِهَتِنَا لِشَاعِرٍۢ مَّجْنُونٍۭ
Ва улар «Ҳали бизлар бир мажнун шоирни деб худоларимизни тарк қилар эканмизми?», дер эдилар.
Havola
37:36
37
بَلْ جَآءَ بِٱلْحَقِّ وَصَدَّقَ ٱلْمُرْسَلِينَ
Йўқ, (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом асло шоири мажнун эмасдир, балки) у Ҳақ (дин)ни олиб келди ва (ўзидан аввал ўтган) барча пайғамбарларни тасдиқ этди.
Havola
37:37
38
إِنَّكُمْ لَذَآئِقُوا۟ ٱلْعَذَابِ ٱلْأَلِيمِ
(Эй жиноятчи кимсалар), сизлар шак-шубҳасиз, аламли азобни тотгувчидирсизлар.
Havola
37:38
39
وَمَا تُجْزَوْنَ إِلَّا مَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ
Сизлар фақат қилиб ўтган жиноятларингиз сабабли жазоланурсизлар.
Havola
37:39
40
41
42
فَوَٰكِهُ ۖ وَهُم مُّكْرَمُونَ
(Ҳар турли) мевалар бўлур ва улар ҳурмат-иззат кўргувчидирлар.
Havola
37:42
43
44
عَلَىٰ سُرُرٍۢ مُّتَقَـٰبِلِينَ
Сўрилар устида бир-бирларига рўбарў ўтирган ҳолларида (ҳурмат-иззат кўргувчидирлар).
Havola
37:44
45
يُطَافُ عَلَيْهِم بِكَأْسٍۢ مِّن مَّعِينٍۭ
Уларга оқар чашмадан (шароб) косалари айлантириб турилур.
Havola
37:45
46
بَيْضَآءَ لَذَّةٍۢ لِّلشَّـٰرِبِينَ
Ичгувчилар учун лаззат бўлган оппоқ (шароб косалари айлантириб турилурки),
Havola
37:46
47
لَا فِيهَا غَوْلٌۭ وَلَا هُمْ عَنْهَا يُنزَفُونَ
У (шароб)да маст қилгувчи — ақлдан оздиргувчи нарса бўлмас ва улар ундан маст бўлмаслар.
Havola
37:47
48
وَعِندَهُمْ قَـٰصِرَٰتُ ٱلطَّرْفِ عِينٌۭ
Яна уларнинг олдиларида кўзларини (бегоналарга қарашдан) тийгувчи,
Havola
37:48
49
كَأَنَّهُنَّ بَيْضٌۭ مَّكْنُونٌۭ
Гўё яшириб қўйилган (оппоқ) тухумдек (заҳаланмаган) оҳу кўзлар бўлур.
Havola
37:49
50
فَأَقْبَلَ بَعْضُهُمْ عَلَىٰ بَعْضٍۢ يَتَسَآءَلُونَ
Бас, улар (яъни, аҳли жаннат) бир-бирларига қараб савол-жавоб қилурлар.
Havola
37:50
51
قَالَ قَآئِلٌۭ مِّنْهُمْ إِنِّى كَانَ لِى قَرِينٌۭ
(Шундай суҳбатларнинг бирида) улардан бири деди: «Менинг бир дўстим бор эди.
Havola
37:51
52
يَقُولُ أَءِنَّكَ لَمِنَ ٱلْمُصَدِّقِينَ
У (менга) «Ростдан ҳам сен (ўлганимиздан сўнг яна қайта тирилишимизни) тасдиқ этгувчиларданмисан?
Havola
37:52
53
أَءِذَا مِتْنَا وَكُنَّا تُرَابًۭا وَعِظَـٰمًا أَءِنَّا لَمَدِينُونَ
Бизлар ўлиб, тупроқ ва суякларга айланиб кетган вақтимизда ҳақиқатан ҳам (қайта тирилтирилиб) жазолангучимизми?», дер эди.
Havola
37:53
54
قَالَ هَلْ أَنتُم مُّطَّلِعُونَ
(Сўзлагувчи ҳаёти дунёда Охиратни инкор қилган дўсти ҳақидаги ҳикояни тугатгач, жаннатдаги биродарларига): Сизлар (ҳам мен билан бирга ўша дўстимнинг дўзахдаги ҳоли нима бўлганига) қарагувчимисизлар?», деди.
Havola
37:54
55
فَٱطَّلَعَ فَرَءَاهُ فِى سَوَآءِ ٱلْجَحِيمِ
Сўнг ўзи қараб уни дўзахнинг ўртасида кўргач;
Havola
37:55
56
قَالَ تَٱللَّهِ إِن كِدتَّ لَتُرْدِينِ
Деди: «Аллоҳ номига қасамки, дарҳақиқат, сен мени ҳам ҳалок қилаёзган эдинг.
Havola
37:56
57
وَلَوْلَا نِعْمَةُ رَبِّى لَكُنتُ مِنَ ٱلْمُحْضَرِينَ
Агар Парвардигоримнинг неъмати (яъни, ҳидояти) бўлмаса эди, албатта мен (сен билан бирга дўзахга) ҳозир қилингувчилардан бўлур эдим.
Havola
37:57
58
أَفَمَا نَحْنُ بِمَيِّتِينَ
(Қани сен менга айтгинчи), бизлар (яъни, жаннат аҳли худди ҳаёти дунёда бизга ваъда қилинганидек), ўлгувчи эмас эканмизми?!
Havola
37:58
59
إِلَّا مَوْتَتَنَا ٱلْأُولَىٰ وَمَا نَحْنُ بِمُعَذَّبِينَ
Фақат биринчи ўлимимиздан бошқа (ўлгувчи эмаслигимиз рост эканми?). Бизлар (ростдан ҳам) азоблангувчи эмас эканмизми?
Havola
37:59
60
إِنَّ هَـٰذَا لَهُوَ ٱلْفَوْزُ ٱلْعَظِيمُ
Албатта мана шу (аҳли жаннат етадиган неъматлар) улуғ бахтнинг ўзидир.
Havola
37:60
61
لِمِثْلِ هَـٰذَا فَلْيَعْمَلِ ٱلْعَـٰمِلُونَ
Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу бахт саодат) учун амал қилсинлар!
Havola
37:61
62
أَذَٰلِكَ خَيْرٌۭ نُّزُلًا أَمْ شَجَرَةُ ٱلزَّقُّومِ
Мана шу яхшироқ зиёфатми ёки заққум дарахтими?
Havola
37:62
63
إِنَّا جَعَلْنَـٰهَا فِتْنَةًۭ لِّلظَّـٰلِمِينَ
Ҳақиқатан, Биз уни (яъни, Заққум дарахтини) золим кимсалар учун фитна-алдов қилиб қўйдик.[1]
Izohlar
[1]Дўзахда Заққум дарахти бўлиши ҳақида сўзланганида кофирлар «Дўзахда қандай қилиб дарахт ўссин, ахир дўзахнинг ўти уни куйдириб юбормайдими?», деганлар. Шунинг учун юқоридаги оятда кофирлар Аллоҳ таолонинг қудратига шак келтирганлари учун у дарахт тўғрисида зикр қилинганида, ақллари бовар қилмай фитна-алдовга дучор бўлишлари уқтирилди.
Havola
37:63
64
إِنَّهَا شَجَرَةٌۭ تَخْرُجُ فِىٓ أَصْلِ ٱلْجَحِيمِ
Дарҳақиқат, у дўзах қаърида ўсадиган бир дарахтдир.
Havola
37:64
65
طَلْعُهَا كَأَنَّهُۥ رُءُوسُ ٱلشَّيَـٰطِينِ
Унинг бутоқлари(даги мевалари хунукликда) худди шайтонларнинг бошларига ўхшар.
Havola
37:65
66
فَإِنَّهُمْ لَـَٔاكِلُونَ مِنْهَا فَمَالِـُٔونَ مِنْهَا ٱلْبُطُونَ
Бас, улар (яъни, дўзахилар) албатта ундан еб, қоринларини тўлдиргувчидирлар.
Havola
37:66
67
ثُمَّ إِنَّ لَهُمْ عَلَيْهَا لَشَوْبًۭا مِّنْ حَمِيمٍۢ
Сўнгра албатта улар учун унинг (Заққум меваларининг) устига қайноқ сувдан аралаштирилур (яъни, уларга мажбуран қайнаётган сув ичирилур).
Havola
37:67
68
ثُمَّ إِنَّ مَرْجِعَهُمْ لَإِلَى ٱلْجَحِيمِ
Сўнгра уларнинг қайтадиган жойлари яна албатта дўзахда бўлур (яъни, қайноқ сув уларнинг бутун ички аъзоларини куйдириб битганидан сўнг, энди дўзах ўти уларнинг баданларини куйдирур).
Havola
37:68
69
إِنَّهُمْ أَلْفَوْا۟ ءَابَآءَهُمْ ضَآلِّينَ
Албатта улар (яъни, Макка мушриклари) ўзларининг ота-боболарини йўлдан озган ҳолда топдилар.
Havola
37:69
70
فَهُمْ عَلَىٰٓ ءَاثَـٰرِهِمْ يُهْرَعُونَ
Энди ўзлари ҳам уларнинг изларидан чопмоқдалар.
Havola
37:70
71
وَلَقَدْ ضَلَّ قَبْلَهُمْ أَكْثَرُ ٱلْأَوَّلِينَ
Аниқки, улардан аввал ўтганларнинг кўплари ҳам йўлдан озган эдилар.
Havola
37:71
72
وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا فِيهِم مُّنذِرِينَ
Ҳолбуки, Биз уларнинг (яъни, аввал ўтганларнинг) орасига огоҳлантиргувчи (пайғамбар)ларни юборган эдик.
Havola
37:72
73
فَٱنظُرْ كَيْفَ كَانَ عَـٰقِبَةُ ٱلْمُنذَرِينَ
Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), огоҳлантирилган кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўринг![2]
Izohlar
[2]Мазкур оятларда Макка мушрикларининг иймон-исломга келмаганидан бениҳоят ғамгин бўлиб келган Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга таскин-тасалли бўлсин учун улардан илгари ҳам ўзларига юборилган пайғамбарларни ёлғончи қилиб ҳалокатга дучор бўлган қавмлар ўтгани ҳақида хабар берилди. Қуйидаги оятларда эса Аллоҳ таоло Ўзининг сўнгги пайғамбарига аввалги пайғамбарлардан етти кишининг қиссаларини мўъжаз (қисқача) баён қилади.
Havola
37:73
74
إِلَّا عِبَادَ ٱللَّهِ ٱلْمُخْلَصِينَ
Магар Аллоҳнинг покиза бандаларигина (ҳалокатга дучор бўлмадилар).
Havola
37:74
75
وَلَقَدْ نَادَىٰنَا نُوحٌۭ فَلَنِعْمَ ٱلْمُجِيبُونَ
Қасамки, Нуҳ (қавми уни ёлғончи қилган вақтда) Бизга илтижо қилди. Бас, (Биз) нақадар яхши ижобат қилгувчидирмиз;
Havola
37:75
76
وَنَجَّيْنَـٰهُ وَأَهْلَهُۥ مِنَ ٱلْكَرْبِ ٱلْعَظِيمِ
Биз унга ва унинг аҳли-тобеъларига улуғ ғамдан (яъни, ғарқ бўлишдан) нажот бердик.
Havola
37:76
77
وَجَعَلْنَا ذُرِّيَّتَهُۥ هُمُ ٱلْبَاقِينَ
Ва унинг зурриётини (то Қиёмат) боқий қолгувчи кишилар қилиб қўйдик.
Havola
37:77
78
وَتَرَكْنَا عَلَيْهِ فِى ٱلْـَٔاخِرِينَ
Ва кейинги (авлод)лар орасида (Нуҳ) ҳақида (гўзал мақтовлар-олқишлар) қолдирдик.
Havola
37:78
79
80
إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجْزِى ٱلْمُحْسِنِينَ
Албатта Биз чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.
Havola
37:80
81
إِنَّهُۥ مِنْ عِبَادِنَا ٱلْمُؤْمِنِينَ
Дарҳақиқат, у Бизнинг мўмин бандаларимиздандир.
Havola
37:81
82
ثُمَّ أَغْرَقْنَا ٱلْـَٔاخَرِينَ
Сўнгра бошқаларни (яъни, Нуҳни ёлғончи қилган кимсаларни) ғарқ қилиб юбордик.
Havola
37:82
83
۞ وَإِنَّ مِن شِيعَتِهِۦ لَإِبْرَٰهِيمَ
Шак-шубҳасиз, Иброҳим ҳам (Нуҳ)нинг гуруҳидандир.
Havola
37:83
84
85
إِذْ قَالَ لِأَبِيهِ وَقَوْمِهِۦ مَاذَا تَعْبُدُونَ
Ўшанда у отаси ва қавмига деган эди: «Нимага ибодат қилмоқдасизлар?!
Havola
37:85
86
أَئِفْكًا ءَالِهَةًۭ دُونَ ٱللَّهِ تُرِيدُونَ
Аллоҳни қўйиб, сохта «худолар»га (сиғинишни) истайсизларми?!
Havola
37:86
87
فَمَا ظَنُّكُم بِرَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ
У ҳолда барча оламларнинг Парвардигори ҳақида (яъни, У зот сизларнинг мушриклигингиз учун берадиган жазоси ҳақида) не гумонингиз бор?!»
Havola
37:87
88
89
فَقَالَ إِنِّى سَقِيمٌۭ
«Аниқки, мен касалман», деди.[3]
Izohlar
[3]Нақл қилинишича, ўша даврда кишилар ўртасида юлдузларга қараб фол очиш — мунажжимлик жуда кенг ёйилган экан. Шунинг учун Иброҳим алайҳиссалом мушрикларнинг байрамини нишонлаш учун ҳайитгоҳга чиқиб кетаётган қавмидан ажралиб қолиш мақсадида Иброҳим алайҳиссалом гўё юлдузларга қараб билиб олгандек, уларга «Мен вабога йўлиқар эканман», дедилар. Бу сўзни эшитгач вабо юқишидан қўрққан қавм:
Havola
37:89
90
91
فَرَاغَ إِلَىٰٓ ءَالِهَتِهِمْ فَقَالَ أَلَا تَأْكُلُونَ
Бас, (Иброҳим) аста уларнинг бутлари олдига келиб: «(Олдиларингиздаги) таомларни емайсизларми?
Havola
37:91
92
93
فَرَاغَ عَلَيْهِمْ ضَرْبًۢا بِٱلْيَمِينِ
Сўнг уларга яқин келиб, ўнг қўли(даги болта) билан урди.
Havola
37:93
94
95
قَالَ أَتَعْبُدُونَ مَا تَنْحِتُونَ
У деди: «Ўзларингиз йўниб-ясаб олган нарсаларга ибодат қилурмисизлар?!
Havola
37:95
96
وَٱللَّهُ خَلَقَكُمْ وَمَا تَعْمَلُونَ
Ҳолбуки, сизларни ҳам, қилиб олган бутларингизни ҳам Аллоҳ яратган-ку?!»
Havola
37:96
97
قَالُوا۟ ٱبْنُوا۟ لَهُۥ بُنْيَـٰنًۭا فَأَلْقُوهُ فِى ٱلْجَحِيمِ
Улар (бир-бирларига) дедилар: Иброҳим учун (олов ёқиладиган) бинолар қуриб уни ўша оловга ташланглар».
Havola
37:97
98
فَأَرَادُوا۟ بِهِۦ كَيْدًۭا فَجَعَلْنَـٰهُمُ ٱلْأَسْفَلِينَ
Бас, улар (Иброҳимга) макр қилмоқчи бўлган эдилар. Биз уларни тубан-мағлуб қилдик.
Havola
37:98
99
وَقَالَ إِنِّى ذَاهِبٌ إِلَىٰ رَبِّى سَيَهْدِينِ
(У ўт ичидан эсон-омон чиқди) ва деди: «Албатта мен Парвардигорим (буюрган тараф)га кетгувчидирман. Унинг Ўзи мени (Тўғри Йўлга) ҳидоят қилур.
Havola
37:99
100
رَبِّ هَبْ لِى مِنَ ٱلصَّـٰلِحِينَ
(Парвардигорим,) Ўзинг менга солиҳ (фарзанд)лардан ҳадя этгин».
Havola
37:100
101
فَبَشَّرْنَـٰهُ بِغُلَـٰمٍ حَلِيمٍۢ
Бас, Биз унга бир ҳалим ўғилнинг хушхабарини бердик.
Havola
37:101
102
فَلَمَّا بَلَغَ مَعَهُ ٱلسَّعْىَ قَالَ يَـٰبُنَىَّ إِنِّىٓ أَرَىٰ فِى ٱلْمَنَامِ أَنِّىٓ أَذْبَحُكَ فَٱنظُرْ مَاذَا تَرَىٰ ۚ قَالَ يَـٰٓأَبَتِ ٱفْعَلْ مَا تُؤْمَرُ ۖ سَتَجِدُنِىٓ إِن شَآءَ ٱللَّهُ مِنَ ٱلصَّـٰبِرِينَ
Энди қачонки у (бола Иброҳим) билан бирга юрадиган бўлгач, (Иброҳим): «Эй ўғилчам, мен (ҳадеб) тушимда сени (қурбонлик учун) сўяётганимни кўрмоқдаман. Энди сен ўзинг нима раъй-фикр қилишингни бир ўйлаб кўргин», деган эди. У айтди: «Эй отажон, сенга (тушингда Парвардигор томонидан) буюрилган ишни қилгин. Иншоаллоҳ мени сабр қилгувчилардан топурсан».[4]
Izohlar
[4]Саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтишларича, Аллоҳ таолонинг барча пайғамбарларининг тушлари ваҳийдир. Шунинг учун ҳам Иброҳим алайҳиссалом тушларида берилган фармоннинг ўзи биланоқ ўғиллари Исмоил алайҳиссаломни қурбон қилишга чоғландилар ва ўғиллари ҳам (ўшанда у киши эндигина ўн уч ёшга қадам қўйган эканлар) тўла розилик билан Аллоҳнинг амрига бўйинсундилар.
Havola
37:102
103
فَلَمَّآ أَسْلَمَا وَتَلَّهُۥ لِلْجَبِينِ
Бас, қачонки иккиси ҳам (Аллоҳнинг ваҳийсига) бўйинсуниб, (энди Иброҳим ўз ўғли Исмоилни қурбон қилиш учун) пешонаси билан (ерга) ётқизган эдики,
Havola
37:103
104
105
قَدْ صَدَّقْتَ ٱلرُّءْيَآ ۚ إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجْزِى ٱلْمُحْسِنِينَ
Дарҳақиқат, сен (кўрган) тушингни рост-бажо қилдинг». Албатта Биз чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.
Havola
37:105
106
إِنَّ هَـٰذَا لَهُوَ ٱلْبَلَـٰٓؤُا۟ ٱلْمُبِينُ
Албатта бу (яъни, Иброҳимнинг ўз ўғлини қурбон қилишга буюрилиши) очиқ-равшан имтиҳондир, холос.
Havola
37:106
107
وَفَدَيْنَـٰهُ بِذِبْحٍ عَظِيمٍۢ
Биз (Исмоилнинг) ўрнига (Иброҳимга) катта бир (кўчқор) сўйишни — қурбонлиқни эваз қилиб бердик (яъни, катта бир қўчқорни жаннатдан туширдик).
Havola
37:107
108
وَتَرَكْنَا عَلَيْهِ فِى ٱلْـَٔاخِرِينَ
Ва кейинги (авлод)лар орасида (Иброҳим) ҳақида (гўзал мақтовлар-олқишлар) қолдирдик.
Havola
37:108
109
110
كَذَٰلِكَ نَجْزِى ٱلْمُحْسِنِينَ
Биз чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.
Havola
37:110
111
إِنَّهُۥ مِنْ عِبَادِنَا ٱلْمُؤْمِنِينَ
Дарҳақиқат, у Бизнинг мўмин бандаларимиздандир.
Havola
37:111
112
وَبَشَّرْنَـٰهُ بِإِسْحَـٰقَ نَبِيًّۭا مِّنَ ٱلصَّـٰلِحِينَ
Яна Биз унга пайғамбар (ва) яхшилардан (бўлғуси) Исҳоқнинг хушхабарини бердик.
Havola
37:112
113
وَبَـٰرَكْنَا عَلَيْهِ وَعَلَىٰٓ إِسْحَـٰقَ ۚ وَمِن ذُرِّيَّتِهِمَا مُحْسِنٌۭ وَظَالِمٌۭ لِّنَفْسِهِۦ مُبِينٌۭ
Ва (Иброҳимга) ҳам, Исҳоққа ҳам (дину дунёларида) баракот бердик. Уларнинг зурриётидан чиройли амал қилгувчи ҳам, ўз жонига очиқ жабр қилгувчи ҳам бўлур.
Havola
37:113
114
وَلَقَدْ مَنَنَّا عَلَىٰ مُوسَىٰ وَهَـٰرُونَ
Дарҳақиқат, Биз Мусо ва Ҳорунга (пайғамбарлик) инъом қилдик.
Havola
37:114
115
وَنَجَّيْنَـٰهُمَا وَقَوْمَهُمَا مِنَ ٱلْكَرْبِ ٱلْعَظِيمِ
Биз иккисига ва уларнинг қавмига улуғ ғамдан нажот бердик.
Havola
37:115
116
وَنَصَرْنَـٰهُمْ فَكَانُوا۟ هُمُ ٱلْغَـٰلِبِينَ
Ва уларни Ўзимиз қўлладик, бас, улар (Фиръавн ва унинг одамлари устидан) ғолиб бўлдилар.
Havola
37:116
117
وَءَاتَيْنَـٰهُمَا ٱلْكِتَـٰبَ ٱلْمُسْتَبِينَ
Биз уларга равшан Китоб — Таврот ато этдик.
Havola
37:117
118
119
وَتَرَكْنَا عَلَيْهِمَا فِى ٱلْـَٔاخِرِينَ
Ва кейинги (авлод)лар орасида (Мусо ва Ҳорун) ҳақида (гўзал мақтовлар — олқишлар) қолдирдик.
Havola
37:119
120
121
إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجْزِى ٱلْمُحْسِنِينَ
Албатта Биз чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.
Havola
37:121
122
إِنَّهُمَا مِنْ عِبَادِنَا ٱلْمُؤْمِنِينَ
Дарҳақиқат, иккиси ҳам Бизнинг мўмин бандаларимиздандир.
Havola
37:122
123
124
إِذْ قَالَ لِقَوْمِهِۦٓ أَلَا تَتَّقُونَ
Эсланг, у ўз қавмига деган эди: «(Аллоҳдан) қўрқмайсизларми?!»
Havola
37:124
125
أَتَدْعُونَ بَعْلًۭا وَتَذَرُونَ أَحْسَنَ ٱلْخَـٰلِقِينَ
Сизлар Баъл (номли олтиндан ясалган бут)га сиғиниб, энг гўзал-афзал Яратгувчи Аллоҳни тарк қилурмисизлар?!
Havola
37:125
126
ٱللَّهَ رَبَّكُمْ وَرَبَّ ءَابَآئِكُمُ ٱلْأَوَّلِينَ
Сизларнинг ҳам, аввалги ота-боболарингизнинг ҳам Парвардигорини (тарк қилурмисизлар?!)»
Havola
37:126
127
فَكَذَّبُوهُ فَإِنَّهُمْ لَمُحْضَرُونَ
Бас, (қавми Илёсни) ёлғончи қилдилар. Энди албатта улар (дўзах азобига) ҳозир қилингувчидирлар.
Havola
37:127
128
إِلَّا عِبَادَ ٱللَّهِ ٱلْمُخْلَصِينَ
Магар Аллоҳнинг покиза бандаларигина (азобга дучор бўлмаслар).
Havola
37:128
129
وَتَرَكْنَا عَلَيْهِ فِى ٱلْـَٔاخِرِينَ
Биз кейинги (авлод)лар орасида (Илёс) ҳақида (гўзал мақтовлар-олқишлар) қолдирдик.
Havola
37:129
130
131
إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجْزِى ٱلْمُحْسِنِينَ
Албатта, чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.
Havola
37:131
132
133
134
إِذْ نَجَّيْنَـٰهُ وَأَهْلَهُۥٓ أَجْمَعِينَ
Эсланг, Биз унга в унинг барча аҳли-тобеъларига нажот берган эдик.
Havola
37:134
135
إِلَّا عَجُوزًۭا فِى ٱلْغَـٰبِرِينَ
Фақат (азобда) қолгувчилардан бўлган бир кампирга (яъни, Лутнинг хотинига нажот бермадик).
Havola
37:135
136
ثُمَّ دَمَّرْنَا ٱلْـَٔاخَرِينَ
Сўнгра бошқаларни (яъни, Лутни ёлғончи қилганларни) ҳалок қилдик.
Havola
37:136
137
وَإِنَّكُمْ لَتَمُرُّونَ عَلَيْهِم مُّصْبِحِينَ
(Эй Макка аҳли,) аниқки, сизлар эрта-ю кеч уларнинг устидан ўтиб турурсизлар.
Havola
37:137
138
وَبِٱلَّيْلِ ۗ أَفَلَا تَعْقِلُونَ
Ахир ақл юргизмайсизларми (яъни, Лутнинг қавми бошига тушган ҳалокат сизларнинг ҳам бошингизга тушиб қолишидан қўрқмайсизларми)?!
Havola
37:138
139
140
إِذْ أَبَقَ إِلَى ٱلْفُلْكِ ٱلْمَشْحُونِ
Эсланг, у (ўз қавмидан ғазабланиб, Парвардигорининг изнисиз қишлоғидан чиқиб, (одамлар билан) тўла бўлган кемага қараб қочган эди.
Havola
37:140
141
فَسَاهَمَ فَكَانَ مِنَ ٱلْمُدْحَضِينَ
Бас, (кемадагилар билан) қуръа ташлашиб мағлуб бўлгач, (уни денгизга улоқтирдилар).[5]
Izohlar
[5]Ривоят қилинишича, Юнус алайҳиссалом ўзларини ёлғончи қилган қавмларидан ғазабланиб, уларнинг устига яқин орада қаттиқ бало тушиши ҳақида огоҳлантирадилар ва ўзлари Аллоҳ таолонинг изни-фармонисиз ўз қишлоқларидан чиқиб кетиб, бир денгиз соҳилига бориб қоладилар ва ўша вақтда жўнашга шай турган, одамлар билан тўла бир кемага миниб йўлга тушадилар. Аммо у кема денгизнинг ўртасида тўхтаб қолади. Шунда кемадагилар «Орамизда ўз хожасидан қочиб келаётган бир қул бор, агар уни кемадан тушириб юбормасак, ҳаммамиз ғарқ бўлишимиз тайин», дейишиб ўрталарида қуръа ташлаганларида, қуръа Юнус алайҳиссаломга чиқади ва кемадагилар уни денгизга улоқтирадилар.
Havola
37:141
142
فَٱلْتَقَمَهُ ٱلْحُوتُ وَهُوَ مُلِيمٌۭ
Бас, уни (Парвардигорининг изнисиз ўз қавмини ташлаб чиқиб кетгани сабабли) маломатга лойиқ бўлган ҳолида бир наҳанг балиқ ютиб юборди.
Havola
37:142
143
فَلَوْلَآ أَنَّهُۥ كَانَ مِنَ ٱلْمُسَبِّحِينَ
Энди агар у (Аллоҳга доимо) тасбеҳ айтгувчилардан бўлмаса эди,
Havola
37:143
144
لَلَبِثَ فِى بَطْنِهِۦٓ إِلَىٰ يَوْمِ يُبْعَثُونَ
Албатта у (балиқ) қорнида то қайта тириладиган кунларигача (яъни, Қиёматгача) қолиб кетган (яъни, ҳалок бўлган) бўлур эди.
Havola
37:144
145
۞ فَنَبَذْنَـٰهُ بِٱلْعَرَآءِ وَهُوَ سَقِيمٌۭ
Бас, Биз уни хаста ҳолида қуруқликка отдик.
Havola
37:145
146
وَأَنۢبَتْنَا عَلَيْهِ شَجَرَةًۭ مِّن يَقْطِينٍۢ
Ва унинг устида (соя ташлаб туриши учун) қовоқ дарахтини ўстириб қўйдик.
Havola
37:146
147
وَأَرْسَلْنَـٰهُ إِلَىٰ مِا۟ئَةِ أَلْفٍ أَوْ يَزِيدُونَ
Биз уни юз минг, балки ундан-да кўпроқ (одамга) пайғамбар қилдик.
Havola
37:147
148
فَـَٔامَنُوا۟ فَمَتَّعْنَـٰهُمْ إِلَىٰ حِينٍۢ
Бас, улар (Юнусга) иймон келтирдилар. Сўнг Биз уларни (маълум) бир муддатгача (яъни, ажаллари битгунча ҳаёт неъматидан) баҳраманд этдик.
Havola
37:148
149
فَٱسْتَفْتِهِمْ أَلِرَبِّكَ ٱلْبَنَاتُ وَلَهُمُ ٱلْبَنُونَ
Энди (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, Макка кофирларидан) сўранг-чи, қизлар Парвардигорингизники-ю, ўғиллар уларникимикан. (Яъни, уларнинг гумонича, фаришталар Аллоҳнинг қизлари эмиш).
Havola
37:149
150
أَمْ خَلَقْنَا ٱلْمَلَـٰٓئِكَةَ إِنَـٰثًۭا وَهُمْ شَـٰهِدُونَ
Ёки Биз фаришталарни улар гувоҳ бўлган ҳолларида қиз қилиб яратдикмикан?!
Havola
37:150
151
أَلَآ إِنَّهُم مِّنْ إِفْكِهِمْ لَيَقُولُونَ
Огоҳ бўлингизким, улар ёлғончиликлари туфайли айтурларки,
Havola
37:151
152
وَلَدَ ٱللَّهُ وَإِنَّهُمْ لَكَـٰذِبُونَ
«Аллоҳнинг боласи (яъни, қизлари) бор». Улар шак-шубҳасиз, ёлғончидирлар.
Havola
37:152
153
أَصْطَفَى ٱلْبَنَاتِ عَلَى ٱلْبَنِينَ
(Аллоҳ) ўғилларни қўйиб, қизларни танлаб олган эмишми?!
Havola
37:153
154
مَا لَكُمْ كَيْفَ تَحْكُمُونَ
(Эй Макка аҳли), сизларга нима бўлди?! Қандай (ноҳақ-нораво) ҳукм чиқармоқдасизлар-а?!
Havola
37:154
155
156
أَمْ لَكُمْ سُلْطَـٰنٌۭ مُّبِينٌۭ
Ёки сизлар учун (Аллоҳ бола кўргани ҳақида) бирон очиқ-равшан ҳужжат борми?!
Havola
37:156
157
فَأْتُوا۟ بِكِتَـٰبِكُمْ إِن كُنتُمْ صَـٰدِقِينَ
Бас, агар ростгўй бўлсангизлар (мана шу даъволарингизни қувватловчи) китобингизни келтиринглар-чи?!
Havola
37:157
158
وَجَعَلُوا۟ بَيْنَهُۥ وَبَيْنَ ٱلْجِنَّةِ نَسَبًۭا ۚ وَلَقَدْ عَلِمَتِ ٱلْجِنَّةُ إِنَّهُمْ لَمُحْضَرُونَ
(Мушриклар, Аллоҳ) билан жинлар (яъни, фаришталар) ўртасида насаб (яъни, ота-болалик бор, деб гумон) қилдилар. Ҳолбуки, жинлар-фаришталар эса, (мушрикларнинг Аллоҳ азобига) ҳозир қилингувчи эканликларини аниқ билдилар.
Havola
37:158
159
سُبْحَـٰنَ ٱللَّهِ عَمَّا يَصِفُونَ
Аллоҳ уларнинг («Аллоҳнинг боласи бор», деб) сифатлашларидан покдир.
Havola
37:159
160
إِلَّا عِبَادَ ٱللَّهِ ٱلْمُخْلَصِينَ
Магар Аллоҳнинг покиза бандаларигина (мудом Аллоҳни У зотга нолойиқ бўлган сифатлардан пок тутарлар).
Havola
37:160
161
فَإِنَّكُمْ وَمَا تَعْبُدُونَ
(Эй Макка аҳли), шак-шубҳа йўқки, сизлар ҳам, сиғинаётган бутларингиз ҳам
Havola
37:161
162
مَآ أَنتُمْ عَلَيْهِ بِفَـٰتِنِينَ
(барчалари бирон кишини, Аллоҳ)га қарши фитнага солгувчи — алдай олгувчи эмасдирсизлар.
Havola
37:162
163
إِلَّا مَنْ هُوَ صَالِ ٱلْجَحِيمِ
Магар (Аллоҳнинг тақдири азалийсида) дўзахга киргувчи бўлган кимсаларнигина (алдай олурсизлар).
Havola
37:163
164
وَمَا مِنَّآ إِلَّا لَهُۥ مَقَامٌۭ مَّعْلُومٌۭ
(Фаришталар дедилар): «Бизларнинг ҳар биримиз учун (осмонларда) аниқ маълум бир ўрин бордир(ки, бизлар ана ўша ўрнимизда Аллоҳнинг амрини адо этурмиз).
Havola
37:164
165
وَإِنَّا لَنَحْنُ ٱلصَّآفُّونَ
Дарҳақиқат, бизлар (Аллоҳнинг йўлида) саф тортиб тургувчилардирмиз.
Havola
37:165
166
وَإِنَّا لَنَحْنُ ٱلْمُسَبِّحُونَ
Дарҳақиқат, бизлар (Аллоҳни ҳар қандай айбу нуқсондан поклаб) — тасбеҳ айтгувчилардирмиз».
Havola
37:166
167
وَإِن كَانُوا۟ لَيَقُولُونَ
Дарвоқеъ (Макка аҳли Қуръон нозил бўлишидан илгари) айтар эдиларки:
Havola
37:167
168
لَوْ أَنَّ عِندَنَا ذِكْرًۭا مِّنَ ٱلْأَوَّلِينَ
«Агар бизнинг олдимизда ҳам аввалгилар(нинг китоблари)дан бирон эслатма — Китоб бўлса эди,
Havola
37:168
169
لَكُنَّا عِبَادَ ٱللَّهِ ٱلْمُخْلَصِينَ
Албатта бизлар ҳам Аллоҳнинг покиза бандалари бўлур эдик».
Havola
37:169
170
فَكَفَرُوا۟ بِهِۦ ۖ فَسَوْفَ يَعْلَمُونَ
Энди (Қуръон нозил бўлгач), эса унга кофир бўлдилар. Бас, яқинда (бу куфрларининг оқибати нима бўлишини) билиб олурлар.
Havola
37:170
171
وَلَقَدْ سَبَقَتْ كَلِمَتُنَا لِعِبَادِنَا ٱلْمُرْسَلِينَ
Аниқки, Бизнинг пайғамбар бўлган бандаларимиз ҳақида Сўзимиз ўтган — собит бўлгандир:
Havola
37:171
172
173
وَإِنَّ جُندَنَا لَهُمُ ٱلْغَـٰلِبُونَ
Ва шак-шубҳасиз, Бизнинг қўшинимиз (яъни, пайғамбарлар ва уларга иймон келтирган кишилар) ғолиб бўлгувчидирлар».
Havola
37:173
174
فَتَوَلَّ عَنْهُمْ حَتَّىٰ حِينٍۢ
Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз улардан (яъни, Макка кофирларидан маълум) бир вақтгача юз ўгиринг!
Havola
37:174
175
وَأَبْصِرْهُمْ فَسَوْفَ يُبْصِرُونَ
Ва уларни (яқинда мағлуб бўлганларида) кўринг! Бас, яқинда улар (куфрларининг оқибатини) кўражаклар!
Havola
37:175
176
177
فَإِذَا نَزَلَ بِسَاحَتِهِمْ فَسَآءَ صَبَاحُ ٱلْمُنذَرِينَ
Бас, қачон (Бизнинг азобимиз) уларнинг ҳовлиларига (яъни, устларига) тушганида, ўша огоҳлантирилган кимсаларнинг кунлари жуда ёмон бўлур.
Havola
37:177
178
179
وَأَبْصِرْ فَسَوْفَ يُبْصِرُونَ
Ва уларни (яқинда мағлуб бўлганларида) кўринг! Бас, яқинда улар (куфрларининг оқибатини) кўражаклар!
Havola
37:179
180
سُبْحَـٰنَ رَبِّكَ رَبِّ ٱلْعِزَّةِ عَمَّا يَصِفُونَ
Қудрат эгаси бўлмиш Парвардигорингиз уларнинг сифатларидан (яъни, ҳар қандай айбу нуқсондан) покдир.
Havola
37:180
181
182
وَٱلْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ
Ҳамду сано барча оламларнинг Парвардигори — Аллоҳ учундир!
Havola
37:182