96-sura (114 tadan) · Makkiy

Alaq surasi (Laxta qon)

سُورَةُ العَلَقِ
19 oyat

Maʼnolar tarjimasi: Alaauddin Mansour, QuranEnc.com, 1.0.0-versiya. Tarjima Qurʼon maʼnolarini yetkazadi. Qurʼonning oʻzi esa arabcha matndir.

بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1
ٱقْرَأْ بِٱسْمِ رَبِّكَ ٱلَّذِى خَلَقَ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, барча мавжудотни) яратган Зот бўлмиш Парпардигорингиз номи билан (бошлаб) ўқинг!
Havola 96:1
2
خَلَقَ ٱلْإِنسَـٰنَ مِنْ عَلَقٍ
У инсонни лахта қондан яратган (Зотдир).
Havola 96:2
3
ٱقْرَأْ وَرَبُّكَ ٱلْأَكْرَمُ
Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз ўта карамли Зотдир.
Havola 96:3
4
ٱلَّذِى عَلَّمَ بِٱلْقَلَمِ
У (инсониятга) қаламни (яъни, ёзишни — хатни) ўргатган Зотдир.
Havola 96:4
5
عَلَّمَ ٱلْإِنسَـٰنَ مَا لَمْ يَعْلَمْ
У зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди.[1]
Izohlar[1]Ушбу оятлар инсоният ҳаётига янги илоҳий таълимот ва то Қиёмат бузилмай сақланиб қоладиган, Аллоҳ таоло юборган динларнинг энг сўнггиси бўлган мукаммал бир дин — Ислом кириб келгани ҳақидаги илк хабарлар эди. Ушбу илк оятларданоқ Ислом дини инсонларни жаҳолат-хурофотга эмас, балки илм-маърифатга чорлаши ва фақат ўқиш-ўрганиш билан Яратган рози бўладиган Ҳидоят йўлини топишга даъват этиши маълум бўлди. Шунинг учун ҳам Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом «Илм исташ ҳар бир муслим ва муслима учун фарздир», деб марҳамат қилганлар. Энди қуйидаги оятларда динсиз кимсаларни мол-дунё ва мансаб-мартабалар қандай куйларга солиши ҳақида хабарлар берилади.
Havola 96:5
6
كَلَّآ إِنَّ ٱلْإِنسَـٰنَ لَيَطْغَىٰٓ
Дарҳақиқат, (кофир) инсон албатта туғёнга тушар — ҳаддидан ошар.
Havola 96:6
7
أَن رَّءَاهُ ٱسْتَغْنَىٰٓ
Ўзини бой-беҳожат кўргач, (албатта туғёнга тушар).
Havola 96:7
8
إِنَّ إِلَىٰ رَبِّكَ ٱلرُّجْعَىٰٓ
(Эй инсон), албатта ёлғиз Парвардигорингга қайтишинг бордир! (Ўшанда бу туғёнларинг учун ҳисоб-китоб қилиниб, жазоланишинг аниқдир)!
Havola 96:8
9
أَرَءَيْتَ ٱلَّذِى يَنْهَىٰ
(Эй инсон), тўсувчи кимсани кўрдингми?!
Havola 96:9
10
عَبْدًا إِذَا صَلَّىٰٓ
Бир бандани (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломни) (намозидан тўсадиган кимсани кўрдингми?!)
Havola 96:10
11
أَرَءَيْتَ إِن كَانَ عَلَى ٱلْهُدَىٰٓ
Хабар бергин-чи, агар у (намоз ўқигувчи) ўзи Тўғри Йўлда бўлса,
Havola 96:11
12
أَوْ أَمَرَ بِٱلتَّقْوَىٰٓ
Ёки (ўзгаларни) тақвога (Аллоҳдан қўрқишга) буюрса, (уни намоздан ва тақводан тўсган кимса ҳалок бўлмасми)?
Havola 96:12
13
أَرَءَيْتَ إِن كَذَّبَ وَتَوَلَّىٰٓ
Хабар бергин-чи, агар у (намоздан тўсгувчи кимса Аллоҳнинг китобини) ёлғон деса ва (у Китобга иймон келтиришдан) юз ўгирса,
Havola 96:13
14
أَلَمْ يَعْلَم بِأَنَّ ٱللَّهَ يَرَىٰ
албатта Аллоҳ (унинг барча қилмишларини) кўриб туришини билмасми?![2]
Izohlar[2]Бу оятлар Қурайш зодагонларидан бўлган Абу Жаҳл лақабли ашаддий кофир бир кимса ҳақида нозил бўлгандир. У Пайғамбаримизни Масжидул-Ҳаромда намоз ўқишларидан тўсиб: «Агар Муҳаммад яна шу ерга келиб намоз ўқийдиган бўлса, унинг бўйнини эзиб, юзини тупроққа белайман», деб ўзининг бутлари номига қасам ичади. Юқоридаги оятларда бу кофирнинг барча қилмишларини Аллоҳ таоло кўриб тургани айтилгач, энди қуйида агар у бундай бемаъниликларини тўхтатмаса, қандай азобга гирифтор бўлиши ҳақида хабар берилади:
Havola 96:14
15
كَلَّا لَئِن لَّمْ يَنتَهِ لَنَسْفَعًۢا بِٱلنَّاصِيَةِ
Йўқ! Қасамки, агар у (бундай гумроҳликдан) тўхтамаса, албатта Биз унинг пешона сочидан тутармиз,
Havola 96:15
16
نَاصِيَةٍۢ كَـٰذِبَةٍ خَاطِئَةٍۢ
— ўша ёлғончи, адашган пешона сочидан тутармиз-да, (жаҳаннамга отурмиз)!
Havola 96:16
17
فَلْيَدْعُ نَادِيَهُۥ
Бас, у ўзининг жамоасини (ёрдамга) чақираверсин!
Havola 96:17
18
سَنَدْعُ ٱلزَّبَانِيَةَ
Биз эса азоб фаришталарини чақиражакмиз!
Havola 96:18
19
كَلَّا لَا تُطِعْهُ وَٱسْجُدْ وَٱقْتَرِب ۩
Йўқ! (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз унга итоат этманг ва (ёлғиз) Аллоҳга сажда-ибодат қилиб, (У зотга) яқин бўлинг![3]
Izohlar[3]Ушбу ояти карима Қуръондаги сўнгги сажда ояти бўлиб, бу оятни ўқиган ёки эшитган киши бир марта Аллоҳ таолога сажда қилиши вожиб бўлади. Бу оятдаги хитоб гарчи пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга қаратилган бўлса-да, унинг ҳукми барча мусулмонлар учун умумий бўлган ҳукмдир. Бинобарин, Яратганга ибодат қилишдан тўсадиган бирон кимсага итоат этмасдан, ёлғиз Аллоҳ таологагина сажда қилиш ҳар бир мусулмон учун фарздир.
Havola 96:19

Niyat ilovasida har kuni oʻqing va tinglang: namoz vaqtlari, qibla va qolgan joyingiz saqlanadi.

Niyatni bepul oling