26-sura (114 tadan) · Makkiy
Shuaro surasi (Shoirlar)
سُورَةُ الشُّعَرَاءِ
Maʼnolar tarjimasi: Alaauddin Mansour, QuranEnc.com, 1.0.0-versiya. Tarjima Qurʼon maʼnolarini yetkazadi. Qurʼonning oʻzi esa arabcha matndir.
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1
2
3
لَعَلَّكَ بَـٰخِعٌۭ نَّفْسَكَ أَلَّا يَكُونُوا۟ مُؤْمِنِينَ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), эҳтимол сиз (Макка мушриклари) мўмин бўлмаганлари учун ўзингизни ҳалок қилгувчидирсиз. (Ундоқ қилманг, чунки);
Havola
26:3
4
إِن نَّشَأْ نُنَزِّلْ عَلَيْهِم مِّنَ ٱلسَّمَآءِ ءَايَةًۭ فَظَلَّتْ أَعْنَـٰقُهُمْ لَهَا خَـٰضِعِينَ
Агар Биз (уларнинг мўмин бўлишларини) хоҳласак, уларга осмондан оят-мўъжиза нозил қилиб, шу билан бўйинлари эгилиб қоларди. (Лекин Биз буни истамаймиз, зеро иймон-ишонч ночор-ноиложликдан эмас, балки қалб қаноати билан ихтиёрий бўлиши лозимдир).
Havola
26:4
5
وَمَا يَأْتِيهِم مِّن ذِكْرٍۢ مِّنَ ٱلرَّحْمَـٰنِ مُحْدَثٍ إِلَّا كَانُوا۟ عَنْهُ مُعْرِضِينَ
Уларга Раҳмон томонидан бирон янги эслатма келса, албатта, улар ундан юз ўгирувчи бўлдилар.
Havola
26:5
6
فَقَدْ كَذَّبُوا۟ فَسَيَأْتِيهِمْ أَنۢبَـٰٓؤُا۟ مَا كَانُوا۟ بِهِۦ يَسْتَهْزِءُونَ
Бас, аниқки улар (пайғамбарни) ёлғончи қилдилар. Энди яқинда уларга ўзлари масхара қилган нарсанинг хабарлари (яъни, оқибати) келур.
Havola
26:6
7
أَوَلَمْ يَرَوْا۟ إِلَى ٱلْأَرْضِ كَمْ أَنۢبَتْنَا فِيهَا مِن كُلِّ زَوْجٍۢ كَرِيمٍ
Ахир улар Ерни — унда, Биз барча турли фойдали (ўсимлик) навларидан қанчасини ундириб қўйганимизни кўрмадиларми?!
Havola
26:7
8
إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَةًۭ ۖ وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ
Албатта бунда оят — ибрат бордир. (Лекин Макка мушрикларининг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар.
Havola
26:8
9
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Шак-шубҳасиз, Парвардигорингизнинг Ўзи (кофирлар устидан) ғолиб, (мўминларга) меҳрибондир.
Havola
26:9
10
وَإِذْ نَادَىٰ رَبُّكَ مُوسَىٰٓ أَنِ ٱئْتِ ٱلْقَوْمَ ٱلظَّـٰلِمِينَ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), эсланг, Парвардигорингиз Мусога нидо қилиб: «У золим қавмга боргин.
Havola
26:10
11
قَوْمَ فِرْعَوْنَ ۚ أَلَا يَتَّقُونَ
Фиръавн қавмига (боргин), улар (Мендан) қўрқмайдиларми?!», (деган эди);
Havola
26:11
12
قَالَ رَبِّ إِنِّىٓ أَخَافُ أَن يُكَذِّبُونِ
Мусо айтди: «Парвардигорим, (албатта амрингга итоат этурман — у золим қавм олдига борурман, фақат) улар мени ёлғончи қилишларидан қўрқурман;
Havola
26:12
13
وَيَضِيقُ صَدْرِى وَلَا يَنطَلِقُ لِسَانِى فَأَرْسِلْ إِلَىٰ هَـٰرُونَ
Ва (улар мени ёлғончи қилишларидан) дилим сиқилур, тилим бурро эмасдир, бас, (Мисрда Фиръавн зулми остида яшаб турган биродарим) Ҳорунга ҳам (пайғамбарлик) юборсанг, (у менга ёрдамчи бўлса).
Havola
26:13
14
وَلَهُمْ عَلَىَّ ذَنۢبٌۭ فَأَخَافُ أَن يَقْتُلُونِ
Яна уларнинг наздида мен гуноҳкорман (яъни, улар мени бир мисрлик — қибтий йигитни қасддан ўлдиришликда айблайдилар), бас, мени, (Сенинг фармонингни уларга етказмасимдан) ўлдириб қўйишларидан қўрқурман».
Havola
26:14
15
قَالَ كَلَّا ۖ فَٱذْهَبَا بِـَٔايَـٰتِنَآ ۖ إِنَّا مَعَكُم مُّسْتَمِعُونَ
(Аллоҳ) деди: «Йўқ (улар сени ўлдира олмаслар). Бас, (биродаринг Ҳорун билан) Бизнинг оят-мўъжизаларимизни олиб боринглар! Албатта Биз сизлар билан бирга (савол-жавобларингизни) эшитиб тургувчидирмиз.
Havola
26:15
16
فَأْتِيَا فِرْعَوْنَ فَقُولَآ إِنَّا رَسُولُ رَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ
Энди Фиръавнга бориб айтинглар: «Ҳақиқатан биз барча оламлар Парвардигорининг элчиларидирмиз.
Havola
26:16
17
أَنْ أَرْسِلْ مَعَنَا بَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ
(Қўл остингдаги) Бани Исроил (қавми)ни бизга қўшиб (ўз юртлари — Фаластинга) жўнатгин».
Havola
26:17
18
قَالَ أَلَمْ نُرَبِّكَ فِينَا وَلِيدًۭا وَلَبِثْتَ فِينَا مِنْ عُمُرِكَ سِنِينَ
(Улар келиб Фиръавнга шу сўзларни айтишгач, у Мусога қараб) деди: «Биз сени болалик чоғингда ўз ичимизда (яъни, саройимизда) тарбияламаганмидик, умрингнинг бир неча йилида орамизда турган эдинг-ку!
Havola
26:18
19
وَفَعَلْتَ فَعْلَتَكَ ٱلَّتِى فَعَلْتَ وَأَنتَ مِنَ ٱلْكَـٰفِرِينَ
Кейин нонкўрлардан бўлиб қилган қилмишингни — қилган эдинг-ку (яъни, бир Қибтийни ўлдириб қўйиб қочиб кетган эдинг-ку)!»
Havola
26:19
20
قَالَ فَعَلْتُهَآ إِذًۭا وَأَنَا۠ مِنَ ٱلضَّآلِّينَ
(Мусо) айтди: «Ўшанда мен у ишни билмаган ҳолда қилган эдим.
Havola
26:20
21
فَفَرَرْتُ مِنكُمْ لَمَّا خِفْتُكُمْ فَوَهَبَ لِى رَبِّى حُكْمًۭا وَجَعَلَنِى مِنَ ٱلْمُرْسَلِينَ
Сўнг сизлардан қўрқиб қочиб кетдим. Кейин Парвардигорим, менга ҳикмат — илм ҳадя этди ва мени пайғамбарлардан қилди.
Havola
26:21
22
وَتِلْكَ نِعْمَةٌۭ تَمُنُّهَا عَلَىَّ أَنْ عَبَّدتَّ بَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ
Ўша сен менга миннат қилаётган неъмат (аслида) сен Бани Исроилни қул қилиб олишингдир».[1]
Izohlar
[1]Бу оятни шундай тушунмоқ лозим: «Эй Фиръавн, сен мени болалигимдан тарбиялаб ўстирганингни менга миннат қилмоқдасан. Аслида нима сабабдан мен сенинг саройингга келиб қолдим? Сен Бани Исроил қавмини қул қилиб, уларнинг барча ўғил болаларини ўлдираётганинг учун онам мени аниқ ўлимдан қутулиб қолармикан, деб сандиққа солиб, дарёга оқизганида сенинг хотининг мени дарёдан тутиб олган эди-ку! Агар сен Бани Исроил қавмига бундай зулму ситамлар қилмаганингда, мени ҳам ўз ота-онам тарбиялаган бўлар эди-ку! Ана ўша қилмишингни неъмат деб аташга уялмайсанми?!» Бу оят ўзга юртларни босиб, ўзига қарам қилиб олган, сўнгра «Биз сенларни тарбиялаб одам қилганмиз», деб даъво қиладиган барча мустамлакачиларга берилган жавобдир.
Havola
26:22
23
قَالَ فِرْعَوْنُ وَمَا رَبُّ ٱلْعَـٰلَمِينَ
Фиръавн деди: «Барча оламларнинг Парвардигори (деганинг) нимаси яна?»
Havola
26:23
24
قَالَ رَبُّ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَآ ۖ إِن كُنتُم مُّوقِنِينَ
(Мусо) айтди: «У агар ишонадиган бўлсанглар, осмонлар ва Ернинг ҳамда уларнинг орасидаги барча нарсаларнинг Парвардигори — Хожасидир».
Havola
26:24
25
قَالَ لِمَنْ حَوْلَهُۥٓ أَلَا تَسْتَمِعُونَ
(Фиръавн) атрофидаги (аъёнлар)ига: «Қулоқ солмайсизларми?», деб (масхара қилди).
Havola
26:25
26
قَالَ رَبُّكُمْ وَرَبُّ ءَابَآئِكُمُ ٱلْأَوَّلِينَ
(Мусо) айтди: «У сизларнинг ҳам, ўтган ота-боболарингизнинг ҳам Парвардигоридир».
Havola
26:26
27
قَالَ إِنَّ رَسُولَكُمُ ٱلَّذِىٓ أُرْسِلَ إِلَيْكُمْ لَمَجْنُونٌۭ
(Фиръавн) деди: «Сизларга элчи қилиб юборилган бу пайғамбарингиз шак-шубҳасиз, жиннидир».
Havola
26:27
28
قَالَ رَبُّ ٱلْمَشْرِقِ وَٱلْمَغْرِبِ وَمَا بَيْنَهُمَآ ۖ إِن كُنتُمْ تَعْقِلُونَ
(Мусо) айтди: «Агар ақл юргизувчи бўлсангизлар, У машриқ ва мағрибни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларнинг Парвардигоридир».
Havola
26:28
29
قَالَ لَئِنِ ٱتَّخَذْتَ إِلَـٰهًا غَيْرِى لَأَجْعَلَنَّكَ مِنَ ٱلْمَسْجُونِينَ
(Фиръавн) деди: «Қасамки, агар сен мендан ўзгани илоҳ қилиб оладиган бўлсанг, албатта мен сени зиндонбанд кимсалардан қилиб қўюрман!»
Havola
26:29
30
قَالَ أَوَلَوْ جِئْتُكَ بِشَىْءٍۢ مُّبِينٍۢ
(Мусо) айтди: «Агар мен сенга (ўзимнинг ҳақ пайғамбар эканлигимни далолат қиладиган) очиқ нарса — мўъжиза келтирсам ҳам-а?»
Havola
26:30
31
قَالَ فَأْتِ بِهِۦٓ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّـٰدِقِينَ
(Фиръавн) деди: «Бас, агар ростгўйлардан бўлсанг, ўша (мўъжизангни) келтир-чи?!»
Havola
26:31
32
فَأَلْقَىٰ عَصَاهُ فَإِذَا هِىَ ثُعْبَانٌۭ مُّبِينٌۭ
Шунда (Мусо) асосини ташлаган эди, баногоҳ у ростакам аждарга айланди.
Havola
26:32
33
وَنَزَعَ يَدَهُۥ فَإِذَا هِىَ بَيْضَآءُ لِلنَّـٰظِرِينَ
Кейин қўлини (чўнтагидан) чиқарган эди, баногоҳ у қараб турганларга (кундан ҳам) оқ бўлиб кўринди, (ҳолбуки, Мусо ўзи қорамағиз одам эди).
Havola
26:33
34
قَالَ لِلْمَلَإِ حَوْلَهُۥٓ إِنَّ هَـٰذَا لَسَـٰحِرٌ عَلِيمٌۭ
(Фиръавн) атрофидаги одамларга: «Шубҳасиз, бу (Мусо) ўткир сеҳргардир.
Havola
26:34
35
يُرِيدُ أَن يُخْرِجَكُم مِّنْ أَرْضِكُم بِسِحْرِهِۦ فَمَاذَا تَأْمُرُونَ
У ўз сеҳри билан сизларни ўз ерларингиздан чиқармоқчи, нима дейсизлар?», деди.
Havola
26:35
36
قَالُوٓا۟ أَرْجِهْ وَأَخَاهُ وَٱبْعَثْ فِى ٱلْمَدَآئِنِ حَـٰشِرِينَ
Улар айтишди: «Уни ва акаси (Ҳорун)ни қўйиб тургин-да, ҳамма шаҳарларга (сеҳргарларни йиғиб келадиган кишиларни жўнатгин),
Havola
26:36
37
يَأْتُوكَ بِكُلِّ سَحَّارٍ عَلِيمٍۢ
Улар айтишди: «Уни ва акаси (Ҳорун)ни қўйиб юбормай тургин-да, ҳамма шаҳарларга (сеҳргарларни йиғиб келадиган кишиларни жўнатгин),
Havola
26:37
38
فَجُمِعَ ٱلسَّحَرَةُ لِمِيقَـٰتِ يَوْمٍۢ مَّعْلُومٍۢ
Бас, сеҳргарлар маълум кунда белгиланган жойга тўпландилар.
Havola
26:38
39
وَقِيلَ لِلنَّاسِ هَلْ أَنتُم مُّجْتَمِعُونَ
Ва одамларга: «Сизлар ҳам тўпланиб бўлдингларми?
Havola
26:39
40
لَعَلَّنَا نَتَّبِعُ ٱلسَّحَرَةَ إِن كَانُوا۟ هُمُ ٱلْغَـٰلِبِينَ
Агар сеҳргарлар ғолиб бўлиб чиқсалар, эҳтимол бизлар ўшаларга эргашурмиз», дейилди.
Havola
26:40
41
فَلَمَّا جَآءَ ٱلسَّحَرَةُ قَالُوا۟ لِفِرْعَوْنَ أَئِنَّ لَنَا لَأَجْرًا إِن كُنَّا نَحْنُ ٱلْغَـٰلِبِينَ
Энди қачонки, сеҳргарлар келишгач, Фиръавнга: «Агар биз ғолиб бўлсак, албатта бизлар учун (катта) мукофот бўлурми?», дейишди.
Havola
26:41
42
قَالَ نَعَمْ وَإِنَّكُمْ إِذًۭا لَّمِنَ ٱلْمُقَرَّبِينَ
У: «Ҳа, у ҳолда албатта сизлар менинг яқинларимдан бўлурсизлар», деди.
Havola
26:42
43
قَالَ لَهُم مُّوسَىٰٓ أَلْقُوا۟ مَآ أَنتُم مُّلْقُونَ
Мусо уларга: «Ташлайдиган нарсаларингизни ташланглар», деди.
Havola
26:43
44
فَأَلْقَوْا۟ حِبَالَهُمْ وَعِصِيَّهُمْ وَقَالُوا۟ بِعِزَّةِ فِرْعَوْنَ إِنَّا لَنَحْنُ ٱلْغَـٰلِبُونَ
Бас, улар арқон ва асоларни (ерга) ташладилар ва: «Фиръавннинг қудратига қасамки, албатта бизларгина ғолиб бўлгувчидирмиз», дедилар.
Havola
26:44
45
فَأَلْقَىٰ مُوسَىٰ عَصَاهُ فَإِذَا هِىَ تَلْقَفُ مَا يَأْفِكُونَ
Сўнг Мусо асосини ташлаган эди, баногоҳ у (асо) уларнинг «уйдирма»ларини юта бошлади.
Havola
26:45
46
فَأُلْقِىَ ٱلسَّحَرَةُ سَـٰجِدِينَ
Бас, у сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида ерга ташланиб:
Havola
26:46
47
48
49
قَالَ ءَامَنتُمْ لَهُۥ قَبْلَ أَنْ ءَاذَنَ لَكُمْ ۖ إِنَّهُۥ لَكَبِيرُكُمُ ٱلَّذِى عَلَّمَكُمُ ٱلسِّحْرَ فَلَسَوْفَ تَعْلَمُونَ ۚ لَأُقَطِّعَنَّ أَيْدِيَكُمْ وَأَرْجُلَكُم مِّنْ خِلَـٰفٍۢ وَلَأُصَلِّبَنَّكُمْ أَجْمَعِينَ
(Фиръавн) айтди: «Мен изн бермай туриб унга иймон келтирдингизми?! Албатта у (Мусо) сизларга сеҳр ўргатган каттангиздир. Энди яқинда билурсизлар — албатта мен оёқ-қўлларингизни қарама-қаршисига (ўнг қўл, чап оёқ ёки аксинча) кесурман ва сизларнинг барчангизни дорга осурман».
Havola
26:49
50
قَالُوا۟ لَا ضَيْرَ ۖ إِنَّآ إِلَىٰ رَبِّنَا مُنقَلِبُونَ
Улар дедилар: «Зарари йўқ. Зеро, бизлар Парвардигоримизга қайтгувчидирмиз.
Havola
26:50
51
إِنَّا نَطْمَعُ أَن يَغْفِرَ لَنَا رَبُّنَا خَطَـٰيَـٰنَآ أَن كُنَّآ أَوَّلَ ٱلْمُؤْمِنِينَ
Албатта бизлар (Мусога) биринчи иймон келтирган кишилар бўлганимиз сабабли Парвардигоримиз бизларнинг хато-гуноҳларимизни мағфират этишини умид қилурмиз».
Havola
26:51
52
۞ وَأَوْحَيْنَآ إِلَىٰ مُوسَىٰٓ أَنْ أَسْرِ بِعِبَادِىٓ إِنَّكُم مُّتَّبَعُونَ
Биз Мусога: «Бандаларим (яъни, Бани Исроил қавми) билан тунда йўлга чиққин! Албатта сизларнинг изингизга тушилур (яъни, Фиръавн ва унинг қўшини ортингиздан қувиб етур»), деб ваҳий юбордик.
Havola
26:52
53
فَأَرْسَلَ فِرْعَوْنُ فِى ٱلْمَدَآئِنِ حَـٰشِرِينَ
Бас, (Мусо ва унинг қавми йўлга тушганларидан хабар топгач), Фиръавн барча шаҳарларга (аскар) йиғувчиларни жўнатди (ва деди):
Havola
26:53
54
55
وَإِنَّهُمْ لَنَا لَغَآئِظُونَ
Дарҳақиқат, улар (қўл остимиздан чиқиб кетишлари билан) бизларни ғазаблантирдилар.
Havola
26:55
56
وَإِنَّا لَجَمِيعٌ حَـٰذِرُونَ
Шубҳасиз, бизлар эҳтиёт чораларини кўриб тургувчи қавмдирмиз».
Havola
26:56
57
فَأَخْرَجْنَـٰهُم مِّن جَنَّـٰتٍۢ وَعُيُونٍۢ
Бас, мана шундай қилиб Биз уларни (яъни, Фиръавн ва унга эргашганларни) боғлар ва булоқлардан,
Havola
26:57
58
59
كَذَٰلِكَ وَأَوْرَثْنَـٰهَا بَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ
Ва улар(нинг барчаси)га Бани Исроилни ворис қилдик.
Havola
26:59
60
61
فَلَمَّا تَرَٰٓءَا ٱلْجَمْعَانِ قَالَ أَصْحَـٰبُ مُوسَىٰٓ إِنَّا لَمُدْرَكُونَ
Энди қачонки икки жамоат бир-бирларини кўришгач, Мусонинг ҳамроҳлари: «Бизлар аниқ тутилдик, (чунки олдимизда ҳеч қандай йўл йўқ, фақат денгиз бор), дедилар.
Havola
26:61
62
قَالَ كَلَّآ ۖ إِنَّ مَعِىَ رَبِّى سَيَهْدِينِ
(Мусо) айтди: «Йўқ, аниқки мен билан бирга Парвардигорим бор. Албатта у мени (нажот) йўлига бошлар».
Havola
26:62
63
فَأَوْحَيْنَآ إِلَىٰ مُوسَىٰٓ أَنِ ٱضْرِب بِّعَصَاكَ ٱلْبَحْرَ ۖ فَٱنفَلَقَ فَكَانَ كُلُّ فِرْقٍۢ كَٱلطَّوْدِ ٱلْعَظِيمِ
Бас, Биз Мусога: (Асоинг билан) денгизни ургин», деб ваҳий юбордик. Бас, (денгиз) бўлиниб, ҳар бир бўлак (сув) баланд тоғ каби бўлди. (Сўнг Мусо ва унинг қавми денгиз ўртасидан очилган йўлга тушдилар.)
Havola
26:63
64
وَأَزْلَفْنَا ثَمَّ ٱلْـَٔاخَرِينَ
Ва кейингиларни (яъни, Фиръавн ва унинг қўшинини ҳам) ўша (йўлга) яқин қилдик.
Havola
26:64
65
وَأَنجَيْنَا مُوسَىٰ وَمَن مَّعَهُۥٓ أَجْمَعِينَ
Ва Мусо ҳамда у билан бирга бўлган кишиларнинг барчаларига нажот бердик.
Havola
26:65
66
67
إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَةًۭ ۖ وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ
Албатта бунда (Фиръавн ва унинг қавми ҳалокатида) оят-ибрат бордир. (Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар.
Havola
26:67
68
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Шак-шубҳасиз, Парвардигорингизнинг Ўзи (кофирлар устидан) ғолиб, (мўминларга) меҳрибондир.
Havola
26:68
69
وَٱتْلُ عَلَيْهِمْ نَبَأَ إِبْرَٰهِيمَ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), уларга Иброҳим хабарини тиловат қилинг!
Havola
26:69
70
إِذْ قَالَ لِأَبِيهِ وَقَوْمِهِۦ مَا تَعْبُدُونَ
Ўшанда у отаси ва қавмига: «Нимага ибодат қилмоқдасизлар?», деганида,
Havola
26:70
71
قَالُوا۟ نَعْبُدُ أَصْنَامًۭا فَنَظَلُّ لَهَا عَـٰكِفِينَ
Улар: «Бут-санамларга ибодат қилмоқдамиз. Бас, уларга содиқлигимизча қолурмиз», дедилар.
Havola
26:71
72
قَالَ هَلْ يَسْمَعُونَكُمْ إِذْ تَدْعُونَ
(Иброҳим) айтди: «Илтижо қилган пайтларингизда (бутларингиз) сизларни(нг илтижоларингизни) эшитдиларми?
Havola
26:72
73
74
قَالُوا۟ بَلْ وَجَدْنَآ ءَابَآءَنَا كَذَٰلِكَ يَفْعَلُونَ
Улар дедилар: «Йўқ, бизлар ота-боболаримизнинг мана шундай (бутларга ибодат) қилишларини кўрганмиз (шунинг учун бизлар ҳам бутларга ибодат қиламиз).
Havola
26:74
75
قَالَ أَفَرَءَيْتُم مَّا كُنتُمْ تَعْبُدُونَ
(Иброҳим) айтди: «Сизлар ибодат қилгувчи бўлган бутларингиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?
Havola
26:75
76
أَنتُمْ وَءَابَآؤُكُمُ ٱلْأَقْدَمُونَ
Ўзингиз ҳам, қадим-қадим ота-боболарингиз ҳам (ибодат қилгувчи бўлган бутларингиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?)
Havola
26:76
77
فَإِنَّهُمْ عَدُوٌّۭ لِّىٓ إِلَّا رَبَّ ٱلْعَـٰلَمِينَ
Шак-шубҳасиз, улар мен учун душмандир (бас, мен уларга ибодат қилмайман), магар барча оламлар Парвардигоригагина (ибодат қилурман).
Havola
26:77
78
79
80
81
وَٱلَّذِى يُمِيتُنِى ثُمَّ يُحْيِينِ
У мени ўлдирур, сўнгра (Қиёмат Кунида қайта) тирилтирур.
Havola
26:81
82
وَٱلَّذِىٓ أَطْمَعُ أَن يَغْفِرَ لِى خَطِيٓـَٔتِى يَوْمَ ٱلدِّينِ
У жазо (Қиёмат) кунида менинг хато-гуноҳларимни мағфират этишини умид қилурман.
Havola
26:82
83
رَبِّ هَبْ لِى حُكْمًۭا وَأَلْحِقْنِى بِٱلصَّـٰلِحِينَ
Парвардигорим, менга ҳикмат-илм ҳадя этгин ва мени солиҳ (бандаларинг) қаторига қўшгин.
Havola
26:83
84
وَٱجْعَل لِّى لِسَانَ صِدْقٍۢ فِى ٱلْـَٔاخِرِينَ
Яна мен учун кейин келгувчи кишилар ўртасида рост мақтовлар қилгин.
Havola
26:84
85
وَٱجْعَلْنِى مِن وَرَثَةِ جَنَّةِ ٱلنَّعِيمِ
Яна мени ноз-неъматлар боғининг ворисларидан қилгин.
Havola
26:85
86
وَٱغْفِرْ لِأَبِىٓ إِنَّهُۥ كَانَ مِنَ ٱلضَّآلِّينَ
Отамни ҳам мағфират қилгин. У шубҳасиз адашганлардан бўлди.
Havola
26:86
87
وَلَا تُخْزِنِى يَوْمَ يُبْعَثُونَ
Ва (барча жонзот) қайта тириладиган Кунда мени шарманда қилмагин».
Havola
26:87
88
يَوْمَ لَا يَنفَعُ مَالٌۭ وَلَا بَنُونَ
У кунда на молу-давлат ва на бола-чақа фойда бермас;
Havola
26:88
89
إِلَّا مَنْ أَتَى ٱللَّهَ بِقَلْبٍۢ سَلِيمٍۢ
Магар Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина (фойда берур).
Havola
26:89
90
وَأُزْلِفَتِ ٱلْجَنَّةُ لِلْمُتَّقِينَ
(У кунда) жаннат тақводор бўлган зотларга яқин қилинди.
Havola
26:90
91
92
وَقِيلَ لَهُمْ أَيْنَ مَا كُنتُمْ تَعْبُدُونَ
Ва уларга: «Сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилиб ўтган бутларингиз қани?!
Havola
26:92
93
مِن دُونِ ٱللَّهِ هَلْ يَنصُرُونَكُمْ أَوْ يَنتَصِرُونَ
Улар сизларга ёрдам бера олурми ёки ўзлари ёрдам ола билурми?!», дейилди.
Havola
26:93
94
فَكُبْكِبُوا۟ فِيهَا هُمْ وَٱلْغَاوُۥنَ
Бас, у (бутлар) ва йўлдан оздирган кимсалар (дўзахга) улоқтирилди.
Havola
26:94
95
وَجُنُودُ إِبْلِيسَ أَجْمَعُونَ
Ҳамда иблис лашкарлари (яъни, кишиларни Ҳақ йўлидан оздирган доҳийлар) барчалари (дўзахга улоқтирилди).
Havola
26:95
96
97
تَٱللَّهِ إِن كُنَّا لَفِى ضَلَـٰلٍۢ مُّبِينٍ
«Аллоҳ номига қасамки, албатта бизлар очиқ залолатда бўлган эканмиз.
Havola
26:97
98
إِذْ نُسَوِّيكُم بِرَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ
Сизларни (эй бут ва санамлар), барча оламларнинг Парвардигорига тенглаштирган пайтимизда.
Havola
26:98
99
وَمَآ أَضَلَّنَآ إِلَّا ٱلْمُجْرِمُونَ
Бизларни фақат жиноятчи («доҳий»)лар йўлдан оздирдилар.
Havola
26:99
100
101
102
فَلَوْ أَنَّ لَنَا كَرَّةًۭ فَنَكُونَ مِنَ ٱلْمُؤْمِنِينَ
Бас, қанийди яна бир марта (яшашнинг иложи) бўлса-ю, бизлар ҳам мўминлардан бўлсак».
Havola
26:102
103
إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَةًۭ ۖ وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ
Албатта, бунда (яъни, Иброҳим ва унинг қавми ҳақидаги қиссада) оят-ибрат бордир. (Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар.
Havola
26:103
104
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Шак-шубҳасиз, Парвардигорингизнинг Ўзи (кофирлар устидан) ғолиб, (мўминларга) меҳрибондир.
Havola
26:104
105
كَذَّبَتْ قَوْمُ نُوحٍ ٱلْمُرْسَلِينَ
Нуҳ қавми пайғамбарларни ёлғончи қилди (яъни, Нуҳни ҳам, бошқа пайғамбарларни ҳам инкор қилдилар).
Havola
26:105
106
إِذْ قَالَ لَهُمْ أَخُوهُمْ نُوحٌ أَلَا تَتَّقُونَ
Ўшанда уларга биродарлари Нуҳ айтган эди: «(Аллоҳдан) қўрқмайсизларми?!
Havola
26:106
107
108
109
وَمَآ أَسْـَٔلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍ ۖ إِنْ أَجْرِىَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ
Мен сизлардан бу (даъватим) учун ажр-мукофот сўрамайман. Менинг ажр-мукофотим фақат барча оламларнинг Парвардигори Аллоҳнинг зиммасидадир.
Havola
26:109
110
111
۞ قَالُوٓا۟ أَنُؤْمِنُ لَكَ وَٱتَّبَعَكَ ٱلْأَرْذَلُونَ
Улар дедилар: «Сенга пасткаш (ялангоёқ) кимсалар эргашган бўлса, (бизлар сенга (қандай қилиб иймон келтирурмиз?»
Havola
26:111
112
قَالَ وَمَا عِلْمِى بِمَا كَانُوا۟ يَعْمَلُونَ
(Нуҳ) айтди: «Мен уларнинг иш-амал қилгувчи эканликларини билмасман.
Havola
26:112
113
إِنْ حِسَابُهُمْ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّى ۖ لَوْ تَشْعُرُونَ
Агар пайқай олсангизлар уларнинг ҳисоб-китоби ёлғиз Парвардигоримнинг зиммасидадир.
Havola
26:113
114
وَمَآ أَنَا۠ بِطَارِدِ ٱلْمُؤْمِنِينَ
Ва мен (сизнинг сўзингизга кириб) мўмин бўлган кишиларни (ҳузуримдан) қувмайман ҳам.
Havola
26:114
115
116
قَالُوا۟ لَئِن لَّمْ تَنتَهِ يَـٰنُوحُ لَتَكُونَنَّ مِنَ ٱلْمَرْجُومِينَ
Улар дедилар: «Қасамки, агар (бу даъватингдан) тўхтамасанг эй Нуҳ, албатта тошбўрон қилингувчилардан бўлурсан!»
Havola
26:116
117
قَالَ رَبِّ إِنَّ قَوْمِى كَذَّبُونِ
(Шунда Нуҳ) айтди: «Парвардигорим, қавмим мени ёлғончи қилдилар.
Havola
26:117
118
فَٱفْتَحْ بَيْنِى وَبَيْنَهُمْ فَتْحًۭا وَنَجِّنِى وَمَن مَّعِىَ مِنَ ٱلْمُؤْمِنِينَ
Энди Сен Ўзинг мен билан уларнинг орасини очиб қўйгин ва менга ҳамда мен билан бирга бўлган мўмин кишиларга нажот бергин».
Havola
26:118
119
فَأَنجَيْنَـٰهُ وَمَن مَّعَهُۥ فِى ٱلْفُلْكِ ٱلْمَشْحُونِ
Бас, Биз унга ва у билан бирга бўлган кишиларга (одамлар, ҳайвонлар ва паррандалар билан) лиқ тўла бўлган кемада нажот бердик.
Havola
26:119
120
ثُمَّ أَغْرَقْنَا بَعْدُ ٱلْبَاقِينَ
Сўнгра, (уларга нажот берганимиздан кейин) қолганларни ғарқ қилдик.
Havola
26:120
121
إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَةًۭ ۖ وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ
Албатта, бунда (яъни, Нуҳ ва унинг қавми ҳақидаги қиссада) оят-ибрат бордир. (Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар.
Havola
26:121
122
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Шак-шубҳасиз, Парвардигорингизнинг Ўзи (кофирлар устидан) ғолиб, (мўминларга) меҳрибондир.
Havola
26:122
123
124
إِذْ قَالَ لَهُمْ أَخُوهُمْ هُودٌ أَلَا تَتَّقُونَ
Ўшанда уларга биродарлари Ҳуд айтган эди: (Аллоҳдан) қўрқмайсизларми?!
Havola
26:124
125
126
127
وَمَآ أَسْـَٔلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍ ۖ إِنْ أَجْرِىَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ
Мен бу (даъватим) учун сизлардан ажр-мукофот сўрамайман. Менинг ажр-мукофотим фақат барча оламларнинг Парвардигори зиммасидадир.
Havola
26:127
128
أَتَبْنُونَ بِكُلِّ رِيعٍ ءَايَةًۭ تَعْبَثُونَ
Сизлар ҳар бир тепаликка ўйин-кулги учун бир белги — баланд бино қураверасизларми?![2]
Izohlar
[2]Нақл қилишларича, Од қабиласи ҳою-ҳавасга жуда берилган бўлиб, ўз шаҳарларидан ташқаридаги йўл ёқаларига ҳам ўйин-кулги қиладиган баланд-қимматбаҳо иморатлар қуришар ва ўзлари яшайдиган уй-жойларни ҳам гўё ҳеч қачон ўлмайдигандек ҳаддан ортиқ мустаҳкам ва нақшу-нигорли қилиб қуриб, бутун умрларини мана шундай беҳуда ишларга сарфлашар ва бу билан фахрланиб, мақтаниб юрар эдилар. Юқоридаги ва қуйидаги оятларда Ҳуд алайҳиссалом уларни бундай беҳуда ишлар билан машғул бўлишдан қайтариб, дунё ва Охират учун фойдали юмушлар билан банд бўлишга даъват қилганлари ҳақида хабар берилади.
Havola
26:128
129
وَتَتَّخِذُونَ مَصَانِعَ لَعَلَّكُمْ تَخْلُدُونَ
Ва гўё мангу яшаб қоладигандек қаср-саройлар соласизлар?!
Havola
26:129
130
وَإِذَا بَطَشْتُم بَطَشْتُمْ جَبَّارِينَ
Қачон (бирон кишини жазолаш учун) ушласангизлар, бераҳмларча ушлайсизлар?!
Havola
26:130
131
132
وَٱتَّقُوا۟ ٱلَّذِىٓ أَمَدَّكُم بِمَا تَعْلَمُونَ
Ва сизларни ўзларингиз биладиган неъматлар билан қўллаган-сийлаган Зотдан (Аллоҳдан) қўрқингиз!
Havola
26:132
133
134
135
إِنِّىٓ أَخَافُ عَلَيْكُمْ عَذَابَ يَوْمٍ عَظِيمٍۢ
Албатта, мен сизларнинг устингизга улуғ куннинг — Қиёматнинг азоби тушишидан қўрқурман».
Havola
26:135
136
قَالُوا۟ سَوَآءٌ عَلَيْنَآ أَوَعَظْتَ أَمْ لَمْ تَكُن مِّنَ ٱلْوَٰعِظِينَ
Улар дедилар: «Сенинг ваъз-насиҳат қилишинг ёки қилгувчилардан бўлмаслигинг бизлар учун баробардир (яъни, бизларга панд-насиҳат қилиб овора бўлма).
Havola
26:136
137
إِنْ هَـٰذَآ إِلَّا خُلُقُ ٱلْأَوَّلِينَ
Албатта бу (айш-ишратга берилиб умр ўтказиш) аввалгилардан қолган одатдир.
Havola
26:137
138
139
فَكَذَّبُوهُ فَأَهْلَكْنَـٰهُمْ ۗ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَةًۭ ۖ وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ
Бас, улар (Ҳудни) ёлғончи қилишгач, Биз уларни ҳалок этдик. Албатта бунда (яъни, Ҳуд ва унинг қавми бўлмиш Од қабиласи ҳақидаги қиссада) оят-ибрат бордир. (Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар.
Havola
26:139
140
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Шак-шубҳасиз, Парвардигорингизнинг Ўзи (кофирлар устидан) ғолиб, (мўминларга) меҳрибондир.
Havola
26:140
141
142
إِذْ قَالَ لَهُمْ أَخُوهُمْ صَـٰلِحٌ أَلَا تَتَّقُونَ
Ўшанда уларга биродарлари Солиҳ айтган эди: (Аллоҳдан) қўрқмайсизларми?!
Havola
26:142
143
144
145
وَمَآ أَسْـَٔلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍ ۖ إِنْ أَجْرِىَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ
Мен бу (даъватим) учун сизлардан ажр-мукофот сўрамайман. Менинг ажр-муофотим фақат барча оламларнинг Парвардигори зиммасидадир.
Havola
26:145
146
أَتُتْرَكُونَ فِى مَا هَـٰهُنَآ ءَامِنِينَ
Сизлар бу ердаги нарсаларда қўйиб қўйилурмисиз?!
Havola
26:146
147
148
وَزُرُوعٍۢ وَنَخْلٍۢ طَلْعُهَا هَضِيمٌۭ
Экинлар ва новдалари мулойим хурмо дарахтлари ичида (қўйиб қўйилурмисиз яъни, шундай нозу неъматлардан фойдаланиб мангу яшайверамиз, деб ўйлайсизларми)?!
Havola
26:148
149
وَتَنْحِتُونَ مِنَ ٱلْجِبَالِ بُيُوتًۭا فَـٰرِهِينَ
Яна моҳирлик билан тоғлардан уйлар ҳам йўнмоқдасизлар (ясамоқдасизлар)?!
Havola
26:149
150
151
وَلَا تُطِيعُوٓا۟ أَمْرَ ٱلْمُسْرِفِينَ
Ва бузғунчи кимсаларнинг амрига итоат этманглар!
Havola
26:151
152
ٱلَّذِينَ يُفْسِدُونَ فِى ٱلْأَرْضِ وَلَا يُصْلِحُونَ
Улар Ер юзида бузғунчилик қиладиган ва (ҳеч нарсани) ўнглай олмайдиган (ҳаддан ошувчи) кимсалардир».
Havola
26:152
153
قَالُوٓا۟ إِنَّمَآ أَنتَ مِنَ ٱلْمُسَحَّرِينَ
Улар дедилар: «Ҳеч шак-шубҳасиз, сен сеҳрланган — ақлдан озган кимсалардандирсан.
Havola
26:153
154
مَآ أَنتَ إِلَّا بَشَرٌۭ مِّثْلُنَا فَأْتِ بِـَٔايَةٍ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّـٰدِقِينَ
Сен ҳам худди бизларга ўхшаган одамдирсан. Бас, агар (пайғамбарман деган даъвойингда) ростгўйлардан бўлсанг, бирон оят-мўъжиза келтир!»
Havola
26:154
155
قَالَ هَـٰذِهِۦ نَاقَةٌۭ لَّهَا شِرْبٌۭ وَلَكُمْ شِرْبُ يَوْمٍۢ مَّعْلُومٍۢ
У айтди: «(Менинг мўъжизам) мана шу туядир. (Маълум бир кун сув) ичиш навбати уникидир. Маълум бир кун эса сизларнинг ичиш навбатингиздир.
Havola
26:155
156
وَلَا تَمَسُّوهَا بِسُوٓءٍۢ فَيَأْخُذَكُمْ عَذَابُ يَوْمٍ عَظِيمٍۢ
Яна унга бирон ёмонлик етказмангларки, у ҳолда сизларни улуғ Куннинг — Қиёматнинг азоби ушлар».
Havola
26:156
157
فَعَقَرُوهَا فَأَصْبَحُوا۟ نَـٰدِمِينَ
Бас, улар (туяни) сўйдилару, надомат қилгувчиларга айландилар.
Havola
26:157
158
فَأَخَذَهُمُ ٱلْعَذَابُ ۗ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَةًۭ ۖ وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ
Уларни азоб ушлади. Албатта бунда (яъни, Солиҳ ва унинг қавми ҳақидаги қиссада) оят-ибрат бордир. (Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар.
Havola
26:158
159
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Шак-шубҳасиз, Парвардигорингнинг Ўзи (кофирлар устидан) ғолиб, (мўминларга) меҳрибондир.
Havola
26:159
160
161
إِذْ قَالَ لَهُمْ أَخُوهُمْ لُوطٌ أَلَا تَتَّقُونَ
Ўшанда уларга биродарлари Лут айтган эди: «(Аллоҳдан) қўрқмайсизларми?
Havola
26:161
162
163
164
وَمَآ أَسْـَٔلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍ ۖ إِنْ أَجْرِىَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ
Мен бу (даъватим) учун сизлардан ажр-мукофот сўрамайман. Менинг мукофотим фақат барча оламларнинг Парвардигори зиммасидадир.
Havola
26:164
165
أَتَأْتُونَ ٱلذُّكْرَانَ مِنَ ٱلْعَـٰلَمِينَ
Сизлар бутун оламлардан (ажраб — ҳеч бир жонзот қилмаган ишни қилиб) эркакларга яқинлашурмисизлар?!
Havola
26:165
166
وَتَذَرُونَ مَا خَلَقَ لَكُمْ رَبُّكُم مِّنْ أَزْوَٰجِكُم ۚ بَلْ أَنتُمْ قَوْمٌ عَادُونَ
Ва Парвардигорингиз сизлар учун яратган жуфти ҳалолларингизни тарк қилурмисиз?! Йўқ, сизлар ҳаддан ошувчи қавмдирсизлар».
Havola
26:166
167
قَالُوا۟ لَئِن لَّمْ تَنتَهِ يَـٰلُوطُ لَتَكُونَنَّ مِنَ ٱلْمُخْرَجِينَ
Улар дедилар: «Қасамки, агар тўхтамасанг эй Лут, албатта сургун қилингувчилардан бўлурсан».
Havola
26:167
168
قَالَ إِنِّى لِعَمَلِكُم مِّنَ ٱلْقَالِينَ
У айтди: «Албатта мен сизларнинг (бу) ишларингизни ёмон кўргувчиларданман.
Havola
26:168
169
رَبِّ نَجِّنِى وَأَهْلِى مِمَّا يَعْمَلُونَ
Парвардигорим, менга ва аҳлимга (яъни, менга иймон келтирган кишиларга) улар (кофирларнинг) қилаётган амаллари (оқибати)дан нажот бергин».
Havola
26:169
170
فَنَجَّيْنَـٰهُ وَأَهْلَهُۥٓ أَجْمَعِينَ
Бас, Биз унга ва унинг барча аҳли тобеъларига нажот бердик.
Havola
26:170
171
إِلَّا عَجُوزًۭا فِى ٱلْغَـٰبِرِينَ
Магар (азоб остида) қолгувчилардан бўлган бир кампирга (яъни, Лутнинг иймонсиз бўлган хотинига нажот бермадик).
Havola
26:171
172
173
وَأَمْطَرْنَا عَلَيْهِم مَّطَرًۭا ۖ فَسَآءَ مَطَرُ ٱلْمُنذَرِينَ
Ва уларнинг устига (тош) ёмғир ёғдирдик. Бас, (азоб ҳақида) огоҳлантирилган (лекин ўзларининг ярамас қилмишларидан қайтмаган) кимсаларнинг ёмғири нақадар ёмон бўлди.
Havola
26:173
174
إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَةًۭ ۖ وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ
Албатта бунда (Лут ва унинг қавми ҳақидаги қиссада) оят-ибрат бордир. (Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар.
Havola
26:174
175
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Шак-шубҳасиз, Парвардигорингизнинг Ўзи (кофирлар устидан) ғолиб, (мўминларга) меҳрибондир.
Havola
26:175
176
كَذَّبَ أَصْحَـٰبُ لْـَٔيْكَةِ ٱلْمُرْسَلِينَ
Дарахтзор эгалари (яъни, Шуъайб пайғамбар қавми) пайғамбарларни ёлғончи қилдилар.
Havola
26:176
177
إِذْ قَالَ لَهُمْ شُعَيْبٌ أَلَا تَتَّقُونَ
Ўшанда уларга Шуъайб айтган эди: (Аллоҳдан) қўрқмайсизларми?!
Havola
26:177
178
179
180
وَمَآ أَسْـَٔلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍ ۖ إِنْ أَجْرِىَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ
Мен бу (даъватим) учун сизлардан ажр-мукофот сўрамайман. Менинг ажр-мукофотим фақат барча оламларнинг Парвардигори зиммасидадир.
Havola
26:180
181
۞ أَوْفُوا۟ ٱلْكَيْلَ وَلَا تَكُونُوا۟ مِنَ ٱلْمُخْسِرِينَ
Ўлчовни тўла ўлчанглар ва камайтириб (тортгувчилардан) бўлманглар!
Havola
26:181
182
183
وَلَا تَبْخَسُوا۟ ٱلنَّاسَ أَشْيَآءَهُمْ وَلَا تَعْثَوْا۟ فِى ٱلْأَرْضِ مُفْسِدِينَ
Одамларга нарсаларини камайтириб берманглар ва Ер юзида бузғунчилик қилиб санқиб юрманглар!
Havola
26:183
184
وَٱتَّقُوا۟ ٱلَّذِى خَلَقَكُمْ وَٱلْجِبِلَّةَ ٱلْأَوَّلِينَ
Ҳамда сизларни ҳам (сизлардан) аввал яралган умматларни ҳам яратган зот — Аллоҳдан қўрқинглар!»
Havola
26:184
185
قَالُوٓا۟ إِنَّمَآ أَنتَ مِنَ ٱلْمُسَحَّرِينَ
Улар дедилар: «Ҳеч шак-шубҳасиз, сен сеҳрланган — ақлдан озган кимсалардандирсан.
Havola
26:185
186
وَمَآ أَنتَ إِلَّا بَشَرٌۭ مِّثْلُنَا وَإِن نَّظُنُّكَ لَمِنَ ٱلْكَـٰذِبِينَ
Сен ҳам худди бизларга ўхшаган одамдирсан. Албатта бизлар сени ёлғончи кимсалардан, деб гумон қилурмиз.
Havola
26:186
187
فَأَسْقِطْ عَلَيْنَا كِسَفًۭا مِّنَ ٱلسَّمَآءِ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّـٰدِقِينَ
Бас, агар ростгўйлардан бўлсанг, устимизга осмондан бир бўлагини ташлаб юбор!»
Havola
26:187
188
قَالَ رَبِّىٓ أَعْلَمُ بِمَا تَعْمَلُونَ
У айтди: «Парвардигорим Ўзи сизларнинг қилаётган амалларингизни жуда яхши билгувчидир (яъни, сизлар қандай азобга мустаҳиқ бўлсангиз, Аллоҳ ўзи билиб жазоингизни бергувчидир)».
Havola
26:188
189
فَكَذَّبُوهُ فَأَخَذَهُمْ عَذَابُ يَوْمِ ٱلظُّلَّةِ ۚ إِنَّهُۥ كَانَ عَذَابَ يَوْمٍ عَظِيمٍ
Бас, улар (Шуъайбни) ёлғончи қилишгач, уларни «соябон» кунининг азоби ушлади. Дарҳақиқат, у улуғ-даҳшатли куннинг азоби эди.[3]
Izohlar
[3]Уламолар айтишларича, Аллоҳ таоло Шуъайб алайҳиссаломнинг қавмини Шуъайбга иймон келтиришдан бош тортишгач, аввало қаттиқ иссиқ билан ушлаган экан, улар нафаслари қайтиб уйларидан ташқарига саҳрога чиққанларида, Аллоҳ таоло уларнинг устига соябон қилиб бир булут юборган ва улар ўша «соябон» остида тўпланиб турганларида осмондан олов ёғилиб барчалари тириклай ёниб кетган эканлар.
Havola
26:189
190
إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَةًۭ ۖ وَمَا كَانَ أَكْثَرُهُم مُّؤْمِنِينَ
Албатта, бунда (яъни, Шуъайб ва унинг қавми ҳақидаги қиссада) оят-ибрат бордир. (Лекин одамларнинг) кўплари иймон келтиргувчи бўлмадилар.
Havola
26:190
191
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Шак-шубҳасиз, Парвардигорингизнинг Ўзи (кофирлар устидан) ғолиб, (мўминларга) меҳрибондир.
Havola
26:191
192
وَإِنَّهُۥ لَتَنزِيلُ رَبِّ ٱلْعَـٰلَمِينَ
Албатта (бу Қуръон) барча оламлар Парвардигори томонидан нозил қилингандир.[4]
Izohlar
[4]Ушбу сурада ўтган пайғамбарлар ва уларнинг қавмлари ҳақидаги етти қисса мазкур бўлди. Аллоҳ таоло Ўзининг сўнгги пайғамбари Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга Макка мушрикларининг иймонсизликларидан беҳад озор чекиб турган пайтларида аввалги пайғамбарларнинг қиссаларини сўйлаш билан у кишига таскин-тасалли бериб, бундай иймонсиз кимсалар илгари ҳам бўлганини ва бундан кейин ҳам албатта бўлишини билдиради. «Албатта бунда оят-ибрат бордир».
Havola
26:192
193
نَزَلَ بِهِ ٱلرُّوحُ ٱلْأَمِينُ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), уни (яъни, Қуръонни) Руҳул-Амин — Жаброил нозил қилди.
Havola
26:193
194
عَلَىٰ قَلْبِكَ لِتَكُونَ مِنَ ٱلْمُنذِرِينَ
Сиз (Охират азобидан) огоҳлантиргувчилардан бўлишингиз учун қалбингизга
Havola
26:194
195
196
وَإِنَّهُۥ لَفِى زُبُرِ ٱلْأَوَّلِينَ
Албатта (Қуръон ҳақидаги хабарлар) ўтганларнинг китобларида ҳам бордир.
Havola
26:196
197
أَوَلَمْ يَكُن لَّهُمْ ءَايَةً أَن يَعْلَمَهُۥ عُلَمَـٰٓؤُا۟ بَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ
Ахир (Қуръон ҳақида) Бани Исроил олимлари ҳам билишлари (Макка мушриклари) учун (Қуръон ҳақиқатан Аллоҳ томонидан нозил бўлганига) оят-далил эмасми?!
Havola
26:197
198
وَلَوْ نَزَّلْنَـٰهُ عَلَىٰ بَعْضِ ٱلْأَعْجَمِينَ
Агар Биз (Қуръонни) ажамлардан (яъни, араб бўлмаган кишилардан) бирига нозил қилсак,
Havola
26:198
199
فَقَرَأَهُۥ عَلَيْهِم مَّا كَانُوا۟ بِهِۦ مُؤْمِنِينَ
Бас, у (Қуръонни) уларга ўқиб берса, унга ҳам иймон келтиргувчи бўлмас эдилар.
Havola
26:199
200
كَذَٰلِكَ سَلَكْنَـٰهُ فِى قُلُوبِ ٱلْمُجْرِمِينَ
(Пайғамбарларни ёлғончи қилишни) жиноятчи кимсаларнинг дилларига мана шундай йўллаб-киритиб қўйганмиз.
Havola
26:200
201
لَا يُؤْمِنُونَ بِهِۦ حَتَّىٰ يَرَوُا۟ ٱلْعَذَابَ ٱلْأَلِيمَ
Улар то аламли азобни кўрмагунларича, (Қуръонга) иймон келтирмайдилар.
Havola
26:201
202
فَيَأْتِيَهُم بَغْتَةًۭ وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ
Бас, у (азоб) уларга ўзлари сезмаган ҳолларида тўсатдан келур.
Havola
26:202
203
فَيَقُولُوا۟ هَلْ نَحْنُ مُنظَرُونَ
Сўнг улар: «Бизларга (бир оз) муҳлат берилармикан, (албатта иймон келтирган бўлур эдик)», деб қолурлар.
Havola
26:203
204
205
أَفَرَءَيْتَ إِن مَّتَّعْنَـٰهُمْ سِنِينَ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), хабар беринг-чи, агар Биз уларни (узоқ) йиллар (сиҳат-саломатлик, мол-давлат билан) фойдалантирсак-да,
Havola
26:205
206
ثُمَّ جَآءَهُم مَّا كَانُوا۟ يُوعَدُونَ
Сўнгра уларга ваъда қилинган нарсалар (яъни, азоб) келса,
Havola
26:206
207
مَآ أَغْنَىٰ عَنْهُم مَّا كَانُوا۟ يُمَتَّعُونَ
(Ўша пайт) уларга (ҳаёти дунёда) фойдаланган нарсалари асқотурми?!
Havola
26:207
208
وَمَآ أَهْلَكْنَا مِن قَرْيَةٍ إِلَّا لَهَا مُنذِرُونَ
Биз бирон қишлоқ-шаҳарни ҳалок қилмадик, магар унинг учун (азоб-ҳалокатдан) огоҳлантиргувчи (пайғамбарлар) бўлган.
Havola
26:208
209
ذِكْرَىٰ وَمَا كُنَّا ظَـٰلِمِينَ
(Ўшанда у қишлоқ аҳли ўз пайғамбарларини ёлғончи қилганларидан кейингина келажак авлод учун) эслатма-ибрат бўлсин, деб (ҳалок қилдик). Ва Биз золим бўлмадик.
Havola
26:209
210
211
وَمَا يَنۢبَغِى لَهُمْ وَمَا يَسْتَطِيعُونَ
Улар учун бунинг имкони йўқ ва улар бунга қодир шахслар эмаслар.
Havola
26:211
212
إِنَّهُمْ عَنِ ٱلسَّمْعِ لَمَعْزُولُونَ
Чунки улар (ваҳийни ўғринча) эшитиб олишдан четлатилганлари аниқдир.[5]
Izohlar
[5]Макка мушриклари аввал «Қуръонни Муҳаммаднинг ўзи ёзиб олган», деб кўрдилар, лекин бу иғволари фойда бермади, чунки Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг Қуръондек беназир Китобни ёзиш эмас, балки уни ўқиб беришга ҳам қодир бўлмаган саводсиз киши эканликлари маккаликларга маълум эди. Шундан кейин, улар «Муҳаммаднинг ҳам бошқа коҳин-фолбинларга ўхшаб ўз жинлари бор. Қуръонни унга ўшалар ўргатадилар», деган янги ёлғонни ўйлаб топдилар. Мазкур оятларда Аллоҳ таоло бу иш жинларнинг қўлидан келмаслигини, улар осмон хабарларини эшитишдан четлатилганларини айтиб (бу ҳақда Ҳижр сурасининг 17-18-оятларида ҳам зикр қилинган эди) Қуръони Карим У зотнинг Ўзи нозил қилган китоб эканини таъкидлайди. Суранинг 221-223-оятларида яна шу мавзуга қайтилиб, жинлар кимларнинг олдига тушиши аниқ айтилади.
Havola
26:212
213
فَلَا تَدْعُ مَعَ ٱللَّهِ إِلَـٰهًا ءَاخَرَ فَتَكُونَ مِنَ ٱلْمُعَذَّبِينَ
Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз Аллоҳ билан бирга бошқа бирон «илоҳ»га илтижо қилманг! Акс ҳолда азоблангувчи кимсалардан бўлиб қолурсиз.
Havola
26:213
214
وَأَنذِرْ عَشِيرَتَكَ ٱلْأَقْرَبِينَ
Ва яқин қариндош-уруғларингизни (Аллоҳнинг азобидан) огоҳлантиринг![6]
Izohlar
[6]Ушбу икки оятда Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарига ёлғиз Аллоҳдан ўзга бирон кимса ё нарсага сиғинмасликни ва бошлаб бу Ҳақ динга ўз қариндош-уруғларини чорлашни буюрди. Шу оятлар нозил бўлиши билан Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом қариндошларини йиғиб, уларни Охират азобидан фақат ўз иймон-амаллари билангина халос бўлишлари мумкин эканлиги ҳақида огоҳлантирадилар ва жумладан ўз қизларига қараб шундай дейдилар: «Эй Фотима, қанча сўраб-ёлвормагин, Охират кунида мен сенга асқотмайман (яъни, Охират азобидан пайғамбар қизи эканинг учун эмас, балки ўз амалинг билангина қутула олурсан), дейдилар. Бу Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг барча умматларига сабоқдир.
Havola
26:214
215
وَٱخْفِضْ جَنَاحَكَ لِمَنِ ٱتَّبَعَكَ مِنَ ٱلْمُؤْمِنِينَ
Ўзингизга эргашган мўминлар учун қанотингизни паст тутинг (яъни, уларга хушхулқ билан камтарона муомалада бўлинг)!
Havola
26:215
216
فَإِنْ عَصَوْكَ فَقُلْ إِنِّى بَرِىٓءٌۭ مِّمَّا تَعْمَلُونَ
Бас, агар улар итоатсизлик қилсалар, у ҳолда айтинг: «Албатта мен сизларнинг амалингиздан покдирман».
Havola
26:216
217
218
ٱلَّذِى يَرَىٰكَ حِينَ تَقُومُ
У сизни ўзингиз (намоз учун) тураётган вақтингизда ҳам кўриб турар.
Havola
26:218
219
وَتَقَلُّبَكَ فِى ٱلسَّـٰجِدِينَ
Сажда қилгувчилар (намоз ўқувчилар) орасида (имом бўлган ҳолингизда намоз рукнларининг биридан иккинчисига) кўчаётган (вақтингизда ҳам кўриб турар).
Havola
26:219
220
221
هَلْ أُنَبِّئُكُمْ عَلَىٰ مَن تَنَزَّلُ ٱلشَّيَـٰطِينُ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Мен сизларга жинлар кимларга тушиши ҳақида хабар берайми?
Havola
26:221
222
تَنَزَّلُ عَلَىٰ كُلِّ أَفَّاكٍ أَثِيمٍۢ
Улар барча гуноҳга ботган товламачиларга тушиб;
Havola
26:222
223
يُلْقُونَ ٱلسَّمْعَ وَأَكْثَرُهُمْ كَـٰذِبُونَ
Эшитиб олганларини уларга ташларлар. Уларнинг (жинларнинг) кўплари ёлғончилардир».
Havola
26:223
224
225
أَلَمْ تَرَ أَنَّهُمْ فِى كُلِّ وَادٍۢ يَهِيمُونَ
Уларнинг (сўз водийларидан) ҳар водийда дайдишларини (яъни, ўзларига ёқиб қолган энг тубан кимса ё нарсаларни ҳам кўкка кўтариб, ёқтирмаганларини тупроққа қоришларини) кўрмадингизми?!
Havola
26:225
226
وَأَنَّهُمْ يَقُولُونَ مَا لَا يَفْعَلُونَ
Ва ўзлари қилмайдиган нарсаларни айтишларини (кўрмадингизми?!)
Havola
26:226
227
إِلَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ وَذَكَرُوا۟ ٱللَّهَ كَثِيرًۭا وَٱنتَصَرُوا۟ مِنۢ بَعْدِ مَا ظُلِمُوا۟ ۗ وَسَيَعْلَمُ ٱلَّذِينَ ظَلَمُوٓا۟ أَىَّ مُنقَلَبٍۢ يَنقَلِبُونَ
Магар иймон келтирган ва яхши амаллар қилган ҳамда доим Аллоҳни ёдда тутган ва (илгари) мазлум бўлганларидан кейин (Ислом зафар топгач), ғолиб бўлган кишилар (яъни, шоирлар йўлдан оздиргувчи эмаслар). Золим кимсалар эса яқинида қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб қолурлар.[7]
Izohlar
[7]Бу оятлар барча замонлардаги Аллоҳдан қўрқмайдиган, устларидаги ҳокимият — сиёсат ўзгариши билан ёзаётган мавзулари, қаҳрамонлари ҳам ўзгариб кетаверадиган, ўзгаларга тўғрилик, эзгулик ҳақида лоф уриб, ўзлари нопок йўллардан юрадиган маддоҳ қаламкашлар ва ўзларининг бор илҳом-истеъдодларини маъшуқаларининг таъриф-тавсифларига сарф қиладиган назмбозлар ҳақидадир. Лекин иймонли, эзгу амаллар қиладиган ва доим Аллоҳни ёдда тутадиган шоирлар бундан мустасно эканлиги тўғрисида қуйидаги ояти каримада айтиб ўтилади. Яна бу хусусда Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломдан ҳам кўп ҳадислар ривоят қилинган. Шулардан бири мана бу ҳадисдир. Саҳобалардан бўлган бир шоир келиб Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга, Аллоҳ таоло шоирлар ҳақида айтган бу сўзлардан кейин бизларнинг ҳолимиз не кечади, деганларида ҳазрат шундай жавоб берганлар: «Мўмин киши ҳам тиғи билан, ҳам тили (яъни, қалами) билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилур. Яратган Эгамнинг номига қасамки, сизлар отадиган ўқнинг тиғи ўткирроқдир».
Havola
26:227