15-sura (114 tadan) · Makkiy

Hijr surasi

سُورَةُ الحِجۡرِ
99 oyat

Maʼnolar tarjimasi: Alaauddin Mansour, QuranEnc.com, 1.0.0-versiya. Tarjima Qurʼon maʼnolarini yetkazadi. Qurʼonning oʻzi esa arabcha matndir.

بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1
الٓر ۚ تِلْكَ ءَايَـٰتُ ٱلْكِتَـٰبِ وَقُرْءَانٍۢ مُّبِينٍۢ
Алиф, Лом, Ро. Ушбу (оятлар) Китобнинг — очиқ Қуръоннинг оятларидир.
Havola 15:1
2
رُّبَمَا يَوَدُّ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ لَوْ كَانُوا۟ مُسْلِمِينَ
Ҳали (Қиёмат Куни) кофир бўлган кимсалар мусулмон бўлишни истаб қолурлар.
Havola 15:2
3
ذَرْهُمْ يَأْكُلُوا۟ وَيَتَمَتَّعُوا۟ وَيُلْهِهِمُ ٱلْأَمَلُ ۖ فَسَوْفَ يَعْلَمُونَ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), уларни қўяверинг, еб-ичиб, фойдаланиб қолсинлар, орзу-ҳавасларига машғул бўлаверсинлар. Бас, яқинда (бу қилмишларининг оқибати нима бўлишини) билиб олурлар.
Havola 15:3
4
وَمَآ أَهْلَكْنَا مِن قَرْيَةٍ إِلَّا وَلَهَا كِتَابٌۭ مَّعْلُومٌۭ
Биз бирон шаҳарни (яъни, унинг аҳолисини) ҳалок қилган эмасмиз, магар унинг учун аниқ муддат бўлгандир (яъни, ўша муддати — ажали битгандан сўнггина ҳалок қилганмиз.
Havola 15:4
5
مَّا تَسْبِقُ مِنْ أُمَّةٍ أَجَلَهَا وَمَا يَسْتَـْٔخِرُونَ
Бирон авлод ўз ажалидан илгари кета олмайди. Шунингдек, (ундан) ортда ҳам қола олмайди.
Havola 15:5
6
وَقَالُوا۟ يَـٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِى نُزِّلَ عَلَيْهِ ٱلذِّكْرُ إِنَّكَ لَمَجْنُونٌۭ
Улар (яъни, Макка кофирлари Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломни масхара қилишиб): «Эй (ўзига) эслатма — Куръон нозил килинган (деб даъво қилаётган) киши, дарҳақиқат, сен мажнунсан.
Havola 15:6
7
لَّوْ مَا تَأْتِينَا بِٱلْمَلَـٰٓئِكَةِ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّـٰدِقِينَ
Агар («Мен Аллоҳнинг пайғамбариман», деган даъвоингда) ростгўйлардан бўлсанг, бизга (сўзларингни тасдиқлайдиган) фаришталарни келтиргин-чи», дедилар.
Havola 15:7
8
مَا نُنَزِّلُ ٱلْمَلَـٰٓئِكَةَ إِلَّا بِٱلْحَقِّ وَمَا كَانُوٓا۟ إِذًۭا مُّنظَرِينَ
Биз эса фаришталарни фақатгина (кофирлар зиммасига) ҳақ (бўлган азоб) билан туширурмиз ва бу ҳолда уларга (кофирларга) қараб турилмас (яъни, улар дарҳол ҳалоқ қилинурлар).
Havola 15:8
9
إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا ٱلذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُۥ لَحَـٰفِظُونَ
Албатта, бу эслатмани (яъни, Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва шубҳасиз, Ўзимиз уни сақлагувчимиз.[1]
Izohlar[1]Ушбу ояти карима асрлар оша Қуръоннинг илоҳий Китоб эканини қайта-қайта исботлаб келмоқда. Узоқ ўтмишни қўйиб турайлик, мана шу бизнинг асримизнинг ўзида бу азиз китобни йўқ қилиш учун қанчадан-қанча хуружлар бўлмади. Уни ўтга ёқдилар, дарёларга оқиздилар, қабрларга кўмдилар. Бугина эмас! Яна Қуръонни ёд олган ёки ҳаётини шу илоҳий китобга амал қилиб ўтказмоқни истаган миллионлаб улуғ зотларни қириб йўқотиб юбордилар. Кейин-чи? Кейин бошқа миллионлар қўлларида, тилларида ва дилларида бирор ҳарфи ҳам заҳаланмаган шу азиз китоб билан пайдо бўлдилар! «Шубҳасиз, Ўзимиз уни сақлагувчимиз», деган илоҳий сўзлар ўз тасдиғини топди. Ислом таълимотига кўра Қуръон илоҳий китобларнинг сўнггисидир. Бинобарин, мана шу оятда уни то Қиёмат йўқотмай, бузмай сақлашни Аллоҳ таоло Ўз зиммасига олгандир. Шу боис, бошқа — илгариги умматларга нозил қилинган илоҳий китобларга ўзгаришлар киритилиб, бузилгани ҳолда (масалан, Инжилнинг етмишдан ортиқ таржималари бор, лекин асл нусхаси ҳеч қаерда мавжуд эмас). Қуръон мана, ўн тўрт асрдан буён Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга қандай нозил қилинган бўлса, (йўқ қилишга уринишлар, бало-офатлардан асралиб) худди ўшандай сақланиб келмоқда.
Havola 15:9
10
وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا مِن قَبْلِكَ فِى شِيَعِ ٱلْأَوَّلِينَ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), аниқки, Биз сиздан илгари ўтган, аввалги (турли-туман) тоифаларга ҳам (пайғамбарлар) юборганмиз.
Havola 15:10
11
وَمَا يَأْتِيهِم مِّن رَّسُولٍ إِلَّا كَانُوا۟ بِهِۦ يَسْتَهْزِءُونَ
Улар ҳам ўзларига келган ҳар бир пайғамбарни масхара қилиб кулган эдилар.
Havola 15:11
12
كَذَٰلِكَ نَسْلُكُهُۥ فِى قُلُوبِ ٱلْمُجْرِمِينَ
Шунингдек, уни (яъни, пайғамбарлар устидан кулиш иллатини) барча жиноятчи — осийларнинг дилларига солиб қўюрмиз.
Havola 15:12
13
لَا يُؤْمِنُونَ بِهِۦ ۖ وَقَدْ خَلَتْ سُنَّةُ ٱلْأَوَّلِينَ
Улар унга (Қуръонга) иймон келтирмайдилар. Ҳолбуки, аввалгиларнинг суннатлари — ибратлари ўтгандир (яъни, аввалги кофирлик билан ўтган кимсаларнинг оқибатлари нима бўлгани маълумдир).
Havola 15:13
14
وَلَوْ فَتَحْنَا عَلَيْهِم بَابًۭا مِّنَ ٱلسَّمَآءِ فَظَلُّوا۟ فِيهِ يَعْرُجُونَ
Агар Биз уларга осмондан бир дарвоза очиб қўйсаг-у, ундан (осмонга) кўтарила бошласалар ҳам,[2]
Izohlar[2]Бу оятларда уқтирилиишча, кўнгил кўзи кўр кимсалар уларга самонинг сиру синоатларини, ундаги малоикаларни кўриш насиб этганида ҳам, барибир, Яратганга иймон келтириш ўрнига: «Бизларнинг кўзимизни боғлаб қўйишди, ўзимизни сеҳрлаб қўйишди», дейишдан нарига ўтмас эканлар.
Havola 15:14
15
لَقَالُوٓا۟ إِنَّمَا سُكِّرَتْ أَبْصَـٰرُنَا بَلْ نَحْنُ قَوْمٌۭ مَّسْحُورُونَ
албатта улар: «Шак-шубҳасиз, бизларнинг кўзларимиз боғланиб қолди, балки бизлар сеҳрланиб қолган кишилардирмиз», деган бўлур эдилар.
Havola 15:15
16
وَلَقَدْ جَعَلْنَا فِى ٱلسَّمَآءِ بُرُوجًۭا وَزَيَّنَّـٰهَا لِلنَّـٰظِرِينَ
Маълумки, Биз осмонда буржлар яратдик ва кузатувчилар учун уни (юлдузлар билан) безаб қўйдик.
Havola 15:16
17
وَحَفِظْنَـٰهَا مِن كُلِّ شَيْطَـٰنٍۢ رَّجِيمٍ
Ва уни (осмонни) барча малъун-шайтон (жинлар)дан муҳофаза қилдик.
Havola 15:17
18
إِلَّا مَنِ ٱسْتَرَقَ ٱلسَّمْعَ فَأَتْبَعَهُۥ شِهَابٌۭ مُّبِينٌۭ
Магар (у жинлардан) биронтаси (осмондаги малоикаларнинг бирон сўзини) ўғринча эшитиб олса, бас, уни очиқ (учар) юлдуз қувиб етар (яъни, ҳалок этар).[3]
Izohlar[3]Диний таълимотга кўра, замин инсонларнинг макони, осмон эса малоикаларнинг ошёнидир. Бу фаришталар «Аллоҳнинг аскарлари» саналиб, Аллоҳ таоло Ўзининг Ердаги бандалари хусусидаги барча ҳукм-фармонларини адо қилишни ана ўша фаришталар зиммасига юклагандир. Энди оламда учинчи бир тоифа — жинлар тоифаси ҳам борки, улардан айримлари осмондаги фаришталарнинг ўзаро гап-сўзларини ўғринча эшитиб олишиб, Ердаги фолбинларга етказмоқчи бўладилар. Мазкур оятларда уқтирилишича, осмондаги учар юлдузлар ана ўшандай шайтон-жинларга отилган ўқлардир.
Havola 15:18
19
وَٱلْأَرْضَ مَدَدْنَـٰهَا وَأَلْقَيْنَا فِيهَا رَوَٰسِىَ وَأَنۢبَتْنَا فِيهَا مِن كُلِّ شَىْءٍۢ مَّوْزُونٍۢ
Ерни эса ёйиқ — кенг қилдик ва унда тоғларни ўрнатиб қўйдик ҳамда унда (ҳар ернинг ўзига) мосланган турли-туман нарсаларни (ўсимлик, меваларни) ундириб-ўстирдик.
Havola 15:19
20
وَجَعَلْنَا لَكُمْ فِيهَا مَعَـٰيِشَ وَمَن لَّسْتُمْ لَهُۥ بِرَٰزِقِينَ
Ва унда (яъни, Ерда) сизлар учун ҳам сизлар ризқлантира олмайдиган (балки фақат Биз ризқ берадиган сизларнинг қўл остингиздаги) кишилар учун ҳам тирикчилик — ризқу насибаларни яратиб қўйдик.
Havola 15:20
21
وَإِن مِّن شَىْءٍ إِلَّا عِندَنَا خَزَآئِنُهُۥ وَمَا نُنَزِّلُهُۥٓ إِلَّا بِقَدَرٍۢ مَّعْلُومٍۢ
(Сизларнинг ризқу рўзингиз бўлмиш) ҳар бир нарсанинг хазиналари — манбалари Бизнинг даргоҳимиздадир. Биз у нарсаларни аниқ ўлчов билан (сизларга) туширурмиз.
Havola 15:21
22
وَأَرْسَلْنَا ٱلرِّيَـٰحَ لَوَٰقِحَ فَأَنزَلْنَا مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءًۭ فَأَسْقَيْنَـٰكُمُوهُ وَمَآ أَنتُمْ لَهُۥ بِخَـٰزِنِينَ
Биз шамолларни (булутларга) ҳомиладор бўлган ҳолларида юбордик, осмондан сув (ёмғир) ёғдириб, сизларни у билан суғордик. Сизлар уни тўплаб олгувчи эмассиз (балки Биз дарё ва кўллар яратиб, у сувни сизлар учун тўплаб берурмиз).
Havola 15:22
23
وَإِنَّا لَنَحْنُ نُحْىِۦ وَنُمِيتُ وَنَحْنُ ٱلْوَٰرِثُونَ
Албатта, Биз ўзимиз (барча жонзотга) ҳаёт берурмиз ва ўлим берурмиз. Биз ворисдирмиз (яъни, барча ўтгандан кейин ёлғиз Ўзимиз қолурмиз).
Havola 15:23
24
وَلَقَدْ عَلِمْنَا ٱلْمُسْتَقْدِمِينَ مِنكُمْ وَلَقَدْ عَلِمْنَا ٱلْمُسْتَـْٔخِرِينَ
Аниқки, Биз сизлардан илгари ўтган (барча) зотларни билдик. Аниқки, Биз кейин келгувчи зотларни ҳам билдик.
Havola 15:24
25
وَإِنَّ رَبَّكَ هُوَ يَحْشُرُهُمْ ۚ إِنَّهُۥ حَكِيمٌ عَلِيمٌۭ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), албатта Парвардигорингизнинг Ўзи (Қиёмат Куни) уларни (яъни, аввалу охир ўтган инсонларни) тўплар. Албатта, У ҳикмат ва билим Соҳибидир.
Havola 15:25
26
وَلَقَدْ خَلَقْنَا ٱلْإِنسَـٰنَ مِن صَلْصَـٰلٍۢ مِّنْ حَمَإٍۢ مَّسْنُونٍۢ
Маълумки, Биз инсонни (Одамнинг асли) қора ботқоқдан (бўлиб одам сурати берилгач), қуритилган лойдан яратганмиз.[4]
Izohlar[4]Дарвоқеъ, ҳозирги илм-фан инсон баданида Ер таркибида бўлган барча жисмлар мавжуд эканини исботлаган.
Havola 15:26
27
وَٱلْجَآنَّ خَلَقْنَـٰهُ مِن قَبْلُ مِن نَّارِ ٱلسَّمُومِ
Жинни (яъни, Иблисни) эса (Одамдан) илгари оташ-оловдан яратган эдик.
Havola 15:27
28
وَإِذْ قَالَ رَبُّكَ لِلْمَلَـٰٓئِكَةِ إِنِّى خَـٰلِقٌۢ بَشَرًۭا مِّن صَلْصَـٰلٍۢ مِّنْ حَمَإٍۢ مَّسْنُونٍۢ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), эсланг, Парвардигорингиз фаришталарга: «Албатта, Мен (асли) қора ботқоқдан бўлиб (одам сурати берилгач) қуритилган лойдан инсон Яратгувчиман.
Havola 15:28
29
فَإِذَا سَوَّيْتُهُۥ وَنَفَخْتُ فِيهِ مِن رُّوحِى فَقَعُوا۟ لَهُۥ سَـٰجِدِينَ
Бас, қачон уни тиклаб, ичига Ўз (даргоҳимдаги) жондан киритганимда, сизлар унга сажда қилган ҳолингизда йиқилингиз!», деганида;
Havola 15:29
30
فَسَجَدَ ٱلْمَلَـٰٓئِكَةُ كُلُّهُمْ أَجْمَعُونَ
Барча-барча фаришталар унга (яъни, Одамга) сажда килдилар.
Havola 15:30
31
إِلَّآ إِبْلِيسَ أَبَىٰٓ أَن يَكُونَ مَعَ ٱلسَّـٰجِدِينَ
Магар иблис сажда қилувчилар билан бирга бўлишдан бош тортди.
Havola 15:31
32
قَالَ يَـٰٓإِبْلِيسُ مَا لَكَ أَلَّا تَكُونَ مَعَ ٱلسَّـٰجِدِينَ
(Шунда Аллоҳ) деди: «Эй Иблис, нечун сен сажда қилгувчилар билан бирга эмассан?»
Havola 15:32
33
قَالَ لَمْ أَكُن لِّأَسْجُدَ لِبَشَرٍ خَلَقْتَهُۥ مِن صَلْصَـٰلٍۢ مِّنْ حَمَإٍۢ مَّسْنُونٍۢ
У айтди: «Мен (асли) қора ботқоқдан бўлиб, (одам сурати берилгач) қуритилган лойдан Сен яратган Одамга сажда қилгувчи эмасман».
Havola 15:33
34
قَالَ فَٱخْرُجْ مِنْهَا فَإِنَّكَ رَجِيمٌۭ
(Аллоҳ) деди: «Бас, ундан (яъни, жаннатдан) чиқ! Энди сен, шак-шубҳасиз, (Менинг даргоҳимдан) қувилган — малъунсан.
Havola 15:34
35
وَإِنَّ عَلَيْكَ ٱللَّعْنَةَ إِلَىٰ يَوْمِ ٱلدِّينِ
Ва албатта, то жазо (Қиёмат) кунигача сенга (барчанинг) лаънати бўлур».
Havola 15:35
36
قَالَ رَبِّ فَأَنظِرْنِىٓ إِلَىٰ يَوْمِ يُبْعَثُونَ
(Иблис илтижо қилиб) деди: «Парвардигорим, у ҳолда менга улар қайта тириладиган кунгача (ўлмасдан яшаш учун) муҳлат бергин».
Havola 15:36
37
قَالَ فَإِنَّكَ مِنَ ٱلْمُنظَرِينَ
(Аллоҳ) деди: «Бас, сен муҳлат берилганлардансан.
Havola 15:37
38
إِلَىٰ يَوْمِ ٱلْوَقْتِ ٱلْمَعْلُومِ
Маълум вақтда (етиб келадиган) Кунгача (Қиёматгача) (муҳлат берилганлардансан)».
Havola 15:38
39
قَالَ رَبِّ بِمَآ أَغْوَيْتَنِى لَأُزَيِّنَنَّ لَهُمْ فِى ٱلْأَرْضِ وَلَأُغْوِيَنَّهُمْ أَجْمَعِينَ
(Иблис) айтди: «Парвардигорим, қасамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли албатта, уларга (Одам болаларига) Ердаги (барча гуноҳ ишларни) чиройли кўрсатиб қўюрман ва албатта, уларнинг ҳаммаларини йўлдан оздирурман.
Havola 15:39
40
إِلَّا عِبَادَكَ مِنْهُمُ ٱلْمُخْلَصِينَ
Магар уларнинг орасидаги покиза бандаларинггина (Ҳақ Йўлдан озмай қолурлар)».
Havola 15:40
41
قَالَ هَـٰذَا صِرَٰطٌ عَلَىَّ مُسْتَقِيمٌ
(Аллоҳ) деди: «Менинг зиммамдаги Тўғри Йўл будир:
Havola 15:41
42
إِنَّ عِبَادِى لَيْسَ لَكَ عَلَيْهِمْ سُلْطَـٰنٌ إِلَّا مَنِ ٱتَّبَعَكَ مِنَ ٱلْغَاوِينَ
Аниқки, Менинг бандаларим устида сен учун ҳеч қандай салтанат — ҳукмронлик йўқдир, магар сенга эргашган гумроҳ кимсаларнигина (бу Тўғри Йўлдан оздира олурсан)».
Havola 15:42
43
وَإِنَّ جَهَنَّمَ لَمَوْعِدُهُمْ أَجْمَعِينَ
У кимсаларнинг барчалари учун ваъда қилинган жой, шак-шубҳасиз, жаҳаннамдир.
Havola 15:43
44
لَهَا سَبْعَةُ أَبْوَٰبٍۢ لِّكُلِّ بَابٍۢ مِّنْهُمْ جُزْءٌۭ مَّقْسُومٌ
Унинг етти дарвозаси бўлиб, ҳар бир дарвозадан уларнинг бир тўдаси кирур.
Havola 15:44
45
إِنَّ ٱلْمُتَّقِينَ فِى جَنَّـٰتٍۢ وَعُيُونٍ
Тақводор — парҳезкор зотлар эса, албатта, боғлар ва чашмалар устидадирлар.
Havola 15:45
46
ٱدْخُلُوهَا بِسَلَـٰمٍ ءَامِنِينَ
(У зотларга: «Жаннатлар)га тинчлик билан соғ-омон киринглар», (дейилур).
Havola 15:46
47
وَنَزَعْنَا مَا فِى صُدُورِهِم مِّنْ غِلٍّ إِخْوَٰنًا عَلَىٰ سُرُرٍۢ مُّتَقَـٰبِلِينَ
Биз (жаннатлардаги) сўриларда дўст-биродар бўлиб, бир-бирларига рўбарў ўтирган зотларнинг дилларидаги ҳар қандай гина-кудуратларни чиқариб ташладик.
Havola 15:47
48
لَا يَمَسُّهُمْ فِيهَا نَصَبٌۭ وَمَا هُم مِّنْهَا بِمُخْرَجِينَ
У жойда уларга бирон чарчоқ етмас ва улар у жойдан чиқарилгувчи ҳам эмаслар!
Havola 15:48
49
۞ نَبِّئْ عِبَادِىٓ أَنِّىٓ أَنَا ٱلْغَفُورُ ٱلرَّحِيمُ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), бандаларимга ёлғиз Менинг Ўзимгина мағфиратли, меҳрибон эканлигимни;
Havola 15:49
50
وَأَنَّ عَذَابِى هُوَ ٱلْعَذَابُ ٱلْأَلِيمُ
Ва Менинг азобим энг аламли азоб эканлигини хабар қилинг!
Havola 15:50
51
وَنَبِّئْهُمْ عَن ضَيْفِ إِبْرَٰهِيمَ
Яна уларга Иброҳимнинг меҳмонлари ҳақида хабар беринг!
Havola 15:51
52
إِذْ دَخَلُوا۟ عَلَيْهِ فَقَالُوا۟ سَلَـٰمًۭا قَالَ إِنَّا مِنكُمْ وَجِلُونَ
Ўшанда улар (Иброҳимнинг) ҳузурига кириб: «Салом», деганларида, (Иброҳим алик олиб, уларга бир семиз бузоқни пишириб келтирди. Лекин меҳмонлар таомга қўл чўзишмагач), у: «Биз сизлардан қўрқмоқдамиз (Кимсизлар ўзи)?», деди.
Havola 15:52
53
قَالُوا۟ لَا تَوْجَلْ إِنَّا نُبَشِّرُكَ بِغُلَـٰمٍ عَلِيمٍۢ
Улар дедилар: «Қўрқмагин (биз Аллоҳ юборган элчи — фаришталармиз). Биз сенга бир билимдон ўғил (яъни, Исҳоқ) хушхабарини етказурмиз».
Havola 15:53
54
قَالَ أَبَشَّرْتُمُونِى عَلَىٰٓ أَن مَّسَّنِىَ ٱلْكِبَرُ فَبِمَ تُبَشِّرُونَ
У деди: «Менга кексалик етган пайтида (фарзанд кўришим ҳақида) хушхабар келтирдингизми? Энди менга (бу ёшимда) ниманинг ҳам хушхабарини етказар эдингизлар?»
Havola 15:54
55
قَالُوا۟ بَشَّرْنَـٰكَ بِٱلْحَقِّ فَلَا تَكُن مِّنَ ٱلْقَـٰنِطِينَ
Улар айтдилар: «Биз сенга ростдан ҳам (фарзанд кўришинг) хушхабарини келтирдик. Бас, сен ноумид кимсалардан бўлмагин!»
Havola 15:55
56
قَالَ وَمَن يَقْنَطُ مِن رَّحْمَةِ رَبِّهِۦٓ إِلَّا ٱلضَّآلُّونَ
У деди: «Парвардигорининг фазлу раҳматидан фақат гумроҳ кимсаларгина ноумид бўлурлар».
Havola 15:56
57
قَالَ فَمَا خَطْبُكُمْ أَيُّهَا ٱلْمُرْسَلُونَ
(Сўнгра, уларга қараб яна) деди: «Эй элчилар, нима юмуш билан келдингиз?»
Havola 15:57
58
قَالُوٓا۟ إِنَّآ أُرْسِلْنَآ إِلَىٰ قَوْمٍۢ مُّجْرِمِينَ
Улар дедилар: «Бизлар бир жиноятчи қавмга (яъни, Лут қавмига уларни ҳалок қилиш учун юборилганмиз.
Havola 15:58
59
إِلَّآ ءَالَ لُوطٍ إِنَّا لَمُنَجُّوهُمْ أَجْمَعِينَ
Лекин биз Лутнинг оиласини тўла-тўкис қутқаргувчидирмиз.
Havola 15:59
60
إِلَّا ٱمْرَأَتَهُۥ قَدَّرْنَآ ۙ إِنَّهَا لَمِنَ ٱلْغَـٰبِرِينَ
Фақат унинг хотинига (нажот йўқдир)». (Чунки) Биз (яъни, Аллоҳ) унинг (азоб-уқубатда) қолгувчилардан бўлишини тақдир қилиб қўйганмиз.
Havola 15:60
61
فَلَمَّا جَآءَ ءَالَ لُوطٍ ٱلْمُرْسَلُونَ
Энди қачонки Лут оиласига элчиларимиз келгач,
Havola 15:61
62
قَالَ إِنَّكُمْ قَوْمٌۭ مُّنكَرُونَ
У (Лут) деди: «Аниқки, сизлар нотаниш қавмсиз».
Havola 15:62
63
قَالُوا۟ بَلْ جِئْنَـٰكَ بِمَا كَانُوا۟ فِيهِ يَمْتَرُونَ
Улар дедилар: «Йўқ, (биз Аллоҳнинг элчи — фаришталаримиз). Биз сенга улар (яъни, қавминг) шак-шубҳа қилаётган нарсани (яъни, Аллоҳнинг азобини) келтирдик.
Havola 15:63
64
وَأَتَيْنَـٰكَ بِٱلْحَقِّ وَإِنَّا لَصَـٰدِقُونَ
Биз сенга ҳақ (азоб хабари)ни келтирдик. Биз, шак-шубҳасиз, ростгўйдирмиз.
Havola 15:64
65
فَأَسْرِ بِأَهْلِكَ بِقِطْعٍۢ مِّنَ ٱلَّيْلِ وَٱتَّبِعْ أَدْبَـٰرَهُمْ وَلَا يَلْتَفِتْ مِنكُمْ أَحَدٌۭ وَٱمْضُوا۟ حَيْثُ تُؤْمَرُونَ
Энди сен кечанинг бир қисми (ўтгач), аҳли оиланг билан йўлга туш ва ўзинг уларнинг ортида кетгин. Сизлардан бирон киши атрофга алангламасин ва сизларга буюрилган тарафга қараб кетаверинглар».
Havola 15:65
66
وَقَضَيْنَآ إِلَيْهِ ذَٰلِكَ ٱلْأَمْرَ أَنَّ دَابِرَ هَـٰٓؤُلَآءِ مَقْطُوعٌۭ مُّصْبِحِينَ
Биз унга (яъни, Лутга) тонг пайтида ана у (кофир қавм)нинг думи қирқилиши — ҳалок бўлиши ҳақидаги мана шу фармонни ваҳий қилдик.
Havola 15:66
67
وَجَآءَ أَهْلُ ٱلْمَدِينَةِ يَسْتَبْشِرُونَ
(Лутнинг уйига чиройли йигитлар келгани ҳақидаги хабарни эшитиб) шаҳар аҳолиси шод-хуррам бўлган ҳолларида келдилар. (Чунки улар баччабозлик иллатига мубтало бўлган эдилар).
Havola 15:67
68
قَالَ إِنَّ هَـٰٓؤُلَآءِ ضَيْفِى فَلَا تَفْضَحُونِ
(Шунда Лут) деди: «Ахир бу (йигитлар) менинг меҳмонларим-ку. Мени шарманда қилманглар.
Havola 15:68
69
وَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ وَلَا تُخْزُونِ
Аллоҳдан қўрқинглар! Мени расво қилманглар!»
Havola 15:69
70
قَالُوٓا۟ أَوَلَمْ نَنْهَكَ عَنِ ٱلْعَـٰلَمِينَ
Улар айтдилар: «Биз сени барча олам (одамларини ҳимоя қилиш)дан қайтармаганмидик?!»[5]
Izohlar[5]Ривоят қилишларича, Лут алайҳиссалом доимо қишлоқларига келган мусофирларни уларга зўрлик қилмоқчи бўлган кофирларнинг ахлоқсиз хатти-ҳаракатларидан ҳимоя қилур эканлар. Шунда у кофирлар Лутга: «Агар яна бегонларни биздан ҳимоя қилсанг, сени қишлоғимиздан қувиб чиқарамиз», деб дўқ урган эканлар.
Havola 15:70
71
قَالَ هَـٰٓؤُلَآءِ بَنَاتِىٓ إِن كُنتُمْ فَـٰعِلِينَ
У (Лут) деди: «Агар (шу ишни) қилгувчи бўлсангизлар, ана (қишлоғимиздаги) қизларим (туришибди, ўша қизларни никоҳларингизга олаверинглар)».
Havola 15:71
72
لَعَمْرُكَ إِنَّهُمْ لَفِى سَكْرَتِهِمْ يَعْمَهُونَ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), ҳаётингизга қасамки, улар ўз мастликларида тентираб юрган ҳолларида,
Havola 15:72
73
فَأَخَذَتْهُمُ ٱلصَّيْحَةُ مُشْرِقِينَ
(тўсатдан) тонг пайтида уларни даҳшатли қичқириқ тутди.
Havola 15:73
74
فَجَعَلْنَا عَـٰلِيَهَا سَافِلَهَا وَأَمْطَرْنَا عَلَيْهِمْ حِجَارَةًۭ مِّن سِجِّيلٍ
Биз у шаҳарни остин-устун қилиб юбордик ва уларнинг устига сополдан бўлган тош ёғдирдик.
Havola 15:74
75
إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَـٰتٍۢ لِّلْمُتَوَسِّمِينَ
Албатта, бу (ҳодиса)да фаросатли кишилар учун оят-ибратлар бордир.
Havola 15:75
76
وَإِنَّهَا لَبِسَبِيلٍۢ مُّقِيمٍ
Дарвоқеъ, у (шаҳар) доимий йўл устидадир (яъни, унинг нима сабабдан Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлиб вайрон қилингани ҳақида тафаккур қилмайдиларми?!)
Havola 15:76
77
إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَةًۭ لِّلْمُؤْمِنِينَ
Албатта, бунда мўминлар учун оят-ибрат бордир.
Havola 15:77
78
وَإِن كَانَ أَصْحَـٰبُ ٱلْأَيْكَةِ لَظَـٰلِمِينَ
Шубҳасиз, дарахтзор эгалари (яъни, Шуъайб пайғамбарнинг қавми золим (кофир) бўлганлари аниқдир.
Havola 15:78
79
فَٱنتَقَمْنَا مِنْهُمْ وَإِنَّهُمَا لَبِإِمَامٍۢ مُّبِينٍۢ
Бас, Биз улардан интиқом олдик. Дарвоқеъ, уларнинг (яъни, Лут қавмининг шаҳри ва Шуъайб қавмининг шаҳри) иккиси ҳам очиқ йўл устидадир. (Яъни, уларни кўриб ибрат олмайсизларми?)
Havola 15:79
80
وَلَقَدْ كَذَّبَ أَصْحَـٰبُ ٱلْحِجْرِ ٱلْمُرْسَلِينَ
Аниқки, Ҳижр (водий) эгалари (Самуд оиласи) ҳам пайғамбарларни (яъни, Солиҳ алайҳиссаломни) ёлғончи қилгандирлар.
Havola 15:80
81
وَءَاتَيْنَـٰهُمْ ءَايَـٰتِنَا فَكَانُوا۟ عَنْهَا مُعْرِضِينَ
Биз уларга Ўз оят-мўъжизаларимизни ато этган эдик, улар бу оятлардан юз ўгирувчи бўлдилар.
Havola 15:81
82
وَكَانُوا۟ يَنْحِتُونَ مِنَ ٱلْجِبَالِ بُيُوتًا ءَامِنِينَ
(Шундан сўнг) улар тинч-омонликда (гўё ҳеч қачон ўлмайдигандек) тоғларидан уйлар йўниб юрганларида,
Havola 15:82
83
فَأَخَذَتْهُمُ ٱلصَّيْحَةُ مُصْبِحِينَ
уларни тонг чоғида даҳшатли қичқириқ тутди.
Havola 15:83
84
فَمَآ أَغْنَىٰ عَنْهُم مَّا كَانُوا۟ يَكْسِبُونَ
Сўнгра уларга қилган нарсалари (яъни, тош қалъалари) бирон фойда бермади.
Havola 15:84
85
وَمَا خَلَقْنَا ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَآ إِلَّا بِٱلْحَقِّ ۗ وَإِنَّ ٱلسَّاعَةَ لَـَٔاتِيَةٌۭ ۖ فَٱصْفَحِ ٱلصَّفْحَ ٱلْجَمِيلَ
Биз осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги нарсаларни фақат Ҳақ (қонун-қоида) билан яратдик. Соат — Қиёмат ҳам, шак-шубҳасиз, келгувчидир. Бас (шундай экан, эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, сиз жоҳил — кимсаларнинг етказаётган озор-азиятларига сабр-тоқат қилинг ва улардан) чиройли юз ўгириш билан юз ўгиринг![6]
Izohlar[6]Бу оятни шундай тушунмоқ лозимдир. Бу оламдаги бирон нарса тасодифий эмас, балки Еру осмондаги ҳар бир зарра етук ҳикмат ва аниқ ўлчов билан яратилгандир ва ҳамма мавжудот бир-бири билан узвий боғлиқдир. Қилинадиган яхши-ёмон амаллар ҳам аниқ қонун-қоида асосида ўз мукофот ва жазосини олур. Бу дунё ҳаёти аввалидан охиригача биргина соатдир. Шу соат битгач, Қиёмат бошланур ва ўша соатнинг ҳар бир дақиқа, сониясида қилинган иш — амаллар ҳисоб-китоб қилинур. Бас, шундай бўлгач, жоҳиллардаи юз ўгириб, бу қисқа умрнинг ҳар бир сониясини дунёда ҳам, Охиратда ҳам фойда берадиган амалларни қилишга сарфламоқ лозимдир.
Havola 15:85
86
إِنَّ رَبَّكَ هُوَ ٱلْخَلَّـٰقُ ٱلْعَلِيمُ
Албатта, Парвардигорингизнинг Ўзигина яратгувчи, билгувчидир.
Havola 15:86
87
وَلَقَدْ ءَاتَيْنَـٰكَ سَبْعًۭا مِّنَ ٱلْمَثَانِى وَٱلْقُرْءَانَ ٱلْعَظِيمَ
Дарҳақиқат, Биз сизга етти такрорланувчини (яъни, етти оятдан иборат бўлган, ҳар бир ракаат намозда такрорланадиган «Фотиҳа» сурасини) ва Улуғ Қуръонни ато этдик.
Havola 15:87
88
لَا تَمُدَّنَّ عَيْنَيْكَ إِلَىٰ مَا مَتَّعْنَا بِهِۦٓ أَزْوَٰجًۭا مِّنْهُمْ وَلَا تَحْزَنْ عَلَيْهِمْ وَٱخْفِضْ جَنَاحَكَ لِلْمُؤْمِنِينَ
Сиз кўзларингизни Биз у (кофирлардан айрим) тоифаларни баҳраманд қилган нарсаларга (яъни, уларнинг молу давлат, шаъну шавкатларига) тикманг! Уларнинг (иймонсизликлари) устида ғамгин ҳам бўлманг! Мўминлар учун қанотингизни паст тутинг (яъни, мудом камтар-тавозуъли бўлинг!)
Havola 15:88
89
وَقُلْ إِنِّىٓ أَنَا ٱلنَّذِيرُ ٱلْمُبِينُ
Ва (иймонсиз кимсаларга айтинг: «Албатта мен (сизларга Аллоҳнинг азоби тушишидан) очиқ-ошкор огоҳлантиргувчиман».
Havola 15:89
90
كَمَآ أَنزَلْنَا عَلَى ٱلْمُقْتَسِمِينَ
Худди тақсимловчиларга (яъни, Қуръоннинг айрим оятлари ўзларининг истак-хоҳишларига тўғри келиб қолса, унга иймон келтириб, айрим оятларини эса ҳавои хоҳишларига тўғри келмагани учун инкор этадиган яҳудий ва насронийларга илгари Таврот ва Инжил китобларини) нозил қилганимиз каби (сизга ҳам ушбу Қуръонни нозил қилдик).
Havola 15:90
91
ٱلَّذِينَ جَعَلُوا۟ ٱلْقُرْءَانَ عِضِينَ
Қуръонни бўлак-бўлак қилиб олганларга (китобларни нозил қилганимиз каби сизга ҳам ушбу Қуръонни нозил қилдик).
Havola 15:91
92
فَوَرَبِّكَ لَنَسْـَٔلَنَّهُمْ أَجْمَعِينَ
Парвардигорингиз номига қасамки, албатта уларнинг барчасидан сўраймиз.
Havola 15:92
93
عَمَّا كَانُوا۟ يَعْمَلُونَ
Қилиб ўтган иш — амаллари ҳақида (сўраймиз).
Havola 15:93
94
فَٱصْدَعْ بِمَا تُؤْمَرُ وَأَعْرِضْ عَنِ ٱلْمُشْرِكِينَ
Бас, сиз ўзингизга буюрилган ишни (яъни, Ҳак динга даъват қилишни) юзага чиқаринг ва мушриклардан юз ўгиринг!
Havola 15:94
95
إِنَّا كَفَيْنَـٰكَ ٱلْمُسْتَهْزِءِينَ
Албатта, Биз Ўзимиз сизни масхара қилгувчиларни (яъни, уларни ҳалок этиш учун) кифоя қилурмиз.
Havola 15:95
96
ٱلَّذِينَ يَجْعَلُونَ مَعَ ٱللَّهِ إِلَـٰهًا ءَاخَرَ ۚ فَسَوْفَ يَعْلَمُونَ
Улар Аллоҳга яна бошқа «илоҳ»ларни (шерик) қилурлар. Бас, яқинда (Қиёмат Кунида бу қилмишларининг оқибатини) билиб олурлар.
Havola 15:96
97
وَلَقَدْ نَعْلَمُ أَنَّكَ يَضِيقُ صَدْرُكَ بِمَا يَقُولُونَ
Шак-шубҳасиз, Биз улар (сизни масхара қилиб) айтаётган сўзлардан дилингиз сиқилишини билурмиз.
Havola 15:97
98
فَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ وَكُن مِّنَ ٱلسَّـٰجِدِينَ
Бас, сиз Парвардигорингизга ҳамд айтиш билан (У зотни «шерик»лардан) покланг ва сажда қилгувчилардан бўлинг (шунда Аллоҳ дилингиздаги ғам-аламни кетказур!)
Havola 15:98
99
وَٱعْبُدْ رَبَّكَ حَتَّىٰ يَأْتِيَكَ ٱلْيَقِينُ
(Шунингдек), то сизга аниқ нарса (яъни, ўлим соати) келгунича Парвардигорингизга ибодат қилинг!
Havola 15:99

Niyat ilovasida har kuni oʻqing va tinglang: namoz vaqtlari, qibla va qolgan joyingiz saqlanadi.

Niyatni bepul oling