23-sura (114 tadan) · Makkiy
Muʼminun surasi (Moʻminlar)
سُورَةُ المُؤۡمِنُونَ
Maʼnolar tarjimasi: Alaauddin Mansour, QuranEnc.com, 1.0.0-versiya. Tarjima Qurʼon maʼnolarini yetkazadi. Qurʼonning oʻzi esa arabcha matndir.
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1
2
ٱلَّذِينَ هُمْ فِى صَلَاتِهِمْ خَـٰشِعُونَ
Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир.
Havola
23:2
3
وَٱلَّذِينَ هُمْ عَنِ ٱللَّغْوِ مُعْرِضُونَ
Улар беҳуда — фойдасиз (сўз ва амаллардан) юз ўгиргувчи кишилардир.
Havola
23:3
4
5
وَٱلَّذِينَ هُمْ لِفُرُوجِهِمْ حَـٰفِظُونَ
Улар авратларини (ҳаромдан-зинодан) сақлагувчи кишилардир.
Havola
23:5
6
إِلَّا عَلَىٰٓ أَزْوَٰجِهِمْ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَـٰنُهُمْ فَإِنَّهُمْ غَيْرُ مَلُومِينَ
Магар ўз жуфту-ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдилар). Бас, улар маломат қилинмаслар.
Havola
23:6
7
فَمَنِ ٱبْتَغَىٰ وَرَآءَ ذَٰلِكَ فَأُو۟لَـٰٓئِكَ هُمُ ٱلْعَادُونَ
Энди ким шундан ўзгани (зино ва шу каби шариати Исломийяда ҳаром қилинган нарсаларни) истаса, бас, ана ўшалар ҳаддан ошгувчилардир.
Havola
23:7
8
وَٱلَّذِينَ هُمْ لِأَمَـٰنَـٰتِهِمْ وَعَهْدِهِمْ رَٰعُونَ
Улар (яъни, мўминлар) ўзларига ишонилган омонатларга ва (ўзгаларга) берган аҳду паймонларига риоя қилгувчи кишилардир.
Havola
23:8
9
وَٱلَّذِينَ هُمْ عَلَىٰ صَلَوَٰتِهِمْ يُحَافِظُونَ
Улар (барча) намозларини (вақтида адо этиб қазо бўлишдан) сақлагувчи кишилардир.
Havola
23:9
10
أُو۟لَـٰٓئِكَ هُمُ ٱلْوَٰرِثُونَ
Ана ўшалар ворислардир.[1]
Izohlar
[1]Юқоридаги оятлардан маълум бўлишича, мўминлар нажот топиб, бахт-саодатга эришишлари учун, Фирдавс жаннатига меросхўр бўлишлари учун мазкур фазилатларга эга бўлишлари лозим экан.
Havola
23:10
11
ٱلَّذِينَ يَرِثُونَ ٱلْفِرْدَوْسَ هُمْ فِيهَا خَـٰلِدُونَ
Фирдавс (жаннатига) меросхўр бўлгувчи (ворислардир). Улар ўша жойда мангу қолурлар.
Havola
23:11
12
وَلَقَدْ خَلَقْنَا ٱلْإِنسَـٰنَ مِن سُلَـٰلَةٍۢ مِّن طِينٍۢ
(Қасамки), Биз инсонни (яъни, Одам алайҳиссаломни) лойнинг мағзидан яратдик.[2]
Izohlar
[2]«Лойнинг мағзи»дан мурод — лой-ер жинсидаги барча моддалардир. Дарвоқеъ, замонавий тиббиёт ҳам инсон вужудида Ер жинсининг барча моддалари мавжуд эканини исботлайди.
Havola
23:12
13
ثُمَّ جَعَلْنَـٰهُ نُطْفَةًۭ فِى قَرَارٍۢ مَّكِينٍۢ
Сўнгра уни (яъни, барча инсонларни) аввало мустаҳкам қароргоҳдаги (яъни, бачадондаги) нутфа-маний қилдик.
Havola
23:13
14
ثُمَّ خَلَقْنَا ٱلنُّطْفَةَ عَلَقَةًۭ فَخَلَقْنَا ٱلْعَلَقَةَ مُضْغَةًۭ فَخَلَقْنَا ٱلْمُضْغَةَ عِظَـٰمًۭا فَكَسَوْنَا ٱلْعِظَـٰمَ لَحْمًۭا ثُمَّ أَنشَأْنَـٰهُ خَلْقًا ءَاخَرَ ۚ فَتَبَارَكَ ٱللَّهُ أَحْسَنُ ٱلْخَـٰلِقِينَ
Сўнгра бу нутфадан лахта қонни яратиб, лахта қондан парча гўштни яратиб, парча гўштдан суякларни яратиб, бу суякларга гўшт қопладик, сўнгра (унга жон киргизиб, аввал бошдаги бир томчи сув — нутфадан бутунлай) бошқа бир жонзот ҳолида пайдо қилдик. Бас, энг гўзал яратгувчи (яъни, йўқдан бор қилгувчи бўлмиш) Аллоҳ баракотли — буюкдир.[3]
Izohlar
[3]Ушбу оятда инсоннинг она қорнидаги бир томчи сувдан то тирик, комил инсонга айлангунигача кечган жараён Яратганнинг Ўз илоҳий қалами билан аниқ-равшан қилиб чизиб берилди.
Havola
23:14
15
ثُمَّ إِنَّكُم بَعْدَ ذَٰلِكَ لَمَيِّتُونَ
Сўнгра шак-шубҳасиз, сизлар (эй инсонлар), мана шундан (яъни, яралиб, ҳаётга келганингиздан) кейин (ажалларингиз битгач) албатта вафот топгувчидирсизлар.
Havola
23:15
16
ثُمَّ إِنَّكُمْ يَوْمَ ٱلْقِيَـٰمَةِ تُبْعَثُونَ
Сўнгра шак-шубҳасиз, сизлар Қиёмат Кунида қайта тирилурсизлар.
Havola
23:16
17
وَلَقَدْ خَلَقْنَا فَوْقَكُمْ سَبْعَ طَرَآئِقَ وَمَا كُنَّا عَنِ ٱلْخَلْقِ غَـٰفِلِينَ
(Қасамки) Биз сизларнинг устингизда етти йўлни (яъни, етти қават осмонни) яратдик. Биз Ўз халқимиздан ғофил бўлмадик.[4]
Izohlar
[4]Муфассирлар айтишича, бу оятда етти қават осмоннинг «етти йўл» деб аталишини шундай тушунмоқ мумкин: Аллоҳ таоло инсонни ва барча махлуқотни яратганидан сўнг уларнинг ҳолидан ғофил бўлиб қолгани йўқ, балки уларга ризқу рўз ёғилиб туриши учун устларида етти йўл-етти осмонни пайдо қилди.
Havola
23:17
18
وَأَنزَلْنَا مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءًۢ بِقَدَرٍۢ فَأَسْكَنَّـٰهُ فِى ٱلْأَرْضِ ۖ وَإِنَّا عَلَىٰ ذَهَابٍۭ بِهِۦ لَقَـٰدِرُونَ
Ва Биз осмондан (аниқ) ўлчов билан сув (ёмғир-қор) ёғдириб, уни ерга жойлаб қўйдик. Шак-шубҳасиз, Биз уни кетказишга ҳам қодирдирмиз.
Havola
23:18
19
فَأَنشَأْنَا لَكُم بِهِۦ جَنَّـٰتٍۢ مِّن نَّخِيلٍۢ وَأَعْنَـٰبٍۢ لَّكُمْ فِيهَا فَوَٰكِهُ كَثِيرَةٌۭ وَمِنْهَا تَأْكُلُونَ
Сўнг Биз сизлар учун у (сув) ёрдамида хурмо ва узум боғларини пайдо қилдик. Сизлар учун у (боғларда) кўп мевалар бўлур, сизлар улардан ейсизлар.
Havola
23:19
20
وَشَجَرَةًۭ تَخْرُجُ مِن طُورِ سَيْنَآءَ تَنۢبُتُ بِٱلدُّهْنِ وَصِبْغٍۢ لِّلْـَٔاكِلِينَ
Яна (Биз сизлар учун) Тури Сайно (тоғи)дан чиқадиган ёғли ва егувчилар учун (нон) ҳуруш бўлган ҳолда ўсадиган бир дарахтни (яъни, зайтунни яратдик).
Havola
23:20
21
وَإِنَّ لَكُمْ فِى ٱلْأَنْعَـٰمِ لَعِبْرَةًۭ ۖ نُّسْقِيكُم مِّمَّا فِى بُطُونِهَا وَلَكُمْ فِيهَا مَنَـٰفِعُ كَثِيرَةٌۭ وَمِنْهَا تَأْكُلُونَ
Албатга сизлар учун чорва молларида ҳам ибрат бордир — Биз сизларни уларнинг қорнидаги сут билан суғорурмиз, яна сизлар учун уларда (юнгларидан кийимлар тўқиш, миниш каби) кўп фойдалар бордир, шунингдек улар(нинг гўшт-ёғлари)дан ейсизлар.
Havola
23:21
22
وَعَلَيْهَا وَعَلَى ٱلْفُلْكِ تُحْمَلُونَ
Яна уларнинг устида ва (дарё-денгизларда эса) кемаларда юк ташийсизлар.
Havola
23:22
23
وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا نُوحًا إِلَىٰ قَوْمِهِۦ فَقَالَ يَـٰقَوْمِ ٱعْبُدُوا۟ ٱللَّهَ مَا لَكُم مِّنْ إِلَـٰهٍ غَيْرُهُۥٓ ۖ أَفَلَا تَتَّقُونَ
(Қасамки), Биз Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилдик. Бас у: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Ахир қўрқмайсизларми», деди.
Havola
23:23
24
فَقَالَ ٱلْمَلَؤُا۟ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ مِن قَوْمِهِۦ مَا هَـٰذَآ إِلَّا بَشَرٌۭ مِّثْلُكُمْ يُرِيدُ أَن يَتَفَضَّلَ عَلَيْكُمْ وَلَوْ شَآءَ ٱللَّهُ لَأَنزَلَ مَلَـٰٓئِكَةًۭ مَّا سَمِعْنَا بِهَـٰذَا فِىٓ ءَابَآئِنَا ٱلْأَوَّلِينَ
(Шунда) унинг қавмидан кофир бўлган кимсалар: «Бу ҳам худди сизларга ўхшаган одам. (Фақат) сизлардан устун бўлиб олмоқчи. Агар Аллоҳ (пайғамбар юборишни) хоҳласа эди, фаришталарни туширган бўлур эди. Бизлар бу (Нуҳ айтаётган «Аллоҳ якка-ягонадир», деган сўз)ни аввалги ота-боболаримиздан эшитган эмасмиз.
Havola
23:24
25
إِنْ هُوَ إِلَّا رَجُلٌۢ بِهِۦ جِنَّةٌۭ فَتَرَبَّصُوا۟ بِهِۦ حَتَّىٰ حِينٍۢ
У (яъни, Нуҳ) фақат бир жинни бўлган одамдир. Бас, унга бир (оз) вақтгача кўз тутинглар, (агар шу сўзидан қайтмас экан ўлдириб юборурсизлар)», дедилар.
Havola
23:25
26
قَالَ رَبِّ ٱنصُرْنِى بِمَا كَذَّبُونِ
(Нуҳ) айтди: «Парвардигорим, улар мени ёлғончи қилганлари сабабли Ўзинг менга ёрдам қилгин (ва уларни ҳалок қилгин)».
Havola
23:26
27
فَأَوْحَيْنَآ إِلَيْهِ أَنِ ٱصْنَعِ ٱلْفُلْكَ بِأَعْيُنِنَا وَوَحْيِنَا فَإِذَا جَآءَ أَمْرُنَا وَفَارَ ٱلتَّنُّورُ ۙ فَٱسْلُكْ فِيهَا مِن كُلٍّۢ زَوْجَيْنِ ٱثْنَيْنِ وَأَهْلَكَ إِلَّا مَن سَبَقَ عَلَيْهِ ٱلْقَوْلُ مِنْهُمْ ۖ وَلَا تُخَـٰطِبْنِى فِى ٱلَّذِينَ ظَلَمُوٓا۟ ۖ إِنَّهُم مُّغْرَقُونَ
Бас, Биз унга ваҳий қилдик: Бизнинг ҳифзу-ҳимоямизда ва Бизнинг ваҳий-таълимимиз билан бир кема ясагин. Бас, қачон Бизнинг фармонимиз келиб, таннурдан (олов ўрнига) фавворалар отилган вақтида у кемага ҳар (жонивордан) бир жуфтдан ва аҳли-оилангни солгин. Лекин (кофирлардан) қайси кимсалар устида Бизнинг сўзимиз (яъни, сувга ғарқ бўлиши ҳақидаги ҳукмимиз) ўтган бўлса (уларни тарк қилгин) ҳамда у золим кимсалар ҳақида (яъни, уларга нажот беришимни сўраб) Менга хитоб-илтижо қилмагин. Улар шак-шубҳасиз, ғарқ қилингувчидирлар.[5]
Izohlar
[5]Айрим саҳобалар «таннур»дан мурод барча Ер юзи, деган фаразни ҳам айтганлар. Шунинг учун биз Ҳуд сурасининг 40-оятида таннурни «ер» деб ҳам таржима қилганмиз.
Havola
23:27
28
فَإِذَا ٱسْتَوَيْتَ أَنتَ وَمَن مَّعَكَ عَلَى ٱلْفُلْكِ فَقُلِ ٱلْحَمْدُ لِلَّهِ ٱلَّذِى نَجَّىٰنَا مِنَ ٱلْقَوْمِ ٱلظَّـٰلِمِينَ
Энди қачон ўзинг ва сен билан бирга бўлган кишилар кема устида жойлашиб олгач, айтгин: «Бизларни золим қавмдан қутқарган Аллоҳга ҳамду-сано бўлсин».
Havola
23:28
29
وَقُل رَّبِّ أَنزِلْنِى مُنزَلًۭا مُّبَارَكًۭا وَأَنتَ خَيْرُ ٱلْمُنزِلِينَ
Яна айт: «Парвардигорим, мени бир муборак манзилга туширгин. Сен ўзинг энг яхши (манзилларга) туширгувчисан».
Havola
23:29
30
إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَـَٔايَـٰتٍۢ وَإِن كُنَّا لَمُبْتَلِينَ
Албатта бунда (яъни, Нуҳ ва уни қавми можаросида) оят-ибратлар бордир. Биз имтиҳон қилгувчидирмиз.
Havola
23:30
31
ثُمَّ أَنشَأْنَا مِنۢ بَعْدِهِمْ قَرْنًا ءَاخَرِينَ
Сўнгра Биз улардан кейин бошқа асрларни (яъни, авлодларни — Од қабиласини) пайдо қилдик.
Havola
23:31
32
فَأَرْسَلْنَا فِيهِمْ رَسُولًۭا مِّنْهُمْ أَنِ ٱعْبُدُوا۟ ٱللَّهَ مَا لَكُم مِّنْ إِلَـٰهٍ غَيْرُهُۥٓ ۖ أَفَلَا تَتَّقُونَ
Бас, уларга ўзларидан бўлган бир пайғамбарни (яъни, Ҳудни) юбордик. (У айтди): «Аллоҳга ибодат қилинглар! Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Ахир қўрқмайсизларми?!»
Havola
23:32
33
وَقَالَ ٱلْمَلَأُ مِن قَوْمِهِ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ وَكَذَّبُوا۟ بِلِقَآءِ ٱلْـَٔاخِرَةِ وَأَتْرَفْنَـٰهُمْ فِى ٱلْحَيَوٰةِ ٱلدُّنْيَا مَا هَـٰذَآ إِلَّا بَشَرٌۭ مِّثْلُكُمْ يَأْكُلُ مِمَّا تَأْكُلُونَ مِنْهُ وَيَشْرَبُ مِمَّا تَشْرَبُونَ
Унинг қавмидан кофир бўлган, Охиратдаги мулоқотни ёлғон деган ва Биз ҳаёти дунёда бой-бадавлат қилиб қўйган кимсалар дедилар: «Бу ҳам худди сизларга ўхшаган одам. У ҳам сизлар ейдиган нарсадан ейди, сизлар ичадиган нарсадан ичади.
Havola
23:33
34
وَلَئِنْ أَطَعْتُم بَشَرًۭا مِّثْلَكُمْ إِنَّكُمْ إِذًۭا لَّخَـٰسِرُونَ
Қасамки, агар сизлар ўзингизга ўхшаган одамга итоат килиб (ўз бутларингиздан кечсангизлар), у ҳолда албатта зиён кўргувчидирсизлар.
Havola
23:34
35
أَيَعِدُكُمْ أَنَّكُمْ إِذَا مِتُّمْ وَكُنتُمْ تُرَابًۭا وَعِظَـٰمًا أَنَّكُم مُّخْرَجُونَ
У сизларга ўлиб тупроқ ва суякларга айланганингиздан кейин албатта (қабрларингиздан) чиқарилгувчидирсизлар, деб ваъда бермоқдами?
Havola
23:35
36
۞ هَيْهَاتَ هَيْهَاتَ لِمَا تُوعَدُونَ
Сизларга ваъда қилинаётган нарса жуда-жуда узоқдир.
Havola
23:36
37
إِنْ هِىَ إِلَّا حَيَاتُنَا ٱلدُّنْيَا نَمُوتُ وَنَحْيَا وَمَا نَحْنُ بِمَبْعُوثِينَ
Ҳаёт фақат (шу) дунёдаги ҳаётимиздир. (Айримларимиз) ўлсак (бошқаларимиз) ҳаётга келаверамиз. Биз ҳеч қайта тирилгувчи эмасмиз.
Havola
23:37
38
إِنْ هُوَ إِلَّا رَجُلٌ ٱفْتَرَىٰ عَلَى ٱللَّهِ كَذِبًۭا وَمَا نَحْنُ لَهُۥ بِمُؤْمِنِينَ
У (яъни, Ҳуд) фақат Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган кимсадир. Бизлар унга ҳеч иймон келтиргувчи эмасмиз.
Havola
23:38
39
قَالَ رَبِّ ٱنصُرْنِى بِمَا كَذَّبُونِ
(Шунда Ҳуд) айтди: «Парвардигорим, мени ёлғончи қилганлари сабабли Ўзинг менга ёрдам қилгин (ва уларни ҳалок қилгин)».
Havola
23:39
40
قَالَ عَمَّا قَلِيلٍۢ لَّيُصْبِحُنَّ نَـٰدِمِينَ
(Аллоҳ) деди: «Озгинадан кейин улар албатта надомат қилгувчиларга айланиб қолурлар».
Havola
23:40
41
فَأَخَذَتْهُمُ ٱلصَّيْحَةُ بِٱلْحَقِّ فَجَعَلْنَـٰهُمْ غُثَآءًۭ ۚ فَبُعْدًۭا لِّلْقَوْمِ ٱلظَّـٰلِمِينَ
Бас, ҳақли равишда уларни (даҳшатли) қичқириқ тутиб, Биз уларни хас-хашакка айлантирдик. У золим қавмга ҳалокат бўлгай.
Havola
23:41
42
ثُمَّ أَنشَأْنَا مِنۢ بَعْدِهِمْ قُرُونًا ءَاخَرِينَ
Сўнгра, улардан кейин бошқа асрларни (авлодларни) пайдо қилдик.
Havola
23:42
43
مَا تَسْبِقُ مِنْ أُمَّةٍ أَجَلَهَا وَمَا يَسْتَـْٔخِرُونَ
Бирон миллат-авлод ўз ажалидан ўзиб ҳам кета олмас, (уни) кетга ҳам сура билмас.
Havola
23:43
44
ثُمَّ أَرْسَلْنَا رُسُلَنَا تَتْرَا ۖ كُلَّ مَا جَآءَ أُمَّةًۭ رَّسُولُهَا كَذَّبُوهُ ۚ فَأَتْبَعْنَا بَعْضَهُم بَعْضًۭا وَجَعَلْنَـٰهُمْ أَحَادِيثَ ۚ فَبُعْدًۭا لِّقَوْمٍۢ لَّا يُؤْمِنُونَ
Сўнгра пайдар-пай пайғамбарлар юбордик. Ҳар қачон бирон миллатга ўз пайғамбарлари келса, уни ёлғончи қилдилар. Бас, Биз уларни (яъни, у иймонсиз миллатларни) бирин-кетин (ҳалок қилдик) ва уларни (кишилар ўртасида кўчиб юрадиган) гапга айлантириб қўйдик. Бас, иймон келтирмайдиган қавмга ҳалокат бўлгай.
Havola
23:44
45
ثُمَّ أَرْسَلْنَا مُوسَىٰ وَأَخَاهُ هَـٰرُونَ بِـَٔايَـٰتِنَا وَسُلْطَـٰنٍۢ مُّبِينٍ
Сўнгра Биз Мусо ва унинг биродари Ҳорунни Ўз оят-мўъжизаларимиз ва очиқ ҳужжат билан пайғамбар қилиб юбордик.
Havola
23:45
46
إِلَىٰ فِرْعَوْنَ وَمَلَإِي۟هِۦ فَٱسْتَكْبَرُوا۟ وَكَانُوا۟ قَوْمًا عَالِينَ
Фиръавн ва унинг одамларига. Шунда улар кибр-ҳаво қилдилар. Улар мутакаббир қавм эдилар.
Havola
23:46
47
فَقَالُوٓا۟ أَنُؤْمِنُ لِبَشَرَيْنِ مِثْلِنَا وَقَوْمُهُمَا لَنَا عَـٰبِدُونَ
Улар айтдилар: «Худди ўзимизга ўхшаган икки кишига иймон қелтирурмизми?! Ҳолбуки, уларнинг қавми (яъни, Бани Исроил) бизларга қуллик қилгувчидирлар».
Havola
23:47
48
فَكَذَّبُوهُمَا فَكَانُوا۟ مِنَ ٱلْمُهْلَكِينَ
Бас иккисини ёлғончи қилишиб, ҳалок қилингувчилардан бўлдилар.
Havola
23:48
49
وَلَقَدْ ءَاتَيْنَا مُوسَى ٱلْكِتَـٰبَ لَعَلَّهُمْ يَهْتَدُونَ
Дарҳақиқат, Биз Мусога (Бани Исроил қавми) ҳидоят топиши учун Китоб — Тавротни ато этдик.
Havola
23:49
50
وَجَعَلْنَا ٱبْنَ مَرْيَمَ وَأُمَّهُۥٓ ءَايَةًۭ وَءَاوَيْنَـٰهُمَآ إِلَىٰ رَبْوَةٍۢ ذَاتِ قَرَارٍۢ وَمَعِينٍۢ
(Кейин) Марямнинг ўғли (Ийсони) ва унинг онаси Марямни (Бизнинг қудратимизга далолат қиладиган) оят-аломат қилдик ва иккисини бир оқар сувли баланд-кўркам қароргоҳга жойладик.
Havola
23:50
51
يَـٰٓأَيُّهَا ٱلرُّسُلُ كُلُوا۟ مِنَ ٱلطَّيِّبَـٰتِ وَٱعْمَلُوا۟ صَـٰلِحًا ۖ إِنِّى بِمَا تَعْمَلُونَ عَلِيمٌۭ
(Юборган барча пайғамбарларимизга шундай дедик): «Эй пайғамбарлар, ҳалол-пок таомлардан енглар ва яхши амаллар қилинглар! Албатта Мен қилаётган амалларингизни билгувчидирман.
Havola
23:51
52
وَإِنَّ هَـٰذِهِۦٓ أُمَّتُكُمْ أُمَّةًۭ وَٰحِدَةًۭ وَأَنَا۠ رَبُّكُمْ فَٱتَّقُونِ
Шак-шубҳасиз, (барчангизни) миллатингиз (яъни, динингиз) бир миллат (яъни, Исломдир). Мен эса сизларнинг Парвардигорингиздирман, бас, Мендангина қўрқингиз!»
Havola
23:52
53
فَتَقَطَّعُوٓا۟ أَمْرَهُم بَيْنَهُمْ زُبُرًۭا ۖ كُلُّ حِزْبٍۭ بِمَا لَدَيْهِمْ فَرِحُونَ
Сўнг (одамлар) ишларини (яъни, динларини) бўлакларга бўлиб юбордилар. Ҳар бир гуруҳ ўз олдиларидаги нарса (дин) билан хурсанддирлар.
Havola
23:53
54
فَذَرْهُمْ فِى غَمْرَتِهِمْ حَتَّىٰ حِينٍ
Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз (маълум) вақтгача уларни (яъни, Макка мушрикларини) ўз ғафлатларида қолдиринг!
Havola
23:54
55
أَيَحْسَبُونَ أَنَّمَا نُمِدُّهُم بِهِۦ مِن مَّالٍۢ وَبَنِينَ
Улар ўйлайдилармики, Биз уларга бераётган мол-давлат ва болалари билан
Havola
23:55
56
نُسَارِعُ لَهُمْ فِى ٱلْخَيْرَٰتِ ۚ بَل لَّا يَشْعُرُونَ
уларга яхшиликларни тезлатишимизни. Йўқ, улар (буни ғафлатлари янада зиёда бўлиши учун қилинаётганини) сезмайдилар.
Havola
23:56
57
إِنَّ ٱلَّذِينَ هُم مِّنْ خَشْيَةِ رَبِّهِم مُّشْفِقُونَ
Албатта, Парвардигорларидан қўрқиб хавфда тургувчи кишилар,
Havola
23:57
58
وَٱلَّذِينَ هُم بِـَٔايَـٰتِ رَبِّهِمْ يُؤْمِنُونَ
Парвардигорларининг оятларига иймон келтирадиган кишилар,
Havola
23:58
59
وَٱلَّذِينَ هُم بِرَبِّهِمْ لَا يُشْرِكُونَ
Парвардигорларига ширк келтирмайдиган кишилар,
Havola
23:59
60
وَٱلَّذِينَ يُؤْتُونَ مَآ ءَاتَوا۟ وَّقُلُوبُهُمْ وَجِلَةٌ أَنَّهُمْ إِلَىٰ رَبِّهِمْ رَٰجِعُونَ
(Камбағал-бечораларга) берган садақаларини (Қиёмат Кунида ҳисоб-китоб учун) Парвардигорга қайтгувчи эканликларидан диллари қўрқиб турган ҳолда берадиган кишилар;
Havola
23:60
61
أُو۟لَـٰٓئِكَ يُسَـٰرِعُونَ فِى ٱلْخَيْرَٰتِ وَهُمْ لَهَا سَـٰبِقُونَ
Ана ўшаларгина (барчадан) ўзгувчи бўлган ҳолларида яхшиликлар қилишга шошурлар.
Havola
23:61
62
وَلَا نُكَلِّفُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا ۖ وَلَدَيْنَا كِتَـٰبٌۭ يَنطِقُ بِٱلْحَقِّ ۚ وَهُمْ لَا يُظْلَمُونَ
Биз ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмасмиз. Бизнинг даргоҳимизда фақат ҳақни сўзлайдиган китоб (яъни, ҳар бир банданинг номайи аъмоли) бордир. Уларга (Қиёмат Кунида яхшиликларини яшириш ё ёмонликларини ошириш билан) зулм қилинмас.
Havola
23:62
63
بَلْ قُلُوبُهُمْ فِى غَمْرَةٍۢ مِّنْ هَـٰذَا وَلَهُمْ أَعْمَـٰلٌۭ مِّن دُونِ ذَٰلِكَ هُمْ لَهَا عَـٰمِلُونَ
Йўқ, (кофирларнинг) диллари бундан (яъни, юқорида мазкур бўлган мўминларнинг фазилатларидан) ғафлатдадир. Улар учун ўзлари қилувчи бўлган бундан бошқа (динсизлик, риёкорлик, ширк ва дилозорлик каби) амаллар бордир.
Havola
23:63
64
حَتَّىٰٓ إِذَآ أَخَذْنَا مُتْرَفِيهِم بِٱلْعَذَابِ إِذَا هُمْ يَجْـَٔرُونَ
То қачон Биз уларнинг боёнларини азобга гирифтор қилганимизда (яъни, мол-давлатларини кетказиб, оч-яланғоч қилиб қўйганимизда) баногоҳ улар фарёд қилурлар.
Havola
23:64
65
لَا تَجْـَٔرُوا۟ ٱلْيَوْمَ ۖ إِنَّكُم مِّنَّا لَا تُنصَرُونَ
(Шунда Биз дермиз): «Бугун энди фарёд қилмангиз! Аниқки, сизларга Биз томонимиздан (ҳеч қандай) ёрдам бўлмас.
Havola
23:65
66
قَدْ كَانَتْ ءَايَـٰتِى تُتْلَىٰ عَلَيْكُمْ فَكُنتُمْ عَلَىٰٓ أَعْقَـٰبِكُمْ تَنكِصُونَ
(Чунки) сизларга Менинг оятларим тиловат қилинганида, сизлар кетингизга тисланган эдингиз.
Havola
23:66
67
مُسْتَكْبِرِينَ بِهِۦ سَـٰمِرًۭا تَهْجُرُونَ
(«Байтуллоҳ бизларники», деб), у билан мутакаббирлик қилган ҳолларингизда тунги суҳбатларингизда (Қуръон хусусида) беҳуда сўзлар айтар эдингизлар».
Havola
23:67
68
أَفَلَمْ يَدَّبَّرُوا۟ ٱلْقَوْلَ أَمْ جَآءَهُم مَّا لَمْ يَأْتِ ءَابَآءَهُمُ ٱلْأَوَّلِينَ
Ахир улар бу Сўзни — Қуръонни тадаббур-тафаккур қилиб кўрмадиларми ёки уларга аввал ўтган ота-боболарига келмаган нарса келдими (яъни, уларга ҳам Аллоҳ тарафидан пайғамбарлар китоблар билан келган эди-ку)?!
Havola
23:68
69
أَمْ لَمْ يَعْرِفُوا۟ رَسُولَهُمْ فَهُمْ لَهُۥ مُنكِرُونَ
Ёки ўз пайғамбарларининг (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг ишончли, ростгўй ва хушхулқ инсон эканини) танимай, уни инкор қилгувчи бўлдиларми?!
Havola
23:69
70
أَمْ يَقُولُونَ بِهِۦ جِنَّةٌۢ ۚ بَلْ جَآءَهُم بِٱلْحَقِّ وَأَكْثَرُهُمْ لِلْحَقِّ كَـٰرِهُونَ
Ёхуд: «Унда (Муҳаммадда) жиннилик бор», дедиларми?! Йўқ! (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) уларга Ҳақиқатни келтирди. Уларнинг кўплари эса Ҳақиқатни ёмон кўргувчилардир.
Havola
23:70
71
وَلَوِ ٱتَّبَعَ ٱلْحَقُّ أَهْوَآءَهُمْ لَفَسَدَتِ ٱلسَّمَـٰوَٰتُ وَٱلْأَرْضُ وَمَن فِيهِنَّ ۚ بَلْ أَتَيْنَـٰهُم بِذِكْرِهِمْ فَهُمْ عَن ذِكْرِهِم مُّعْرِضُونَ
Агар Ҳақиқат — Қуръон уларнинг ҳавои нафсларига эргашса эди (яъни, унда: «Аллоҳнинг шериклари бор», деган гап келса эди, албатта осмонлар, Ер ва улардаги бор жонзот бузилиб-ҳалок бўлган бўлур эди. Йўқ, Биз улар учун эслатма келтирдик. Улар эса ўзларига (келган) эслатмадан юз ўгиргувчидирлар.
Havola
23:71
72
أَمْ تَسْـَٔلُهُمْ خَرْجًۭا فَخَرَاجُ رَبِّكَ خَيْرٌۭ ۖ وَهُوَ خَيْرُ ٱلرَّٰزِقِينَ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), ёки сиз улардан харж (яъни, Қуръон оятларини келтирганингиз эвазига ҳақ) сўрамоқдамисиз? (Йўқ, сиз ҳаргиз улардан харж сўрамассиз, чунки) Парвардигорингизнинг харжи — берадиган ажри яхшироқдир. У энг яхши ризқ бергувчидир.
Havola
23:72
73
وَإِنَّكَ لَتَدْعُوهُمْ إِلَىٰ صِرَٰطٍۢ مُّسْتَقِيمٍۢ
Шак-шубҳасиз, сиз уларни фақат Тўғри Йўлга даъват қилурсиз.
Havola
23:73
74
وَإِنَّ ٱلَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِٱلْـَٔاخِرَةِ عَنِ ٱلصِّرَٰطِ لَنَـٰكِبُونَ
Албатта Охиратга иймон келтирмайдиган кимсалар ушбу йўлдан озгувчидирлар.
Havola
23:74
75
۞ وَلَوْ رَحِمْنَـٰهُمْ وَكَشَفْنَا مَا بِهِم مِّن ضُرٍّۢ لَّلَجُّوا۟ فِى طُغْيَـٰنِهِمْ يَعْمَهُونَ
Агар Биз уларга раҳм-шафқат қилсак ва улар билан бўлган нарсани (қаҳатчиликни) аритсак, шак-шубҳасиз, улар яна ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юришга қайтурлар.
Havola
23:75
76
وَلَقَدْ أَخَذْنَـٰهُم بِٱلْعَذَابِ فَمَا ٱسْتَكَانُوا۟ لِرَبِّهِمْ وَمَا يَتَضَرَّعُونَ
Мана Биз уларни азоб-очарчилик билан ушладик. Улар эса на Парвардигорга бўйин эгдилар ва на тавба-тазарруъ қилдилар.
Havola
23:76
77
حَتَّىٰٓ إِذَا فَتَحْنَا عَلَيْهِم بَابًۭا ذَا عَذَابٍۢ شَدِيدٍ إِذَا هُمْ فِيهِ مُبْلِسُونَ
То қачон Биз уларга қаттиқ азоб-қаҳатчилик дарвозасини очиб қўйганимизда, эса баногоҳ улар ноумид бўлгувчидирлар.[6]
Izohlar
[6]Ривоят қилинишича, Макка мушриклари Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг қарғишларига учраб, очарчиликка гирифтор бўлишиб ҳам иймон келтирмаганларидан кейин уларга «азоб дарвозаси очилиб», бу қаҳатчилик етти йилга чўзилган экан. Шунда Қурайш катталари бутунлай умидсизликка тушиб, Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломнинг ҳузурларига келишганида, Аллоҳ таоло у зотга агар бу кофирларга яна мўл-кўлчилик берилса, улар ўзларининг кибру туғёнларига қайтишлари ҳақида хабар беради. Юқорида мазкур бўлган уч ояти карима шу ҳақдадир.
Havola
23:77
78
وَهُوَ ٱلَّذِىٓ أَنشَأَ لَكُمُ ٱلسَّمْعَ وَٱلْأَبْصَـٰرَ وَٱلْأَفْـِٔدَةَ ۚ قَلِيلًۭا مَّا تَشْكُرُونَ
(Аллоҳ) сизлар учун қулоқ(лар)ни, кўзларни ва дилларни пайдо қилган Зотдир. Сизлар эса камдан-кам шукр қилурсизлар.
Havola
23:78
79
وَهُوَ ٱلَّذِى ذَرَأَكُمْ فِى ٱلْأَرْضِ وَإِلَيْهِ تُحْشَرُونَ
У сизларни Ер юзида яратиб — (таратган) Зотдир. Ва сизлар (Қиёмат Кунида) Унинг ҳузурига тўпланурсизлар.
Havola
23:79
80
وَهُوَ ٱلَّذِى يُحْىِۦ وَيُمِيتُ وَلَهُ ٱخْتِلَـٰفُ ٱلَّيْلِ وَٱلنَّهَارِ ۚ أَفَلَا تَعْقِلُونَ
У ҳаёт ва ўлим берадиган Зотдир. Кеча ва кундузнинг ўзгариб туриши ҳам Унинг (измидадир). Ахир ақл юргизмайсизларми?!
Havola
23:80
81
بَلْ قَالُوا۟ مِثْلَ مَا قَالَ ٱلْأَوَّلُونَ
Йўқ, улар ҳам худди аввалгилар айтган сўзларни айтдилар.
Havola
23:81
82
قَالُوٓا۟ أَءِذَا مِتْنَا وَكُنَّا تُرَابًۭا وَعِظَـٰمًا أَءِنَّا لَمَبْعُوثُونَ
Улар дедилар: «Бизлар ўлиб тупроқ ва суякларга айланган вақтимизда яна қайта тирилгувчимизми?!
Havola
23:82
83
لَقَدْ وُعِدْنَا نَحْنُ وَءَابَآؤُنَا هَـٰذَا مِن قَبْلُ إِنْ هَـٰذَآ إِلَّآ أَسَـٰطِيرُ ٱلْأَوَّلِينَ
Дарвоқеъ, бизларга ҳам, илгари ота-боболаримизга ҳам мана шу ваъда қилинган. Бу фақат аввалгиларнинг афсоналаридир».
Havola
23:83
84
قُل لِّمَنِ ٱلْأَرْضُ وَمَن فِيهَآ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, уларга) айтинг: «Агар билгувчи бўлсанглар (айтинглар-чи), бу Ер ва ундаги бор жонзот кимники?»
Havola
23:84
85
سَيَقُولُونَ لِلَّهِ ۚ قُلْ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ
Улар: «Аллоҳникидир», дерлар. Айтинг: «Бас (шундан) ибрат-эслатма олмайсизларми?!»
Havola
23:85
86
قُلْ مَن رَّبُّ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ ٱلسَّبْعِ وَرَبُّ ٱلْعَرْشِ ٱلْعَظِيمِ
Айтинг: «Етти осмоннинг хожаси ва улуғ аршнинг соҳиби кимдир?»
Havola
23:86
87
سَيَقُولُونَ لِلَّهِ ۚ قُلْ أَفَلَا تَتَّقُونَ
Улар: «(Буларнинг барчаси) Аллоҳникидир», дерлар. Айтинг: «Ахир қўрқмайсизларми?!»
Havola
23:87
88
قُلْ مَنۢ بِيَدِهِۦ مَلَكُوتُ كُلِّ شَىْءٍۢ وَهُوَ يُجِيرُ وَلَا يُجَارُ عَلَيْهِ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ
Айтинг: «Агар билсанглар (айтинглар-чи), «Барча нарсанинг подшоҳлиги қўлида бўлган, Ўзи (барчага) Ҳомийлик қиладиган, Унга қарши биров ҳомийлик қила олмайдиган зот кимдир?»
Havola
23:88
89
سَيَقُولُونَ لِلَّهِ ۚ قُلْ فَأَنَّىٰ تُسْحَرُونَ
Улар: «Бундай подшоҳлик ва ҳомийлик ёлғиз Аллоҳникидир», дерлар. Айтинг: «Бас, қандай алданмоқдадирсизлар?!»
Havola
23:89
90
بَلْ أَتَيْنَـٰهُم بِٱلْحَقِّ وَإِنَّهُمْ لَكَـٰذِبُونَ
Йўқ! Биз уларга (қайта тирилишлари ҳақидаги) Ҳақиқатни келтирдик. Улар эса шак-шубҳасиз, ёлғончидирлар.
Havola
23:90
91
مَا ٱتَّخَذَ ٱللَّهُ مِن وَلَدٍۢ وَمَا كَانَ مَعَهُۥ مِنْ إِلَـٰهٍ ۚ إِذًۭا لَّذَهَبَ كُلُّ إِلَـٰهٍۭ بِمَا خَلَقَ وَلَعَلَا بَعْضُهُمْ عَلَىٰ بَعْضٍۢ ۚ سُبْحَـٰنَ ٱللَّهِ عَمَّا يَصِفُونَ
Аллоҳнинг боласи йўқдир ва У зот билан бирга бирон илоҳ бўлган эмасдир. Акс ҳолда албатта ҳар бир илоҳ ўзи яратган нарса билан кетиб, бир-бирларидан устун бўлиб олур эдилар, (яъни, ҳар бир «илоҳ» ўз ҳукмини ўтказмоқни истаб, натижада Еру осмон бузилиб кетган бўлур эди). Аллоҳ улар айтаётган шериклардан покдир.
Havola
23:91
92
عَـٰلِمِ ٱلْغَيْبِ وَٱلشَّهَـٰدَةِ فَتَعَـٰلَىٰ عَمَّا يُشْرِكُونَ
У ғайбу-шаҳодатни (яъни, йўғу-борни) билгувчидир. Бас, у (мушрикларнинг) ширкларидан юксакдир.
Havola
23:92
93
قُل رَّبِّ إِمَّا تُرِيَنِّى مَا يُوعَدُونَ
Айтинг: «Парвардигорим, агар Сен менга (кофирларга) ваъда қилинаётган (азоб)ни (уларнинг устига тушганини) кўргузадиган бўлсанг;
Havola
23:93
94
رَبِّ فَلَا تَجْعَلْنِى فِى ٱلْقَوْمِ ٱلظَّـٰلِمِينَ
Парвардигорим, (ўша соатда) мени у золим қавм билан бирга қилмагин».
Havola
23:94
95
وَإِنَّا عَلَىٰٓ أَن نُّرِيَكَ مَا نَعِدُهُمْ لَقَـٰدِرُونَ
Албатта, Биз сизга уларга ваъда қилаётган (азобимизни) кўргизишга қодирдирмиз.
Havola
23:95
96
ٱدْفَعْ بِٱلَّتِى هِىَ أَحْسَنُ ٱلسَّيِّئَةَ ۚ نَحْنُ أَعْلَمُ بِمَا يَصِفُونَ
Сиз (улар қилаётган) ёмонликни энг гўзал сўзлар билан дафъ қилинг! Биз улар (сизни масхаралаб) айтаётган гапларни жуда яхши билгувчидирмиз.
Havola
23:96
97
وَقُل رَّبِّ أَعُوذُ بِكَ مِنْ هَمَزَٰتِ ٱلشَّيَـٰطِينِ
Ва айтинг: «Парвардигорим, мен Сендан шайтонларнинг васвасаларидан паноҳ беришингни сўрайман.
Havola
23:97
98
وَأَعُوذُ بِكَ رَبِّ أَن يَحْضُرُونِ
Яна мен Сендан (ё) Парвардигорим, улар менинг ҳузуримга келишларидан паноҳ беришингни сўрайман».
Havola
23:98
99
حَتَّىٰٓ إِذَا جَآءَ أَحَدَهُمُ ٱلْمَوْتُ قَالَ رَبِّ ٱرْجِعُونِ
Токи қачон улардан (яъни, мушриклардан) бирига ўлим келганида: «Парвардигор, мени (яна ҳаётга) қайтаринглар.
Havola
23:99
100
لَعَلِّىٓ أَعْمَلُ صَـٰلِحًۭا فِيمَا تَرَكْتُ ۚ كَلَّآ ۚ إِنَّهَا كَلِمَةٌ هُوَ قَآئِلُهَا ۖ وَمِن وَرَآئِهِم بَرْزَخٌ إِلَىٰ يَوْمِ يُبْعَثُونَ
Шояд, мен қолган умримда яхши амал қилсам», деб қолур. Йўқ! (У асло ҳаётга қайтарилмас). Дарҳақиқат, бу (ҳар бир жон бераётган кофир) айтадиган сўздир. Уларнинг ортида то қайта тириладиган кунларигача (дунёга қайтишларидан тўсиб турадиган) бир тўсиқ бўлур.[7]
Izohlar
[7]Нақл қилишларича, умрини куфру-туғён билан совурган кимсага ўлим соати келганида, шу қадар надомат ва азобга дучор қилинадики, бу азоб олдида дунёдаги барча уқубатлар роҳат бўлиб қолади. Энди у жаҳаннамда шундай азобларга гирифтор бўладики, бунинг олдида ўлаётган соатида кўрган азоби роҳатга айланиб қолади.
Havola
23:100
101
فَإِذَا نُفِخَ فِى ٱلصُّورِ فَلَآ أَنسَابَ بَيْنَهُمْ يَوْمَئِذٍۢ وَلَا يَتَسَآءَلُونَ
Бас, қачон сур чалинганида (яъни, Қиёмат қойим бўлганида) ана у кунда уларнинг ўрталарида ҳеч қандай насл насаб қолмас ва улар бир-бирлари билан савол-жавоб ҳам қила олмаслар.
Havola
23:101
102
فَمَن ثَقُلَتْ مَوَٰزِينُهُۥ فَأُو۟لَـٰٓئِكَ هُمُ ٱلْمُفْلِحُونَ
Энди кимнинг (яхшилик) мезонлари (ёмонлик-гуноҳларидан) оғир келса бас, ана ўшалар нажот топгувчидирлар.
Havola
23:102
103
وَمَنْ خَفَّتْ مَوَٰزِينُهُۥ فَأُو۟لَـٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ خَسِرُوٓا۟ أَنفُسَهُمْ فِى جَهَنَّمَ خَـٰلِدُونَ
Кимнинг мезонлари енгил бўлса (яъни, ёмонликлари яхши амалларини босиб кетса), бас, ана ўшалар ўзларига зиён қилибдилар. Улар жаҳаннамда мангу қолгувчидирлар.
Havola
23:103
104
تَلْفَحُ وُجُوهَهُمُ ٱلنَّارُ وَهُمْ فِيهَا كَـٰلِحُونَ
Уларнинг юзларини ўт куйдириб бадбашара бўлиб қолгувчидирлар.
Havola
23:104
105
أَلَمْ تَكُنْ ءَايَـٰتِى تُتْلَىٰ عَلَيْكُمْ فَكُنتُم بِهَا تُكَذِّبُونَ
(Уларга): «Сизларга менинг оятларим тиловат қилинган эмасмиди, сизлар уларни ёлғон деган эмасмидингизлар?!», (дейилганида),
Havola
23:105
106
قَالُوا۟ رَبَّنَا غَلَبَتْ عَلَيْنَا شِقْوَتُنَا وَكُنَّا قَوْمًۭا ضَآلِّينَ
Улар дедилар: «Парвардигоро, бадбахтлигимиз бизлардан ғолиб келиб, адашган қавм бўлиб қолган эканмиз.
Havola
23:106
107
رَبَّنَآ أَخْرِجْنَا مِنْهَا فَإِنْ عُدْنَا فَإِنَّا ظَـٰلِمُونَ
Парвардигоро, бизларни (жаҳаннамдан ҳаёти дунёга) чиқаргин. Бас, агар яна (туғёнга) қайтсак, у ҳолда шак-шубҳасиз, (ўз жонимизга) жабр қилгувчидирмиз».
Havola
23:107
108
قَالَ ٱخْسَـُٔوا۟ فِيهَا وَلَا تُكَلِّمُونِ
(Аллоҳ) айтди: «(Жаҳаннамда) хор бўлингиз ва Менга сўз қотмангиз!
Havola
23:108
109
إِنَّهُۥ كَانَ فَرِيقٌۭ مِّنْ عِبَادِى يَقُولُونَ رَبَّنَآ ءَامَنَّا فَٱغْفِرْ لَنَا وَٱرْحَمْنَا وَأَنتَ خَيْرُ ٱلرَّٰحِمِينَ
Аниқки, Менинг бандаларимдан бир гуруҳ бор эди. Улар: «Парвардигоро, (Ўзингга) иймон келтирдик. Бас, Сен бизларни мағфират қилгин ва бизларга раҳм айла: Сен Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг яхшироғидирсан», дер эдилар.
Havola
23:109
110
فَٱتَّخَذْتُمُوهُمْ سِخْرِيًّا حَتَّىٰٓ أَنسَوْكُمْ ذِكْرِى وَكُنتُم مِّنْهُمْ تَضْحَكُونَ
Бас, сизлар уларни масхара қилдингиз, ҳатто улар(нинг устидан кулиш) сизларга Мени эслашни унутдирди. Сизлар улардан кулган эдингиз.
Havola
23:110
111
إِنِّى جَزَيْتُهُمُ ٱلْيَوْمَ بِمَا صَبَرُوٓا۟ أَنَّهُمْ هُمُ ٱلْفَآئِزُونَ
Мен бугун уларни (сизларнинг озор-азиятларингизга) сабр-тоқат қилганлари сабабли мукофотладим — улар ҳақиқий (бахт-саодатга) эришгувчидирлар».
Havola
23:111
112
قَـٰلَ كَمْ لَبِثْتُمْ فِى ٱلْأَرْضِ عَدَدَ سِنِينَ
«Ерда қанча йил турдинглар?», деди (Аллоҳ).
Havola
23:112
113
قَالُوا۟ لَبِثْنَا يَوْمًا أَوْ بَعْضَ يَوْمٍۢ فَسْـَٔلِ ٱلْعَآدِّينَ
Улар айтдилар: «Бир кун ё ярим кун. Санаб тургувчи (фаришталардан) сўрагин».
Havola
23:113
114
قَـٰلَ إِن لَّبِثْتُمْ إِلَّا قَلِيلًۭا ۖ لَّوْ أَنَّكُمْ كُنتُمْ تَعْلَمُونَ
(Аллоҳ) деди: «Агар сизлар биладиган бўлсангизлар (дунёда) жуда оз турдингизлар (яъни, сизлар абадий деб ўйлаган дунё аслида жуда оз муддатдир).
Havola
23:114
115
أَفَحَسِبْتُمْ أَنَّمَا خَلَقْنَـٰكُمْ عَبَثًۭا وَأَنَّكُمْ إِلَيْنَا لَا تُرْجَعُونَ
Ёки сизларнинг гумонингизча, Биз сизларни беҳуда (яъни, дунёда сизларга бирон вазифа бермайдиган, Охиратда ҳисоб-китоб қилмайдиган ҳолда) яратдигу, сизлар Бизнинг ҳузуримизга қайтарилмайсизларми?!» (Ундоқ эмас)!
Havola
23:115
116
فَتَعَـٰلَى ٱللَّهُ ٱلْمَلِكُ ٱلْحَقُّ ۖ لَآ إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَ رَبُّ ٱلْعَرْشِ ٱلْكَرِيمِ
Зотан Ҳақ Подшоҳ — Аллоҳ (бирон ишни беҳуда қилишдан) юксакдир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар У — улуғ арш Соҳиби бордир.
Havola
23:116
117
وَمَن يَدْعُ مَعَ ٱللَّهِ إِلَـٰهًا ءَاخَرَ لَا بُرْهَـٰنَ لَهُۥ بِهِۦ فَإِنَّمَا حِسَابُهُۥ عِندَ رَبِّهِۦٓ ۚ إِنَّهُۥ لَا يُفْلِحُ ٱلْكَـٰفِرُونَ
Ким ўзи учун ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган ҳолда Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилса, бас, унинг ҳисоб-китоби Парвардигорининг ҳузурида бўлур. Албатта кофир бўлган кимсалар нажот топмаслар.
Havola
23:117
118
وَقُل رَّبِّ ٱغْفِرْ وَٱرْحَمْ وَأَنتَ خَيْرُ ٱلرَّٰحِمِينَ
(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), айтинг: «Парвардигорим, Ўзинг (гуноҳларимизни) мағфират қилгин ва (ҳолимизга) раҳм айла. Сен Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг яхшироғидирсан».
Havola
23:118