102-sura (114 tadan) · Makkiy

Takosur surasi (Koʻpaytirish)

سُورَةُ التَّكَاثُرِ
8 oyat

Maʼnolar tarjimasi: Alaauddin Mansour, QuranEnc.com, 1.0.0-versiya. Tarjima Qurʼon maʼnolarini yetkazadi. Qurʼonning oʻzi esa arabcha matndir.

بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1
أَلْهَىٰكُمُ ٱلتَّكَاثُرُ
(Эй инсонлар), сизларни (мол-дунё) тўплаб-кўпайтириш машғул қилди!
Havola 102:1
2
حَتَّىٰ زُرْتُمُ ٱلْمَقَابِرَ
Сизлар то қабрларни зиёрат қилгунларингизча (яъни, ўлиб, қабрга киргунларингизча сизларни мол-дунё тўплаб-кўпайтириш машғул қилди!)[1]
Izohlar[1]Дарҳақиқат, бутун ҳаётларида Аллоҳ таолога бирор кун ибодат қилмасдан мол-дунёга сиғиниб ўтадиган кимсалар жуда кўпдир. Бу хусусда Пайғамбаримизнинг Саҳиҳул-Бухорийда ривоят қилинган бир ҳадислари ўта ибратлидир: «Маййитнинг-ўликнинг ортидан уч нарса эргашиб боради ва кейин у учовидан иккиси қайтиб кетади, бири эса ўлик билан бирга қолади — унга бола-чақаси, мол-дунёси ва шу дунёда қилган амаллари эргашиб боради-да, сўнгра бола-чақаси ва мол-дунёси яна қайтиб кетади, қилиб ўтган амаллари эса у билан бирга қабрда қолади».
Havola 102:2
3
كَلَّا سَوْفَ تَعْلَمُونَ
Йўқ, сизлар яқинда (бу қилмишларингизнинг оқибатини) билурсизлар!
Havola 102:3
4
ثُمَّ كَلَّا سَوْفَ تَعْلَمُونَ
Яна бир бор йўқ, сизлар яқинда билурсизлар.
Havola 102:4
5
كَلَّا لَوْ تَعْلَمُونَ عِلْمَ ٱلْيَقِينِ
Йўқ, агар сизлар (дунёга қул бўлиб қолишнинг оқибати нима эканлигини) аниқ билиш билан билсаларингиз эди, (унга қул бўлиб қолмас эдингизлар)!
Havola 102:5
6
لَتَرَوُنَّ ٱلْجَحِيمَ
Қасамки, албатта сизлар дўзахни кўрурсизлар!
Havola 102:6
7
ثُمَّ لَتَرَوُنَّهَا عَيْنَ ٱلْيَقِينِ
Яна бир бор қасамки, сизлар уни аниқ кўриш билан кўрурсизлар!
Havola 102:7
8
ثُمَّ لَتُسْـَٔلُنَّ يَوْمَئِذٍ عَنِ ٱلنَّعِيمِ
Сўнгра ана ўша Кунда албатта (ҳаёти дунёда сизларга ато этилган барча) неъматлар тўғрисида масъул бўлурсизлар.
Havola 102:8

Niyat ilovasida har kuni oʻqing va tinglang: namoz vaqtlari, qibla va qolgan joyingiz saqlanadi.

Niyatni bepul oling