44-sura (114 tadan) · Makkiy
Duxon surasi (Tutun)
سُورَةُ الدُّخَانِ
Maʼnolar tarjimasi: Alaauddin Mansour, QuranEnc.com, 1.0.0-versiya. Tarjima Qurʼon maʼnolarini yetkazadi. Qurʼonning oʻzi esa arabcha matndir.
بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
1
2
3
إِنَّآ أَنزَلْنَـٰهُ فِى لَيْلَةٍۢ مُّبَـٰرَكَةٍ ۚ إِنَّا كُنَّا مُنذِرِينَ
Албатта Биз уни бир муборак-баракотли кечада нозил қилдик. Дарҳақиқат, Биз (инсонларни ушбу Қуръон билан Охират азобидан) огоҳлантиргувчи бўлдик.[1]
Izohlar
[1]Кўпчилик уламоларнинг айтишларича бу кеча Рамазон ойидаги Қадр кечаси бўлиб, Қуръони Карим ўша кечада нозил бўла бошлагандир. Унинг «муборак-баракотли кеча дейилишига сабаб эса, жаҳолат зулматларида қолиб, ўз йўлини йўқотиб қўйган инсоният олами ўша кечада осмон билан боғланиб, ундан ўзи учун то Қиёмат дастурул-амал бўладиган илоҳий йул-йўриқлар ола бошлаганидир. Бу кечанинг яна бошқа хислатлари ҳам борки, у ҳақда қуйидаги оятларда баён қилинади.
Havola
44:3
4
فِيهَا يُفْرَقُ كُلُّ أَمْرٍ حَكِيمٍ
У (кеча)да барча пухта-аниқ иш(лар) айрилур (белгиланур).[2]
Izohlar
[2]Ибн Аббос (Аллоҳ ундан рози бўлсин) айтадиларки, Аллоҳ таоло бу кечада то келгуси сананинг шу кечасигача бўладиган, бандаларга тааллуқли барча ишлар ҳақида ҳукм қилур.
Havola
44:4
5
أَمْرًۭا مِّنْ عِندِنَآ ۚ إِنَّا كُنَّا مُرْسِلِينَ
(Бу кечада тақдир қилинадиган барча ишлар) Бизнинг ҳузуримиздан бўлган Ишдир. Дарҳақиқат, Биз (башариятга пайғамбарлар) юборгувчи бўлдикки,
Havola
44:5
6
رَحْمَةًۭ مِّن رَّبِّكَ ۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلْعَلِيمُ
(Бу) Парвардигорингиз томонидан бўлган раҳмат-меҳрибонликдир. Албатта Унинг Ўзигина (барча нарсани) эшитгувчи, билгувчидир.
Havola
44:6
7
رَبِّ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَآ ۖ إِن كُنتُم مُّوقِنِينَ
Агар ҳақиқий ишонгувчи бўлсангизлар, (ўша сизларнинг Парвардигорингиз) осмонлар ва Ернинг ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларнинг ҳам Парвардигоридир.
Havola
44:7
8
لَآ إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَ يُحْىِۦ وَيُمِيتُ ۖ رَبُّكُمْ وَرَبُّ ءَابَآئِكُمُ ٱلْأَوَّلِينَ
Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзи бордир. Ҳаёт ва ўлим берадиган ҳам Унинг Ўзидир. Сизларнинг Парвардигорингиз ҳам, аввалги ота-боболарингизнинг Парвардигори ҳам (Унинг Ўзидир).
Havola
44:8
9
بَلْ هُمْ فِى شَكٍّۢ يَلْعَبُونَ
Йўқ, улар (яъни, мушриклар қайта тирилиш хусусида) шак-шубҳада бўлиб, (Аллоҳнинг пайғамбарларининг устидан масхара қилиб) ўйнарлар.
Havola
44:9
10
فَٱرْتَقِبْ يَوْمَ تَأْتِى ٱلسَّمَآءُ بِدُخَانٍۢ مُّبِينٍۢ
Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз осмон очиқ (яъни, барчага кўринадиган) тутунни келтирадиган Кунга кўз тутинг!
Havola
44:10
11
يَغْشَى ٱلنَّاسَ ۖ هَـٰذَا عَذَابٌ أَلِيمٌۭ
У (тутун барча) одамларни ўраб олур. Бу аламли азобдир.[3]
Izohlar
[3]Имом Бухорий ривоят қилишларича, қурайшликлар ўз куфру исёнларидан қайтишмаган, у зот Аллоҳ таолодан Юсуф пайғамбар замонларида бўлиб ўтган қаҳатчилик каби бало юборишни сўраган эканлар. Шунда бир неча йил давомида шундай қурғоқчилик ва қаҳатчилик бўлибдики, одамлар қўлларига тушган нарсани ея бошлабдилар ва қуриб-қақшаб кетган ердан кўтарилган чанг-тўзон уларнинг кўзларига тутундек кўрина бошлабди. Ана энди улар Аллоҳ таолога ёлвориб дуо-илтижо қилишга тутинадилар.
Havola
44:11
12
رَّبَّنَا ٱكْشِفْ عَنَّا ٱلْعَذَابَ إِنَّا مُؤْمِنُونَ
«Парвардигор, Ўзинг бизлардан бу азобни аритгин. Албатта бизлар иймон келтиргувчидирмиз».
Havola
44:12
13
أَنَّىٰ لَهُمُ ٱلذِّكْرَىٰ وَقَدْ جَآءَهُمْ رَسُولٌۭ مُّبِينٌۭ
(Лекин) улар учун қаёқдан ҳам (бошларига тушган бу бало-офатлардан) эслатма-ибрат олиш бўлсин?! Ҳолбуки, уларга очиқ пайғамбар (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) келди,
Havola
44:13
14
ثُمَّ تَوَلَّوْا۟ عَنْهُ وَقَالُوا۟ مُعَلَّمٌۭ مَّجْنُونٌ
сўнгра ундан юз ўгирдилар ва: «(Унга Қуръон бировлар томонидан) ўргатиб қўйилган, (у) мажнун», дедилар-ку?! (Бас, очиқ-равшан мўъжиза — Қуръонни келтирган пайғамбарга иймон келтирмай, ундан юз ўгирган кимсалар бошқа бирон нарсадан панд-насиҳат олармидилар?!)
Havola
44:14
15
إِنَّا كَاشِفُوا۟ ٱلْعَذَابِ قَلِيلًا ۚ إِنَّكُمْ عَآئِدُونَ
Албатта Биз бу азобни (сизлардан) бир оз (вақтгача) аритгувчидирмиз, сизлар ҳам шак-шубҳасиз, (ўз куфру исёнларингизга) қайтувчидирсизлар.
Havola
44:15
16
يَوْمَ نَبْطِشُ ٱلْبَطْشَةَ ٱلْكُبْرَىٰٓ إِنَّا مُنتَقِمُونَ
Биз даҳшатли ушлаш билан ушлайдиган кунда (яъни, Бадр жангида ёки Қиёмат Кунида Биз улардан интиқом олурмиз). Зеро, Биз интиқом олгувчидирмиз.
Havola
44:16
17
۞ وَلَقَدْ فَتَنَّا قَبْلَهُمْ قَوْمَ فِرْعَوْنَ وَجَآءَهُمْ رَسُولٌۭ كَرِيمٌ
Аниқки, Биз улардан илгари Фиръавн қавмини ҳам имтиҳон қилганмиз ва уларга бир улуғ пайғамбар (яъни, Мусо алайҳиссалом) келгандир.
Havola
44:17
18
أَنْ أَدُّوٓا۟ إِلَىَّ عِبَادَ ٱللَّهِ ۖ إِنِّى لَكُمْ رَسُولٌ أَمِينٌۭ
(У уларга деди): «Сизлар менга Аллоҳнинг бандаларини (яъни, Бани Исроил қавмини) топширинглар! Албатта мен сизлар учун ишончли пайғамбардирман».[4]
Izohlar
[4]Маълумки, Фиръавн ва унинг қавми бўлган Қибтийлар Бани Исроил қавмини мустамлака қилиб, уларга кўп зулму зўравонликлар қилар эдилар. Мусо пайғамбар Аллоҳ таолонинг амри билан Фиръавн олдига бориб, ундан Бани Исроил қавмини озод қилиб юборишни талаб қилади. Мазкур ва қуйидаги оятларда шу ҳақда хабар берилади.
Havola
44:18
19
وَأَن لَّا تَعْلُوا۟ عَلَى ٱللَّهِ ۖ إِنِّىٓ ءَاتِيكُم بِسُلْطَـٰنٍۢ مُّبِينٍۢ
«Ва Аллоҳга кибру ҳаво қилманглар! Албатта мен сизларга (ўзимнинг ҳақ пайғамар эканлигимга) очиқ-равшан ҳужжат (мўъжизалар) келтирурман».
Havola
44:19
20
وَإِنِّى عُذْتُ بِرَبِّى وَرَبِّكُمْ أَن تَرْجُمُونِ
(Шунда Фиръавн ва унинг қавми Мусони ўлдириш билан таҳдид солганларида у деди): «Албатта мен Парвардигорим ва Парвардигорингиздан сизлар мени тошбўрон қилишларингиздан паноҳ сўраганман, (демак сизларнинг таҳдидларингиздан қўрқмайман).
Havola
44:20
21
وَإِن لَّمْ تُؤْمِنُوا۟ لِى فَٱعْتَزِلُونِ
Агар менга иймон келтирмасангизлар, у ҳолда мени холи қўйинглар!»
Havola
44:21
22
فَدَعَا رَبَّهُۥٓ أَنَّ هَـٰٓؤُلَآءِ قَوْمٌۭ مُّجْرِمُونَ
Бас, у Парвардигорига «Дарҳақиқат, улар жиноятчи қавмдир (яъни, Ўзинг уларнинг жазоларини бергин»,) деб дуо қилди.
Havola
44:22
23
فَأَسْرِ بِعِبَادِى لَيْلًا إِنَّكُم مُّتَّبَعُونَ
Бас, (Аллоҳ Мусога ваҳий юбордики,) «Бандаларим (яъни, Бани Исроил қавми) билан бирга тунда йўлга чиққин! Албатта, сизларнинг изингизга тушилур (яъни, Фиръавн ва унинг қўшини ортингиздан қувиб етур).
Havola
44:23
24
وَٱتْرُكِ ٱلْبَحْرَ رَهْوًا ۖ إِنَّهُمْ جُندٌۭ مُّغْرَقُونَ
Ва денгизни сокин (яъни, сизлар ўтаётганда иккига бўлинган эди, ана ўша ҳолида) қўявергин (ва Фиръавн ўз қўшини билан ундан ўтиб олишидан қўрқма). Шак-шубҳасиз, улар ғарқ қилингувчи қўшиндир».
Havola
44:24
25
26
وَزُرُوعٍۢ وَمَقَامٍۢ كَرِيمٍۢ
экинзорларни ва улуғ-гўзал жойларни қолдириб (ўзлари ғарқ бўлиб) кетдилар!
Havola
44:26
27
وَنَعْمَةٍۢ كَانُوا۟ فِيهَا فَـٰكِهِينَ
Ва (қанчадан-қанча) ўзлари вақтичоғлик қилган неъматларни (қолдириб кетдилар)!
Havola
44:27
28
كَذَٰلِكَ ۖ وَأَوْرَثْنَـٰهَا قَوْمًا ءَاخَرِينَ
Мана шундай! Биз у (неъматларни бошқа) бир қавмга мерос қилиб бердик!
Havola
44:28
29
فَمَا بَكَتْ عَلَيْهِمُ ٱلسَّمَآءُ وَٱلْأَرْضُ وَمَا كَانُوا۟ مُنظَرِينَ
Бас, уларга осмон ҳам, Ер ҳам (аза тутиб) йиғлагани йўқ ва уларга (тавба-тазарруъ учун) муҳлат ҳам берилмади!
Havola
44:29
30
وَلَقَدْ نَجَّيْنَا بَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ مِنَ ٱلْعَذَابِ ٱلْمُهِينِ
Дарҳақиқат, Биз Бани Исроилга хор қилгувчи азобдан нажот бердик.
Havola
44:30
31
مِن فِرْعَوْنَ ۚ إِنَّهُۥ كَانَ عَالِيًۭا مِّنَ ٱلْمُسْرِفِينَ
— Фиръавндан (нажот бердик). У ҳақиқатан, мутакаббир, ҳаддан ошувчилардан эди.
Havola
44:31
32
وَلَقَدِ ٱخْتَرْنَـٰهُمْ عَلَىٰ عِلْمٍ عَلَى ٱلْعَـٰلَمِينَ
Дарҳақиқат, Биз уларни (Бани Исроил қавмини) билган ҳолимизда (ўз замонларидаги барча) оламлар — одамлардан танлаб олдик — афзал қилдик.
Havola
44:32
33
وَءَاتَيْنَـٰهُم مِّنَ ٱلْـَٔايَـٰتِ مَا فِيهِ بَلَـٰٓؤٌۭا۟ مُّبِينٌ
Ва уларга оят-мўъжизалардан (денгизнинг қоқ ўртасидан бўлиниши, осмондан ризқу рўз ёғилиши каби) нарсаларни ато этдикки, уларда (тафаккур қилгувчи учун) очиқ имтиҳон-синов бордир.
Havola
44:33
34
35
إِنْ هِىَ إِلَّا مَوْتَتُنَا ٱلْأُولَىٰ وَمَا نَحْنُ بِمُنشَرِينَ
(«Ўлим) фақат биринчи ўлимимиздир ва бизлар қайта тирилгувчи эмасмиз.
Havola
44:35
36
فَأْتُوا۟ بِـَٔابَآئِنَآ إِن كُنتُمْ صَـٰدِقِينَ
Бас, агар («Охират ҳаёти ҳам бор», деган сўзларингизда) ростгўй бўлсангизлар, (ўлиб кетган) ота-боболаримизни (қайта тирилтириб) келтиринглар-чи?», дерлар.
Havola
44:36
37
أَهُمْ خَيْرٌ أَمْ قَوْمُ تُبَّعٍۢ وَٱلَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ ۚ أَهْلَكْنَـٰهُمْ ۖ إِنَّهُمْ كَانُوا۟ مُجْرِمِينَ
Улар (куч-қувватда) яхшироқми ёки Туббаъ қавми ва улардан аввалги кимсаларми?! Биз уларни ҳалок қилдик. Чунки улар жиноятчи — осий эдилар.[5]
Izohlar
[5]Туббаъ — қадим замонда Мадина атрофида яшаб ўтган бир солиҳ подшоҳ бўлиб, унинг қавми жуда бақувват кишилар эди. Улар куч-қувватларига ишониб Туббаъга итоат этмаганларидан кейин Аллоҳ таоло уларни ҳалок қилган эди. Ушбу оят «Бизларни ёшимизни яшаб бўлгунимизча ҳеч ким ҳалок қила олмайди ва ўлганимиздан кейин ҳеч ким тирилтира олмайди», дейдиган Қурайш кофирлари ҳақидадир.
Havola
44:37
38
وَمَا خَلَقْنَا ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَا لَـٰعِبِينَ
Биз осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг орасидаги нарсаларни ўйнаб-беҳуда яратганимиз йўқ.
Havola
44:38
39
مَا خَلَقْنَـٰهُمَآ إِلَّا بِٱلْحَقِّ وَلَـٰكِنَّ أَكْثَرَهُمْ لَا يَعْلَمُونَ
Биз уларни фақат Ҳақ (қонун, интизом) билан яратганмиз. Лекин уларнинг кўплари билмаслар.
Havola
44:39
40
إِنَّ يَوْمَ ٱلْفَصْلِ مِيقَـٰتُهُمْ أَجْمَعِينَ
(Ҳақ билан ботилнинг) ажралиш Куни (яъни, Қиёмат Куни) барчаларининг (инсонларнинг) ҳисоб-китоб вақтидир.
Havola
44:40
41
يَوْمَ لَا يُغْنِى مَوْلًى عَن مَّوْلًۭى شَيْـًۭٔا وَلَا هُمْ يُنصَرُونَ
У Кунда дўст дўстга бирон нарсада асқотмас ва уларга ёрдам ҳам берилмас.
Havola
44:41
42
إِلَّا مَن رَّحِمَ ٱللَّهُ ۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ
Магар Аллоҳ раҳмат қилган кишиларгагина (ёрдам берилур). Албатта Унинг Ўзигина қудратли ва меҳрибондир.
Havola
44:42
43
44
45
كَٱلْمُهْلِ يَغْلِى فِى ٱلْبُطُونِ
(У таом) мисоли қоринларда қайнайдиган эритилган (доғланган) ёғдир!
Havola
44:45
46
47
خُذُوهُ فَٱعْتِلُوهُ إِلَىٰ سَوَآءِ ٱلْجَحِيمِ
(Дўзах фаришталарига): «Уни (гуноҳкорни) ушлаб дўзахнинг ўртасига судраб олиб боринглар,
Havola
44:47
48
ثُمَّ صُبُّوا۟ فَوْقَ رَأْسِهِۦ مِنْ عَذَابِ ٱلْحَمِيمِ
сўнгра боши устидан қайноқ сувдан — азобдан қуйинглар!», (деб амр этилур).
Havola
44:48
49
ذُقْ إِنَّكَ أَنتَ ٱلْعَزِيزُ ٱلْكَرِيمُ
(Унга масхара қилиш учун: «Мана бул азобни) тотиб кўргин! Дарҳақиқат, сенинг ўзинггина «қудратли ва улуғдирсан».
Havola
44:49
50
إِنَّ هَـٰذَا مَا كُنتُم بِهِۦ تَمْتَرُونَ
Дарвоқеъ, бу (азоб) сизлар (ҳаёти дунёдалик пайтингизда) шак-шубҳа қилган нарсангиздир!», (дейилур).
Havola
44:50
51
إِنَّ ٱلْمُتَّقِينَ فِى مَقَامٍ أَمِينٍۢ
Албатта тақводор зотлар (у Кунда) осойишта жойда,
Havola
44:51
52
53
يَلْبَسُونَ مِن سُندُسٍۢ وَإِسْتَبْرَقٍۢ مُّتَقَـٰبِلِينَ
Улар бир-бирларига рўбарў бўлган ҳолларида ипак-шойидан либослар кийиб (ўлтирурлар).
Havola
44:53
54
كَذَٰلِكَ وَزَوَّجْنَـٰهُم بِحُورٍ عِينٍۢ
Мана шундай! Яна Биз уларга оҳукўз ҳурларни жуфти ҳалол қилиб қўйгандирмиз.
Havola
44:54
55
يَدْعُونَ فِيهَا بِكُلِّ فَـٰكِهَةٍ ءَامِنِينَ
Улар у жойда тинч-хотиржам бўлган ҳолларида (хизматкорлардан) барча мева-чевани чақирурлар.
Havola
44:55
56
لَا يَذُوقُونَ فِيهَا ٱلْمَوْتَ إِلَّا ٱلْمَوْتَةَ ٱلْأُولَىٰ ۖ وَوَقَىٰهُمْ عَذَابَ ٱلْجَحِيمِ
Улар (жаннатда) биринчи ўлимдан (яъни, ҳаёти дунёдан кўз юмганларидан) бошқа ўлимни тотмаслар. (Аллоҳ) уларни дўзах азобидан сақлагандир.
Havola
44:56
57
فَضْلًۭا مِّن رَّبِّكَ ۚ ذَٰلِكَ هُوَ ٱلْفَوْزُ ٱلْعَظِيمُ
(Бу) Парвардигорингиз томонидан бўлган фазлу марҳаматдир. Мана шу улуғ бахтдир.
Havola
44:57
58
فَإِنَّمَا يَسَّرْنَـٰهُ بِلِسَانِكَ لَعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ
Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), дарҳақиқат, шояд улар эслатма-ибрат олсалар, деб Биз (бу Қуръонни) сизнинг тилингиз билан осон-енгил қилиб бердик. (Лекин улар Қуръон панд-насиҳатларини қабул қилмадилар).
Havola
44:58
59
فَٱرْتَقِبْ إِنَّهُم مُّرْتَقِبُونَ
Бас, энди сиз (уларнинг ҳоллари не кечишига) кўз тутинг! Улар ҳам албатта (сизнинг ҳалокатингизга) кўз тутгувчидирлар.
Havola
44:59